Google Analytics маълумотларига кўра, 2017 йилда Ziyouz порталига ташриф буюрганлар сони 4 001 426 нафарни (www.ziyouz.com — 3 407 265; www.ziyouz.uz — 594 161) ташкил этди (кунига ўртача 10963 киши). Ташриф буюрганларнинг 65 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (6%), Тожикистон (4%), Қирғизистон (3%), АҚШ (2%), Туркия (2%), Жанубий Корея (1%) каби 150 давлатдан мухлислар ташриф буюрган.
2018 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ziyouz порталида:
Мақолалар сони: 25029 та (n.ziyouz.com — 10190, islom.ziyouz.com — 2252, davronbek.ziyouz.com — 410, ziyouz.uz — 10612, ziyouz.uz/ru — 1356, ziyouz.uz/en — 209).
Android Market‘даги китоблар сони: 20 та (883 112 марта кўчириб олинган).
Facebook саҳифамиз мухлислари сони: 16833 нафар.
Youtube каналимиз обуначилари сони: 2286 нафар (видеолар сони: 301 та, 1 030 892 марта кўрилган).
Twitter’даги ўқувчиларимиз сони: 856 нафар.
Telegram‘даги обуначиларимиз сони: 3650 нафар.
Ўзбек тилидаги энг катта электрон кутубхона — Ziyouz.com кутубхонасида ҳозирда 10185 та китоб мавжуд. Ушбу рўйхатда 2017 йил давомида порталимиз ўқувчилари томонидан энг кўп мутолаа қилинган китоблар 30 талиги ўрин олган:
Энг кўп ўқилган китоблар:
1. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (А.Мадвалиев таҳрири остида)
2. Абдулла Қодирий. Ўткан кунлар
3. Имом ал-Бухорий. Ал-жомеъ ас-саҳиҳ. 1-жилд; 2-жилд; 3-жилд; 4-жилд
4. Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси
5. Тоҳир Малик. Шайтанат. 1-китоб; 2-китоб; 3-китоб; 4-китоб
6. Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. 1-жилд; 2-жилд; 3-жилд
7. Пиримқул Қодиров. Юлдузли тунлар
8. Аҳмад Лутфий Қозончи. Саодат асри қиссалари. 1-китоб; 2-китоб; 3-китоб; 4-китоб
9. Саид Аҳмад. Уфқ
10. Ғафур Ғулом. Шум бола
11. Алишер Навоий. Лайли ва Мажнун (насрий баёни)
12. Эркин Воҳидов. Сайланма. 1-жилд; 2-жилд; 3-жилд
13. Ўзбек тилининг имло луғати
14. Рашод Нури Гунтекин. Чолиқуши
15. Абдулла Қодирий. Меҳробдан чаён
16. Абу Лайс Самарқандий. Танбеҳул ғофилийн
17. Русча-ўзбекча луғат. 1-жилд; 2-жилд
18. Ўткир Ҳошимов. Баҳор қайтмайди
19. Алихонтўра Соғуний. Тарихи Муҳаммадий
20. Худойберди Тўхтабоев. Сариқ девни миниб
21. Абдулҳамид Чўлпон. Кеча ва кундуз
22. Абдулла Авлоний. Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ
23. Лев Толстой. Уруш ва тинчлик. 1-китоб; 2-китоб; 3-китоб; 4-китоб
24. Ойбек. Навоий
25. Одил Ёқубов. Улуғбек хазинаси
26. Пауло Коэльо. Ал-Кимёгар
27. Фёдор Достоевский. Жиноят ва жазо
28. Шукрулло. Кафансиз кўмилганлар
29. Абдулла Қаҳҳор. Сароб
30. Артур Конан Дойл. Йўқолган дунё
* * *
Ўзбек тилидаги энг катта адабий-маърифий портал — www.ziyouz.com ва www.ziyouz.uz сайтларида айни пайтда ўзбек адабиётидан 2820 та, жаҳон адабиётидан 1168 та ҳикоя ўрин олган.
Ушбу рўйхатлар 2017 йилда порталда энг кўп ўқилган ҳикоялар таҳлили асосида тузилди. Рўйхатнинг аввалида энг кўп мутолаа қилинган ҳикоя ўрин олди. Айни муаллифнинг жами 1000 ўқувчидан кам бўлмаган ва рейтингнинг юқори 100 талигидан ўрин олган ҳикоялари ҳам рўйхатга киритилди.
Ўзбек адабиётидан (ҳикоялар сони ва энг кўп ўқилганига кўра) Абдулла Қаҳҳор ва Ўткир Ҳошимов асарлари, жаҳон адабиётидан Агата Кристи асарлари энг кўп мутолаа қилинган.
