Эфеслик Буқрот (Гераклит) (м.а. 535-475)

Юнон донишманди Буқрот Кичик Осиёдаги Эфес шаҳрида туғилди. У подшоҳ хонадонига мансуб бўлиб, акасининг фойдасига шоҳлик мартабасидан воз кечган. У «космос» сўзини биринчи бўлиб қўллаган юнон файласуфи эди. («Космос» сўзи «тартиб» деган маънони англатади. Бу сўз дастлаб давлат тизими ва давоми…

Мелисс (м.а. V аср)

Қадимги юнон файласуфи Мелисс Жанубий Италиянинг Элея шаҳрида туғилиб ўсган. Файласуф Парменид қўлида таҳсил олган. У: «Нарсаларнинг чексиз даражада кўплиги бир бутунлик демакдир», деган ғояни исботлашга уринган. Мелисснинг «Табиат ҳақида» асари бизгача етиб келмаган. Бу асар ундан кейин яшаган муаллифлар давоми…

Клазоменлик Анаксагор (м.а. 500-428)

Юнон файласуфи Анаксагор туғилганидан сўнг унинг на кулгани ва на табассум қилганини кўришган. У файласуф Анаксимендан таҳсил олган. Анаксагор фалсафага шу қадар шўнғиб кетганки, хўжалик ишлари қаровсиз қолиб, бутун ер-мулки пода боқиладиган яйловга айланган. Анаксагор ҳур, ноанъанавий фикрлаш тарзи туфайли давоми…

Элеялик Зенон (м.а. 490-430)

Зенон Италияда жойлашган Элея шаҳарчасида туғилган. У файласуф Пармениднинг маърузаларини тинглаб, сабоқ олган. Баъзи маълумотларга қараганда у Пармениднинг тутинган ўғли бўлган. У биринчи бўлиб «Диалектика»ни кашф этди. Яъни фикрларидаги қарама-қаршиликларни фош этиш орқали рақибнинг сўзларини рад этиш усулига асос солди. давоми…

Акрагантлик Эмпедокл (м.а. 490-430)

Эмпедокл Сицилиянинг Акрагант шаҳрида туғилиб ўсган. У бадавлат ва таниқли оиланинг фарзанди бўлган. Эмпедокл фалсафа билан шуғулланиш мақсадида шоҳ саройидаги мансабни рад этган. Эмпедокл биринчи бўлиб нотиқлик илмини ривожлантиришга киришди. Файласуф оёқларига мис бошмоқ ва бошига олтин тож кийиб Юнонистон давоми…

Ҳоргий (Горгий) (м.а. 483-375)

Юнонистонлик файласуф, нотиқ Ҳоргий Сицилиядаги Леонтин шаҳрида туғилган. У файласуф Эмпедоклнинг шогирди. 427 йилдан бошлаб Афина шаҳрида яшаган. Ҳоргийнинг қуйидаги асарлари маълум: «Еленага мақтовлар» (маъруза), «Табиат тўғрисида», «Паламедни ёқлаб…» * * * Дори-дармон жисмимизга қандай таъсир ўтказса, сўз ҳам руҳимизга давоми…

Протагор (м.а. 480-410)

Қадимги юнон файласуфи, моҳир нотиқ Протагор Абдера шаҳрида туғилган. У софистлардан бўлиб, талабаларга фалсафа, нотиқлик ва баҳс санъати (эристика)дан сабоқ берган. «Софист» — қадимий юнонча сўз бўлиб, уста, яратувчи, ихтирочи, донишманд деган маъноларни англатади. Аммо м.а. V асрнинг иккинчи ярмидан давоми…

Мо-Цзи (Мо Ди) (м.а. 480-400)

Қадимий Хитой файласуфи Мо-цзи майда мулкдор оиласида туғилди. У ғилдираклар ва қуроллар учун сўлоқ ясовчи моҳир уста бўлган. Конфуций таълимотини чуқур ўрганган. У хитой фалсафасига биринчи бўлиб ГУ (сабаб) ва ЛЭЙ (тур) даражалари тушунчасини олиб кирди ҳамда асослаб берди. Мо-цзи давоми…

Суқрот (м.а. 469-399)

Машҳур юнон файласуфи Суқрот Аттика шаҳрида ҳайкалтарош Софроникс ва доя Фенаретта оиласида дунёга келди. У жуда кўримсиз қиёфага эга бўлган. Паст бўйли, қорни осилган, калта бўйинли, кенг ва дўнг пешонали, япалоқ, танқайган бурунининг тешиклари катта, лаблари дўрдоқ Суқротнинг укки кўзлари давоми…

Демокрит (м.а. 460-360)

Қадимги юнон файласуфи Демокрит Абдера шаҳрида туғилиб ўсган. У бадавлат оиланинг фарзанди эди. Аммо бойликдан кечиб, бутун умрини камбағалликда ўтказди. Бор умрини донишсеварликка бағишлади. Миср, Эрон, Ҳиндистон, Ҳабашистонга саёҳат қилган. Демокрит шаҳар ташқарисида жойлашган ер остидаги сағанада кечаю кундуз тинмай давоми…


Мақолалар мундарижаси