Ризқ-насиба ва бенасиблик ҳақида мақоллар

Айрон ичган қутулар,
Челак ялаган тутилар.

Аллоп ун ялар,
Қассоб — қон.

Аразчига олти таёқ.

Ариқни кимлар қазир,
Сувини кимлар ичар.

Балиқ еган «сув-сув» дер,
Қўш ҳайдаган «чув-чув» дер.

Бер, деди субҳон,
Бериб солди султон.
Берма, деди субҳон,
Нимани берсин султон.

Берса ол, урса қоч.

Бин семизини ейди,
Бири эгизини ейди.

Битмаган савдога ширинкома йўқ.

Битта эди моям,
Иккита бўлди дастмоям.

Бошнинг югуриги — бошга,
Қўлнинг югуриги — ошга.

Бошсиз бўрк бўлмас,
Тойсиз — турк.

Бузоқни тилга олсанг,
Ипини узиб келар.

Буюиган олар,
Югурган қолар.

Буюрган ошга тиш тегар,
Ёз тегмаса, қиш тегар.

Буюрса, бола,
Буюрмаса, чала.

Буюрса қуйруқ,
Буюрмаса юмруқ.

Бўзчи белбоққа ёлчимас,
Кулол — мўндига.

Бўзчи иштонга ёлчимас,
Темирчи — тақага.

Бўри хом еб ўлмас,
Ҳўкиз ишлаб бой бўлмас.

Гадога бир эшик ёпиқ бўлса, бин — очиқ.

Етим етти уйдан ош ичар.

Етим кимники — ош берганники.

Ёқангдагини олгунча, қўлингдаги тўкилар.

Жўжали товуқдан дон ортмас.

Икки марта ўлмайсан,
Бир мартасидан қочиб қутулмайсан.

Итга ит ўлими.

Ичиб турган ошимга,
Чивин отди бошимга.

Йироққа борсанг, яқиндан қоласан,
Йироққа қўйсанг, яқиндан оласан.

Карвон кўп, ризқи бошқа.

Ким текканини ейди,
Ким — суйганини.

Кимга — бармоқдай,
Кимга — тирноқдай.

Кимга — тўй, кимга — аза.

Кимга туйнукнинг ёруғи,
Кимга — шамчироқ.

Кимга — ҳой-ҳой,
Кимга — вой-вой.

Кимнинг этагига ўт тушса, ўша куяр.

Кун — кучлиники,
Қобирға — тишлиники.

Кўкдан арпа ёғса ҳам,
Эшакнинг еми нимча.

Кўппак югургани билан този бўлмас.

Лхжълининг чирмандаси ёрилса,
Гардиши маймунга ўйинчоқ бўлар.

Мол озиғи — далада,
Эр озиғи — йўлида.

Мол озса, семиради,
Одам озса, кемиради.

Мол эгасини топади,
Сўз — жўясини.

Насиб этса, келар Шом-у Ироқдин,
Насиб йитса, кетар қош-у қобоқдин.

Не эксанг, шу кўкарар.

Нон — нонда, калити — осмонда.

Овчи нон қидирар,
Кончи — кон.

Овчининг ўлими — овда,
Сувчининг ўлими — сувда.

Олган — ўғри, беиган — тангри.

Олиб қочгунча, сочиб кет.

Олло-олло деган билан
Осмондан чалпак ёғилмас.

Оломончининг йиққани оломонга кетар.

Олтин, кумуш тош бўлар.

Томоқдан ўтса, ош бўлар.

Ориқ боқилар, семиз сўйилар.

Осилмаган қозонга отилмаган қуён тушар.

От айланиб қозиғини топар,
Сув айланиб — ёриғини.

От айланиб қозиғини топар,
Эр айланиб — ёзиғини.

От босмаган ерларни той босар.

От боқсанг — улоққа,
Қўй боқсанг — қўноққа.

От жаллоби оч қолар.

От топади, эшак ейди.

От топганга қамчи топилар.

От ўйини — қирқ йилда.

Ота кўрганни бола кўрмас,
Бола кўрганни ота кўрмас.

