Фарзанд ва фарзандсизлик ҳақида мақоллар

Аччиғланса отаси енгар, Ҳазиллашса — боласи. Аҳмоқдан — чақмоқ, донодан — аҳмоқ. Бирни берсанг отангга, Мингни оласан болангдан. Бола бешикдан йиқилгунча, Подшо тахтидан йиқилсин. Бол — ширин, болдан — бола ширин. Бола бўлса, бешик топилар. Бола бўлса, шўх бўлсин, Шўх давоми…

Тажрибакорлик ва калтабинлик ҳақида мақоллар

Аввал иқтисод, кейин сиёсат. Аввал кузат, кейин тузат. Аёз, ўтган кунингни унутма, Хом чориғингни қуритма. Айрон — аччиқ, сут — чучук. Айтмаса, ким билар, Очмаса, ким кўрар. Айғир қочса, уюрдан топ, Бия қочса — бешадан. Ариқ лойқаланмай тинмас. Ариғингни новдай давоми…

Таъмагирлик ва очкўзлик ҳақида мақоллар

Безбетга қошиқ берсанг, Бир ўмига беш ошар. Бепул кафан топилса, ўлмоқ керак. Берасинг бўлса аҳмоққа, Кунда келар тингиллаб. Қарзинг бўлса мумсикдан, Изингдан қолмас зингиллаб. Бермаган кишини, Ҳеч ким қилмас ишини. Берса — бир бало, Бермаса — икки. Беш панжа оғиз давоми…

Умид ва умидсизлик ҳақида мақоллар

Ахтарган топар. Бир қиз эрга тегса, Қирқ қиз туш кўрар. Бирни берган юзни ҳам берар. Бирни эксанг, ўнни оласан. Бу йил изи бўлса, Келар йил ўзи бўлар. Бугун — юпун, эртага — бутун. Бухоро узоқ бўлса ҳам, пойгоҳи яқин. Водий давоми…

Ишонч ва ишончсизлик ҳақида мақоллар

Аёл тилини аёл билар. Андизли ерда от ўлмас, Ийирли ерда — эр. Баҳорги жўжани кузда сана, Келинни келар йили сина. Бир кўрган юз эшитгандан яхши. Бир минарга от берма. Бировга қолган кун — тонг отмаган тун. Бировнинг иши — кўнгилнинг давоми…

Эрк ва эрксизлик ҳақида мақоллар

Бировга қул бўлгандан Кўпчиликка бўйсунган яхши. Бировнинг қўлида ўғил бўлгунча, Ўз уйингда қул бўл. Бўйнидан боғланган ит овга ярамас. Дардинг бўлса бўлсин, қарзинг бўлмасин. Девонага икки дунё баробар. Девонага йўл бўлсин, деб бўларми. Дунё — бевафо, мол-дунё — бебақо. Еган давоми…

Барқарорлик ва беқарорлик ҳақида мақоллар

Аҳди борнинг бахти бор. Бебурдга беҳишт йўқ, Қайтиб келса дўзах ҳам. Бедананинг уйи йўқ, Қайга борса «битбилдиқ». Бойлик — бир ойлик. Бор бўлсанг, «йўқман» дема, Йўқ бўлсанг, «тўқман» дема. Бу эшак — ўша эшак, Тўқими бошқа эшак. Дарахт бир жойда давоми…

Аҳиллик ва ноаҳиллик ҳақида мақоллар

Айрилмас қўшнингга уятли сўз айтма. Айтишсанг сўз чиқади, Туртишсанг — кўз. Арғамчига қил қувват. Анил ишласанг, иш унар, Ҳар мушкул осон бўлар. Анил оила — бахтли, Ноаҳил оила — вақтли. Аҳилликда иш битар,Иш битса ҳам, қиш битар. Барака — иноқликда, давоми…

Ор-номус ва номуссизлик ҳақида мақоллар

Арава бузилса ўтин, Қиз бузилса — хотин. Беномусга кунда тўй. Беномусга не номус. Бешармга арпа уни баҳона. Беҳаёлар бел боғласа, Ҳаёлилар уйга кирар. Бойлик кетса кетсин, Ор-номус кетмасин. Бор борини ейди, Уятсиз — орини. Боссанг, чувалчанг ҳам қимирлар. Боссанг, қурбақа давоми…

Ғурур ва хушомад ҳақида мақоллар

Бериб яхши кўрингунча, Бермай ёмон кўрин. Бетаъманинг боши баланд. Беҳуда олқишлаган дўст эмас. Гадо гадодан уялар. Димоғдорга бир гап оз, Икки гап кўп. Ёвга ялинма — жонингни олар, Довга ялинма — молингни олар. Замонасозлик — масхарабозлик. Ичак-қорин гўшт бўлмас, Лаганбардор давоми…


Мақолалар мундарижаси