Фойда ва зарар ҳақида мақоллар

Арақ ичган,
Ўзига кафан бичган.

Ароқхўр,
Ўзига қонхўр.

Аччиқ — душман, ақл — дўст.

Балиқ чуқур сойни,
Одам яхши жойни истар.

Баримтадан қўрққан мол йиғмас,
Чигирткадан қўрққан экин экмас.

Бекорга мушук офтобга чиқмас.

Бефойда сўзни айтма,
Фойдали сўздан қайтма.

Бефойда ўғирдан бўш кунда яхши.

Бир анор минг беморга даво.

Бир балоси бўлмаса,
Шудгорда қуйруқ на қилур.

Бир мири — ҳаён,
Уч мири — зиён.

Бир қўйнинг боши кетгунча,
Неча қўчқорнинг боши кетар.

Бия ўлса, қулун — бош,
Қулун ўлса, кўзинг — ёш.

Бозорга кеч бор, эрта қайт.

Бойлик ўзингга душман.

Бордан юқар, болдан томар.

Бориб олсанг — фойда,
Келтириб бериш қайда.

Буромад бўлмаса, даромад бўлмас.

Бўёқнинг яхшиси — бўзчининг бойлиги.

Гапириб пушаймон егандан,
Гапирмай доғда қол.

Гийранда кулиб йиғлар,
Той берсанг, эриб йиғлар.

Гўшт ширинлигини ташласа,
Ўғри ўғрилигини ташлар.

Дарё тошса, қудуққа зарар.

Дарёдан — бир томчи,
Тўнғиздан — бир тук.

Даромадга қараб буромад.
Дорининг аччиғи яхши.

Еган билмас, едирган билар.

Еганнинг яраси тез битар.

Едирганга ем берар,
Едирмаганга не берар.

Едирсанг, еярсан,
Кийдирсанг, киярсан.

Ёмонга эл бўлгунча,
Яхшига бел бўл.

Ёмонга эл бўлгунча,
Яғир отга бел бўл.

Ёмондан наф келса,
Кейинидан зарб келар.

Ёмоннинг ошига боргунча,
Яхшининг ишига бор.

Ёмоннинг ошнаси кўп,
Жонига фойдаси йўқ.

Ёмоннинг тўрида бўлгунча,
Яхшининг гўрида бўл.

Ёмоннинг тўрида ётгунча,
Яхшининг бўсағасида ёт.

Ёмоннинг ўйини ёмон,
Буқанинг — бўйни.

Ёмоннинг ўғли бўлгунча,
Яхшининг қули бўл.

Ёмоннинг хизматини қилгунча,
Яхшининг қурбони бўл.

Ёмоннинг қўлига бергунча,
Яхшининг йўлига бер.

Ёшлигингда эксанг терак,
Улғайганда ўзингга керак.

Жағликка жағ бўлгунча,
Ақлликка қуи бўл.

Жинчироқ остига ёғду бермас.

Иримчи ирим этар,
Ирими қирин кетар.

Итни ўлдирганнинг ўзи кўмар.

Ишлаганинг — менга,
Ўрганганинг — ўзингга.

Йўқолиб топилган мол — ўлжа,
Оғриб соғайган жон — ўлжа.

Кабоб сели билан.

Карвон ўтар, изи қолар.

Касални майиз эмас,
Аччиқ дори тузатар.

Катта-катта гапиигунча,
Катта бурда нон тишла.

Кекса қассоб тушига
Тунда мингта қўй кирар.

Кенгашда кенглик кўп.

Кенгашли эл камимас.

Кетар кишига йўл яхши.

Киримига қараб чиқими.

Кишини иш овутар,
Касални — дори.

Кулчали бола суюмҳ келар.

Кўз кўради-ю, қош сезмас.

Кўлнинг отини балиғи чиқарар.

Кўнгил учун кўз бер,
Яхшиларга сўз бер.

Кўп гап эшакка юк.

Кўп гапирган бозор,
Кўп югурган озар.

Кўп кўрганнинг куни ортиқ.

Кўп сўзлаган оз ўрганар.

Кўрга кеча-кундуз баробар.

Кўрганнинг кўзидан кетмас.

Кўрпа тўн бўлмас,
Ўйнаш эр бўлмас.

Кўчада кўп киши,
Ким билан кимнинг иши.

Лўлининг эшагини суғор, пуҳни ол.

Мараз бўлсанг ёнғоқ е,
Қусунға бўлсанг — қалампир.

Маъаракада тенг бўлмаса, таракада тенг бўлар.

Мол аччиғи — жон аччиғи.

