Мамнунлик ва афсусланиш ҳақида мақоллар

Ари чақди деб аразлама, боли бор.

Бир минсанг ҳам йўрға мин,
Булкилласин буйрагинг.

Бир ҳўпласанг, май ҳўпла,
Қилқилласин юрагинг.

Бол дедим, балога қолдим.

Бола, боланинг иши чала.

Борники фармон билан,
Йўқники армон билан.

Бўлувчига оз,
Оз ҳам бўлса соз.

Бўғизим-бўғизим,
Бўғизимни бўғдим ўзим.

Гапиргандан гапирмаган яхшироқ,
Гапирувдим тегди бошимга таёқ.

Далада бўри улиса,
Уйдаги итнинг ичи ачир.

Даланинг беги бўлгунча,
Қалъанинг ити бўл.

Даланинг қозиси бўлгунча,
Шаҳарнинг тозиси бўл.

Дармони йўқнинг армони кўп.

Еганим оғзимда йўқ,
Кийганим — эгнимда.

Ерда туриб ўкинма,
Томга чиқиб сўкинма.

Етдим дедим — йиқилдим,
Боидим дедим — бўлиндим.

Ёмон куннинг ўтгани ҳам — давлат.

Интизорликнинг оши — ширин.

Исимадим оловингга,
Кўр бўлдим тутунингга.

Ит ялоғини яламаса, кўнгли тўлмас.

Ич оғриса ўзингдан,
Гина қилгин кўзингдан.

Кейинги пушаймон — ўзингга душман.

Кенгашиб кесган қўл оғримас.

Кўнгилсиз эрдан кўнгилли қуи яхши.

Кўрган ошнинг куюги ёмон.

Лўли эшагини мақтар,
Гадой — тўрвасини.

Минмасанг ҳам, от яхши,
Қучмасанг ҳам, қиз яхши.

Миннатли ош татимас.

Нодонга айтган эсиз сўзим,
Ўликка йиғлаган эсиз кўзим.

Оз бўлсин-у соз бўлсин.

Ола ишга ўрин йўқ,
Роса ишдан кўнгил тўқ.

Олма еб оғригунча,
Ўрик еб ўлган яхши.

Олтин бослуи отанг билан қолгунча,
Пахмоқ босбЖи онанг билан қол.

Олтин ҳалқадан кеч, қулоқ оғритса,
Зардўзи этикдан кеч, оёқ оғритса.

Орзуга айб йўқ.

Ота ўлиб бола қолса — муродига етгани,
Бола ўлиб ота қолса — армони ичда кетгани.

Отам деб, эрни ташлама,
Сўнг бошингни қашлама.

Отамнинг ўларини билсам,
Чакса кепакка сотиб ер эдим.

Отаси ўлган олти кун йиғлар,
Онаси ўлган — олтмиш йил.

Отга минолмаган узангидан ўпкалар.

Отга ўиганган кишининг
Тойга тақими тўлмас.

Очга бир нон — қалқон.

Оч қолиб еган сўнг,
Зоғора нон ҳам қанд бўлар.

Оға-ининг ёмониаб, қани туққан топганинг,
Арғумоқни ёмониаб, қани тулпор топганинг.

Пули куйган қалампир чайнар.

Шошилган кишининг пушаймони кўп.

Эгачимга ишониб, эрсиз қолдим.

Ўтган гапга ўкинма.

Ўтган ишга саловат.

Ўтган ишдан туш яхши.

Ўтиб кетган ёмғирнинг кетидан ўпкалама.

Қизини тиймаган тизини қучоқлар.

Қўшиқ айтган ҳоримас.

Ҳар кишига ўз иши хуш.