Сабаб, баҳона ва натижа ҳақида мақоллар

Ажал етмай, чивин ўлмас.

Ажали етган сичқон
Мушукка ғамза қилар.

Аламзаданинг тили заҳар.

Алас-аласга ўт керак.

Аравани от эмас, арпа тортар.

Аразлаган болага ош тотли.

Бермас қизнинг қалини кўп.

Бесабаб оёққа тикан кирмас.

Бир кунликка ҳам равот керак,
Минг кунликка ҳам.

Бола йиғламаса, она сут бермас.

Боришда мақтанма, келишда мақтан.

Бояги-бояги, бойхўжанинг таёғи.

Буғдойнинг борар жойи — тегирмон.

Бўладиган ишнинг бўлгани яхши,
Уйдагиларнинг тингани яхши.

Гул туфайли тикан сув ичар.

Гуноҳига яраша жазоси.

Дайдига иш — баҳона.

Девор йиқилмай, ҳандак тўлмас.

Эл юрса, юнг тўзар.

Ит еганини қусар.

Ит чопар, деб бит чопар.

Ичмас эдим косанинг қаймоғини,
Зор бўлдим кубининг айронига.

Ишни кўриб устага баҳо бер,
Устани кўриб — шогирдига.

Йиғлагиси келган бола,
Отасининг соқолини ўйнар.

Карвон йўлда тузалар.

Камай — мисдан, балғам — исдан.

Карнайчидан — бир пуф.

Келиннинг сири келган ерида билинар.

Кемада ким борини чиққанда биласан.

Кўрганнинг тилл билдирар,
Куйганнинг — дили.

Мол чиқасига келса, эгаси сабабчи.

Молга баломат — бошга саломат.
Муз эриса, сув бўлар,
Сув совиса, муз бўлар.

Нима солсанг ошингга,
Шу чиқар қошиғингга.

Нима эксанг, шуни ўрасан.

Нон қийшиқ эмас, буғдойи қийшиқ.

Одамдан — одам, ҳайвондан — ҳайвон.

Оёқ чанги оғизга кирар.

Оз ошга имдов йўқ.

Олдим балони, урдим балога,
Чиқди балоси, қолдим балога.

Олма оғочидан оҳс тушмас.

Олов сўнса, совийди,
Гиёҳ сўлса, қурийди.

Осмон йиғламай, ер кулмас.

Осмон ола — ер ола.

Осмондан нам тушмаса, гиёҳ унмас.

От ағнаса, тук қолар.

От ориқласа, тувалоқ бўлар.

От тортишиб от танир,
Эр тортишиб — эл.

Отилмаган сопқон ҳам бетга тегар, ҳам кетга.

Охурга нени солсанг, хурмачадан шуни оласан.

Пишган овқатнинг умри қисқа.

Пул бермас маърака бузар.

Пишак гўштга етмаса — «пуф сассиқ».

Сабоқ мушкул бўлса, ўқувчини уйқу босар.

Совуқдан қўрққан қишни ёқтирмас.

Сотмаснинг моли қиммат.

Сукут — аломати ризо.

Сурнай чалишни билмаганнинг оҳанги кўп.

Термилган қозон қайнамас,
Қайнаса ҳам қуйилмас.

Термилганинг тиланганинг эмасми.

Туя элакка қолганда оқсар.

Туясидан қўнғироғи қиммат.

Туғмас товуқнинг тухуми азиз.

Тўкилган тўлмас, йиқилган тўймас.

Чангакдаги гўшт сассиқ.

Шолининг баҳонасида курмак сув ичар.

Эгаси йўқ мол — олдин топганники.

Элак сўраган иягини ер.

Эр қўяр бўлса, хотин ёмон,
Хотин қўяр бўлса, эр ёмон.

Эринчоққа иш буюрсанг,
Сенга ақл ўргатар.

Эрмаги йўқ энасиникида сигир соғар.

Эт тотлигини қўйса,
Мен ўғрилигимни қўярдим.

Эшаги — бир танга,
Тўқими — минг танга.

Эшаги — бир танга,
Тушови — ўн танга.

Эшаги йўқнинг тушови йўқ.

Эшагидан тушови қиммат.

Эшакнинг юки енгил бўлса, ётағон бўлар.

Ютим бўлмаса, битим бўлмас.

Ютқазган ўйинга тўймас,
Йиқилган — курашга.

Ўзи бир танга,
Тўни қирқ танга.

Ўзолмаган отга узанги баҳона.

Ўйин билмаган хотинга
Уй торлиги баҳона.

Ўйин билмаганга жой тор.

Ўринсиз ҳақорат соқовни бурро қилар.

Ўроқчининг ёмони ўроқ танлар.

Ўғри итнинг қуйруғи қисиқ.

Қалин бергандан кейин
Ўлик куёв ҳам тобутда ётмас.

Қарздорнинг ёлғони чўнтагида болалар.

Қарздорнинг чўнтаги тешик.

Қақиллаган товуқ туғмай қўймас,
Гувиллаган олов ёнмай қўймас.

Қизи борнинг нози бор,
Қийин ишнинг қиммати зўр.

Қиморбоз бой берганда
Жамшидни ёдлар,

Бой бўлганда — қочишни.

Қичиган ердан қўл кетмас.
Қулунли бия овулга сиғмас.

Қуруқ супрага дуо йўқ,
Сендан менга даво йўқ.

Қуруқ суякни ит ғажимас.

Қўй катта, қўзи кичик,
Эчки сизга лозим эмас.

Қўлинг етган шохнинг шафтолиси ширин.

Ҳашарчининг боласи
Тилла қошиқ ўйнайди.