Мол семирса — фойда,
Одам семирса — зиён.

Моли йўқ деб эрдан кечма,
Чўпи йўқ деб — ердан.

Молни чўпон ташласа ҳам, эгаси ташламас.

Нари борсам, ҳўкиз ўлар,
Бери келсам, арава синар.

Нортуя — туяларнинг нори,
Вақти келса, гармдори ҳам дори.

Обрўни излашдан иш кўрсатган афзал.

Оз бўлсин, соз бўлсин,
Бедана бўлсин, ёғ бўлсин.

Оз еганга бор даво,
Кўп еганга не даво.

Оз-оз еган мазадур,
Кўп-кўп еган озадур.

Ой ёруғи ўғрига ёқмас.

Олам олма, одам ол.

Олағон қўлим — берағон.

Олган бир ёзуғлик,

Олдирган минг ёзуғлик.

Ортиқча давлат бош ёрмас.

Ортиқча мақтов — ишлашга ғов.

Ота моли — болага уютқи.

Ота-она дуоси,
Ўтга, сувга ботирмас.

Ота рози — худо рози.

Отадан олтов бўлгунча,
Онадан икков бўл.

Отанг қариса, қуи олма,
Онанг қариса — чўри.

Отанинг дуосидан устознинг фахри яхши.

Отанинг очган йўли бор,
Онанинг бичган тўни бор.

Отасини оғритган
Эл ичида хор бўлар,
Онасини оғритган
Парча нонга зор бўлар.

Оти чиқмаган йигитдан тева яхши.

Охирини отангга берма.

Оч товуқ омборга югурар.

Оқсоқдан — ҳазар, кўрдан — офат.

Оғиз оғиздан ел олар.

Оғиз қўлни танир.

Пул пулни топар,
Йўл йўлни топар.

Пул — қўлнинг кири.

Пулинг бўлса, ер ол.

Пулни берсанг пуллига бер, пулинг куймас.

Савдо кўп ерда ғавғо кўп.

Савдо — соқол сийпагунча.

Савдо ғавғосиз бўлмас.

Саломда бўшлик йўқ,
Савдода — дўстлик.

Соврилган саёҳатдан
Туҳматли жароҳат яхши.

Суюқ ош ичдим, қорним тўқ,
Ўрнимдан турсам, ҳеч нарса йўқ.

Сўз берган билан бўлма,
Бўз берган билан бўл.

Така бўлсин, сути бўлсин,
Қуён бўлсин, эти бўлсин.

Тийин,
Тийиннинг иши қийин.

Тозининг ошнаси кўп,
Бошига фойдаси йўқ.

Туя ҳам совға,
Тугма ҳам совға.

Туяда юким йўқ,
Йиқилса, ғамим йўқ.

Тўнғиздан бир тук узган наф.

Уйқунинг ози ҳам чакса,
Кўпи ҳам чакса.

Фойда билан зарар бир хуржиннинг кўзида.

Фойдадан фойда чиқмаса,
Қора сигир қайда.

Фойданг қурсин зарарига етмаган,
Туянг қурсин пиёдадан ўтмаган.

Фойдаси йўқ бойдан қоч,
Панаси йўқ сойдан қоч.

Фойдаси йўқ фариштадан
Ошно дев яхши.

Фойдасиз одамдан
Хизматкор эшак афзал.

Фойдасиз тулпордан той яхши,
Фойдасиз шунқордан — турумтой.

Хўроз ҳамма ерда бир хил қичқирар.

Чаманда — гул, отаси — пул.

Чиқадиган чиқмасдан,
Кирадиган кирмайди.

Ўлик арслондан тирик сичқон афзал.

Ўрик еб оғригандан, олма еб ўлган яхши.

Ўтники — ўтга, сувники — сувга,
Қолди қатиқнинг пули.

Ўғрига оташкурак ҳам мол.

Қамишдан чўғ тушмас.

Қарз ол-да, хотин ол,
Қарздор қарзин олар,
Хотин ёнингга қолар.

Қассобга оқ қўй ҳам бир,
Қора қўй ҳам бир.

Қиз боққунча, қисир сигир боқ.

Қиз ортиб кетар,
Ўғил — тортиб.

Қимордан келган қиморга кетар.

Қўй эгаси билан чўпоннинг саноғи тўғри келмас.

Қўлга олганнинг оғири йўқ.

Қўлинг билан берасан,

Оёғинг билан юрасан.

Ҳар зиён — бир панд.

Ҳар каллада минг хаёл.

Ҳар ким ўз уйига қараб тортар.

Ҳар чинордан бир япроқ.