Ўзбек адабиётидан энг кўп ўқилган ҳикоялар:
1. Абдулла Қаҳҳор. “Анор”, “Бемор”, “Даҳшат”, “Ўғри”, “Майиз емаган хотин”
2. Саид Аҳмад. “Қоракўз Мажнун”
3. Ўткир Ҳошимов. “Урушнинг сўнгги қурбони”, “Деҳқоннинг бир куни”, “Оқ булут, оппоқ булут”, “Муҳаббат”, “Ўзбек иши”, “Нега? Нега-а-а?!”, “Янга”
4. Хуршид Даврон. “Амир Темур ўғлининг ўлими ҳақида ривоят”
5. Ғафур Ғулом. “Менинг ўғригина болам”
6. Абдулла Қодирий. “Жинлар базми”, “Улоқда”
7. Миркарим Осим. “Широқ”
8. Ўлмас Умарбеков. “Қиёмат қарз”
9. Саломат Вафо. “Устюрт”
10. Тоҳир Малик. “Қарғиш”
11. Одил Ёқубов. “Музқаймоқ”
12. Қўчқор Норқобил. “Юракдаги юк”
13. Ўринбой Усмон. “Чойхонадаги бола”
14. Жамила Эргашева. “Гап”, “Дард”
15. Наби Жалолиддин. “Даюс”
16. Анвар Намозов. “Тоғлар учрашмайди”
17. Акбар Мирзо. “Зилзила”
18. Хайриддин Султонов. “Бир оқшом эртаги”
19. Озод Мўъмин Хўжа. “Паҳлавон Маҳмуднинг Ҳиндистон сафари”
20. Бахтиёр Нуриддинов. “Хаёлимдасан”
21. Собир Ўнар. “Сариштали одамлар”, “Интизор”
22. Фозил Фарҳод. “Кўклам куйи”
23. Сойим Исҳоқ. “Зулматдан зулматгача”
24. Жасур Кенгбоев. “Юракнинг бир чети”
25. Абдуқаюм Йўлдошев. “Мих”
26. Уйғун Рўзиев. “Ёлғиз дарахт”
27. Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон. “Оқ бино оқшомлари”
28. Назар Эшонқул. “Маймун етаклаган одам”
29. Абдунаби Ҳамро. “Меҳмон”
30. Тоғай Мурод. “Эр-хотин”
Жаҳон адабиётидан энг кўп ўқилган ҳикоялар:
1. Жек Лондон. “Ҳаётга муҳаббат”
2. Фёдор Достоевский. “Кулгили одамнинг туши”
3. Франц Кафка. “Эврилиш”
4. О‘Генри. “Сўнгги япроқ”
5. Агата Кристи. “Устаси фаранг ўғрилар”, “Тикувчининг хатоси”, “Булбул ошёни”
6. Габриэль Гарсиа Маркес. “Бизнинг шаҳарда ўғри йўқ”
7. Нодар Думбадзе. “Ҳелладос”
8. Стивен Кинг. “Бўри-одам йили”, “Гўштқиймалагич”, “Йўлоёқ”
9. Акутагава Рюноске. “Афсунгарлик мўъжизалари”
10. Оноре де Балзак. “Даҳрийнинг ибодати”
11. Рабиндранат Тагор. “Нур ва соялар”
12. Содиқ Чубак. “Қабрда биринчи кун”
13. Усмон Чевиксўй. “Оқ йўл”
14. Чингиз Айтматов. “Аскар бола”
15. Василий Шукшин. “Кўпга келган тўй”
16. Тавфиқ Ал-Ҳаким. “Вазир Жаъфар”
17. Фақир Бойқурт. “Учоқ чиптаси”, “Дадамнинг иши”
18. Варлам Шаламов. “Ёмғир”, “Шоирнинг ўлими”
19. Ги де Мопассан. “Дўндиқ”
20. Нажиб Маҳфуз. “Болалар жаннати”
Самые читаемые рассказы узбекской литературы:
1. Уткир Хашимов. “Дорожное происшествие”
2. Абдулла Каххар. “Гранат”, “Два сапога – пара”, “Страх”, “Больная”, “Тысячи и одна жизнь”
3. Cаломат Вафо. “Гора Бутан”
4. Шукур Халмирзаев. “Пастух”, “Жизнь вечна”
5. Ульмас Умарбеков. “Осенняя погода”, “Абдулла-кавунчи”, “Старая орешина”
6. Бахтияр Нуритдинов. “Отец и сын”, “Потусторонний покупатель”
7. Кулман Очилов. “Плов для сына”, “Аксакал”, “Линейка”
8. Латиф Махмудов. “Миллион штук урюка”
9. Саид Ахмад. “Тишина”
10. Улугбек Хамдам. “Пиала воды”
* * *
Ўзбек шеъриятидан энг кўп ўқилган саҳифалар:
Ziyouz порталида 2017 йилда шеърлар насрий асарларга нисбатан анча кам ўқилган. Энг кўп ўқилган Алишер Навоий саҳифасига ҳам йил давомида атиги 3140 марта ташриф буюрилган. Кучли йигирматаликка йил давомида 400 мартадан кўп ўқилган саҳифалар киритилди.
