Андиша ва андишасизлик ҳақида мақоллар

Андишанинг оти — қўрқоқ.

Андишанинг отини қўрқоқ қўйма.

Беобрў билан бел боғлама,
Бекорга қадринг кетар.

Бир пул бериб йиғлатдим,
Минг пул бериб юпатдим.

Биров бураб гапирар,
Биров қараб гапирар.

Борар ерингга тош отма.

Бўрини аясанг, сени талар.

Гадо аразласа, тўрвасига зиён.

Етимни сийласанг, чориғи билан тўрга чиқар.

Жағингга ем берма.

Жинни жинниҳгин билмас.

Йиқилган курашга тўймас.

Кўнгил тортмас ерга оёқ тортмас.

Лўлидан бек чиқса, чодирига ўт қўяр.

Лўлидан ботир чиқса, аввал ўз чодирини чопар.

Лўлидан савдо қилдим,
Бошимга ғавғо қилдим.

Мартаба тегди ҳундига,
Бетини ювди юндига.

Мевани пўсти сақлар.

Олдин пичоқни ўзингга ур,
Оғримаса, бировга ур.

Олдингга ош тортса, отасининг хунидан кеч.

Отанг тўнғиз бўлса, бойлаб боқ.

Ошган бўлсанг, осарлар,
Юввош бўлсанг, босарлар.

Ошнангдан туя сўра,
Уялса, бия берар.

Пашшанинг маҳмаданаси ахлатга қўнар.

Пули кўпнинг кўзи кўр.

Ражаб тулки қоровул бўлди,
Хотини эровул бўлди.

Ражаб тулки тегирмончи бўлди,
Хотини ўмарончи бўлди.

Сен бировдан кулма,
Сенга ҳам кулгувчилар бор.

Сурлик хўрлик келтирар.

Сутсиз сигир сузағон келар.

Сўзласам, шақ-шақ дейди,
Сўзламасам, аҳмоқ дейди.

Сўзли шаллақидан сўзсиз писмиқ ёмон.

Таваккал андиша билмас.

Таваккал — нор, андиша — хор.

Танбалга кунда тўй.

Тепса — тебранмас бўлма.

Тузини еб, тузлиғига тупурма.

Туркман тўрини бермас.

Туянинг думи калта бўлса ҳам, тулкидан дум сўрамас.

Тўйда тўнингни қистама.

Уришқоқ хотин бор қишлоққа қўриқчининг ҳожати йўқ.

Уялмаган бахши бўлар,
Эринмаган — эшикчи.

Уялмаган буюрмаган ошни ер.

Уялмагандан уял.

Уялмаснинг ҳази кўп.

Уяти йўқ ўғил ёмон,
Қилиғи бузуқ қиз ёмон.

УятУга — уч кун ҳайит,
Уятсизга — ҳар кун ҳайит.

Хотин эрка бўлса,
Эрига серка бўлар.

Хотин ғайратли бўлиб, қозон қайнатмас,
Қозон қайнатса ҳам, чўмич ўйнатмас.

Хотининг олтинга ўч бўлса,
Заргарга ўйнаш бўлар.

Шалтоқ бўлсанг ҳам, шилқим бўлма.

Шалтоқдан шилқим ёмон.

Эр юрса, йўли очилар,
Хотин юрса, юзи очилар.

Эри эшикдан чиқса, хотин тешикдан чиқар.

Этак кўтариб, эл олдига чиқар бўлма.

Эчкини йўқласанг, қулоғи кўринар.

Эшак семирса, эгасини тепар,
Ит семирса, эгасини қопар.

Юз қизили кетар,
Юз хижили кетмас.

Юзи қаттиқ насиб этмаганни ер.

Юзи қизилни уялтириб бўлмас.

Юзсиз хотин — тузсиз хотин.

Юзсиз, юзсизнинг сўзи — тузсиз.

Ялангоёққа дарёнинг икки томони ҳам бир.

Яланғоч сувдан тоймас.

Ўрдак ўзини ғоз санар,
Чумчуқ ўзини боз санар.

Ўрик ўрикни кўриб ола бўлади,
Одам одамни кўриб бало бўлади.

Қамиш сувдан тўймас,
Ёмон хотин — тўйдан.

Қилиқсиз билан иштонсиз — иккиси баб-баравар.

Ҳусн — сўзда, уят — кўзда.