Отанг — қуи, энанг — қуи.

Отангга не қилсанг,
Олдингга шу келар.

Отлининг насибаси — олтов,
Туялининг насибаси — тўртов.

Оч тўяр, яланғоч кияр, ўлган кетар.

Очиқ оғиз оч қолмас.

Очофат тиши билан ўзига гўр қазир.

Ош озга қолди,
Бош тозга қолди.

Оқ қўйни ҳам ўз оёғидан осарлар,
Қора қўйни ҳам.

Оқажак қон томирда турмас.

Оққан ариқ оқмай қолмас,
Оқмай қолса, икки кўзинг боқмай қолмас.

Оғилда улоқ туғилса,
Адирда ўти униб чиқар.

Оғриқ — гўрда,
Соғ — тўрда.

Оғриқ-оғриқ — кўз оғриғи,
Ҳар кимсанинг ўз оғриғи.

Палов десанг, пайшанбага,
Дўлма десанг, душанбага.

Паловнинг қамчиси — чой.

Ризқ камимас,
Банда очидан ўлмас.

Ризқли меҳмон ош устидан чиқар.

Рўзингни сот, рўшнолик ол.

Савол — осмондан,
Жавоб — тегирмондан.

Саксон кунда — сабоқ,
Тўқсон кунда — тобоқ.

Сон тегмаганга сон тегди,
Зоғора тегмаганга — нон.

Сув оққан сойга яна сув оқар.
Сувга яқин — ризққа яқин.

Супрага тушган сичқоннинг
Боши оқармай қолмас.

Тариқ сочилса, товуқ тўяр.

Тегирмонга кирган гардсиз чиқмас.

Текканга — туя боши,
Тегмаганга — қуён боши.

Тил билан томоқ қаримас.

Тирик юрган қуруқ қолмас.

Тирик қулга мол битар.

Тиши бутуннинг ризқи бутун.

Тиши йўқнинг ризқи йўқ.

Товоқ синдирган коса тўлар.

Томоқ кўрмай ўлгандан,
Томоқ кўриб, еёлмай ўлган ёмон.

Томоқдан ўтганнинг бари томоқ.

Тонгдаги — тангридан.

Топган суюнар, таниган олар.

Тотган ҳам бир, ботган ҳам.

Тушда сув ичган билан ташналик қонмас.

Тушлик ошга тушлик ердан киши келар.

Тушнинг оши — тишга дори.

Туядай қиз узатиб,
Тугмадай жаз емадим.

Тўйдан — тўпиқча.

Умид ўлмас, ризқ камимас.

Умрингдан бир кун қолгунча, ош е,
Пулингдан бир тийин қолгунча, ош е.

Ухлаганга улуш йўқ.

Чекингга тушса, чекчайма.

Шувоқ бор жойда туёқ бор.

Эр луқмаси эр қорнида қолмас.

Эр молсиз бўлмас,
Йигит — ёрсиз.

Эрта турган йигитнинг бир ризқи ортиқ,
Эрта турган аёлнинг бир иши ортиқ.

Эртаги насибадан қолма,
Кечки насибага борма.

Эрталабки илитма,
Бало-қазога югуртма.

Эрталабки муштдан қайтма.

Эшак — иши билан,
Тўнғиз — тиши билан.

Эшакка бир туп шувоқ ҳам озиқ, ҳам қозиқ.

Югурганники эмас, буюрганники.

Юзи юпқалик ризққа зарар.

Ютганинг ўзингники,
Чайнаганинг — гумонда.

Отнинг ўлими — итнинг байрами.

Ўттиз икки тишда ўттиз икки иш бор.

Қаерга борсанг ҳам, қора қозонинг оғайнинг.

Қаратган қуруқ қолмас.

Қилган эшикка боқар,
Қилмаган — тешикка.

Қилса насиб, ейсан ҳасип.

Қутлуғ уйдан қуруқ кетма.

Қўли текканнинг оғзи тегар.

Қўлни ювиб, оч қолма.

Ҳар ким насиб қилганини ошар.

Ҳасип — қилганники эмас,
Насиб қилганники.