1. Алишер Навоий (1441-1501)
2. Абдулла Орипов (1941-2016)
3. Ғафур Ғулом (1903-1966)
4. Эркин Воҳидов (1936-2016)
5. Муҳаммад Юсуф (1954-2001)
6. Ҳумоюн Мирзо (1508-1556)
7. Душан Файзий (1927-2009)
8. Абдулла Авлоний (1878-1934)
9. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)
10. Иқбол Мирзо (1967)
11. Гулханий (XVIII-XIX аср)
12. Сайёр (1934-2001)
13. Шамсиддий Садоий (1958)
14. Кавсар Турдиева (1958)
15. Абдулҳамид Парда (1958)
16. Дилмурод Дўст (1989)
17. Муғанний (1949-2014)
18. Фарида Афрўз (1956)
19. Юсуф Шомансур (1936-1978)
20. Хосият Бобомуродова (1950)
Жаҳон шеъриятидан энг кўп ўқилган саҳифалар:
Рақамлар 2017 йилда порталимизда ўзбек шеъриятидан кўра, жаҳон шеърияти кўпроқ ўқилганини кўрсатмоқда. Жаҳон шеъриятидан энг кўп Умар Хайём рубоийлари мутолаа қилинган (5588 та ташриф). Кучли 6 таликни форсийзабон шоирлар эгаллашди.
1. Умар Хайём (1048-1131)
2. Жалолиддин Румий (1207-1273)
3. Имодиддин Насимий (1370-1417)
4. Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721)
5. Абу Али ибн Сино (980-1037)
6. Саъдий Шерозий (1203-1292)
7. Муҳаммад Фузулий (1498-1556)
8. Низомий Ганжавий (1141-1209)
9. Зебуннисо (1639-1702)
10. Ибройим Юсупов (1929-2008)
11. Махтумқули (1733-1783)
12. Муҳиббий (1494-1566)
13. Абул-аъло Ал-Мааррий (973-1057)
14. Ҳофиз Шерозий (1325-1388)
15. Александр Пушкин (1799-1837)
16. Сергей Есенин (1895-1925)
17. Муса Жалил (1906-1944)
18. Расул Ҳамзатов (1923-2003)
19. Михаил Лермонтов (1814-1841)
20. Константин Симонов (1915-1979)
* * *
Ziyouz порталида энг кўп қидирилган ва ўқилган шахсиятлар:
1. Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530)
2. Алишер Навоий (1441-1501)
3. Муҳаммад Юсуф (1954-2001)
4. Амир Темур (1336-1405)
5. Шароф Рашидов (1917-1983)
6. Абдулла Орипов (1941-2016)
7. Имом Исмоил ал-Бухорий (810-870)
8. Зулфия (1915-1996)
9. Ҳамид Олимжон (1909-1944)
10. Ўткир Ҳошимов (1941-2013)
11. Ғафур Ғулом (1903-1966)
12. Эркин Воҳидов (1936-2016)
13. Бобораҳим Машраб (1640-1711)
14. Нодира (1792-1842)
15. Мирзо Улуғбек (1394-1449)
16. Умар Хайём (1048-1131)
17. Жалолиддин Мангуберди (1198-1231)
18. Жалолиддин Румий (1207-1273)
19. Абу Али ибн Сино (980-1037)
20. Абдулҳамид Чўлпон (1897-1938)
21. Пиримқул Қодиров (1928-2010)
22. Абдулла Қодирий (1894-1938)
23. Иброҳимбек (1889-1932)
24. Абдулла Қаҳҳор (1907-1968)
25. Саъдий Шерозий (1203-1292)
26. Абдулла Авлоний (1878-1934)
27. Ойбек (1905-1968)
28. Фурқат (1859-1909)
29. Абдурауф Фитрат (1886-1938)
30. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий (1889-1929)