Дўстлик кутубхонаси. Проза (1979-1989)

Пауль Куусберг. Андрес фожиаcи: Роман / Русчадан М. Мирзоидов таржимаси; Редколлегия: …К. Яшин (раҳбари). — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Эстон ёзувчиси Пауль Куусбергнинг «Андрес фожиаси» романи автомобиль ҳалокати билан бошланади. Бу ҳалокатнинг айбдори комбинат директори Андрес Лапетеус. Андрес уриб юборган машинада унинг хотини ва дўсти бўлади.
Бироқ роман олди-қочдилардан иборат эмас. Китобда автомобиль ҳалокати билан бирга худбин Лапетеуснинг фожиаси ҳам ҳикоя қилинади. Лапетеус ўз мавқеини сақлаб қолиш учун ҳақиқий муҳаббатидан воз кечади, севгилисидан юз ўгиради, ўртоқларидан тонади.
Бу роман инсонпарварликка, ҳақгўйликка ва олиҳимматликка чақиради.


Акрам Айлисли. Мадина амма эртаклари: Қиссалар [Русчадан Нодир Норматов, Гавҳар Норматова ва Шоир Усмонхўжаев тарж.]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Акрам Айлислининг ушбу китобга киритилган қиссаларининг бари қалби беғубор, соддадил қишлоқи бола тилидан ҳикоя қилинади. Гўдаклик чоғидаёқ онадан етим қолган Содиқ Мадина аммасининг қўлида тарбия кўради. У яхшилик ва ёмонликни, эзгулик ва қусурни чуқур ҳис этади.
Муаллиф ўз ўлкасининг одамларини ниҳоятда севади, улар ҳақида илиқ бир юмор ва зўр самимият билан ҳикоя қилади.


Юрий Бондарев. Соҳил: Роман / Редкол.: Б. Бойқобилов ва бошқ.; Э. Носиров таржимаси. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Китобхонлар диққатига ҳавола қилинаётган мазкур асар совет зиёлилари ҳаётига бағишланган. Романнинг асосий қаҳрамони машҳур совет ёзувчисидир.
Асар тўқимасига Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги кунларидаги воқеа ҳам сингдириб борилади. Муаллиф теран фалсафий мушохадалар орқали инсон бахти, шахс ва жамият муносабатлари, ҳар бир одам ўз «соҳилига» эришишида унинг маънавий қиёфаси асосий мезон эканлиги ҳақида фикр юритади.
Юрий Бондарев ушбу романи учун 1977 йили СССР Давлат мукофотига сазовор бўлди.


Борис Полевой. Нюрнберг қасоси: Нюрнберг кундаликлари (Редкол. Б. Бойқобилов, Ҳамид Ғулом, К. Яшин ва бошқ.; Михли Сафаров — тарж.). — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Иккинчи жаҳон урушининг бош ҳарбий жиноятчилари— гитлерчи фашист қўмондонлар устидан уюштирилган Халқаро Нюрнберг суд процессида атоқли совет ёзувчиси Борис Николаевич Полевой «Правда» газетасининг мухбири сифатида қатнашган эди. Тўққиз ой қизғин давом этган ана шу улуғ суд залидан ёзувчи газетага талай ажойиб очерклар ва мақолалар ёзди. Бундан ташқари у суд ишини кундалик дафтарида ҳам акс эттириб борди. Қўлингиздаги ушбу китоб ёзувчининг кундаликлари манбаида туғилган.


Мустай Карим. Болалик йилларим: Қисса / Русчадан О. Ёқубов ва У. Устимов таржимаси. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979 — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Ўзбек китобхонлари таниқли бошқирд шоири, СССР Давлт мукофоти лауреати Мустай Каримнинг кўплаб шеърлари, «Ой тутилган тунда», «Ойгул диёри» сингари асарлари билан яхши таниш. Адиб сўнгги йилларда ўзининг кечган ҳаёт йўлига назар ташлаб, «Болалик йилларим» деган қисса ёзди. Биз шоирона кайфиятда ёзилган бу қиссани китобхон диққатига ҳавола қиляпмиз.


Ҳасан Ирфон. Косиблар кулбасида: Роман / Русчадан С. Раҳим ва А. Аҳмедов таржимаси. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1979. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Тожик адиби Ҳасан Ирфон ижоди билан ўзбек ўқувчилари илк марта танишадилар. Адибнинг мазкур асари яна бир жиҳатдан диққатга сазовор. Унда қадимий Самарқанд тўғрисида сўз юритилади, ўзбек ва тожик ҳунармандларннинг азалий дўстлиги ҳақида ҳикоя қилинади.


Альберт Лиханов. Тошқин: Қиссалар. Тарж. С. Азимова. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Ленин комсомоли мукофоти лауреати, таниқли рус ёзувчиси Альберт Лиханов болалар ва ўсмирлар ҳаётини самимий ҳикоя қилувчи асарлари билан китобхонларга яхши таниш. Адиб ҳар бир янги асорида жиддий ижтимоий ва ахлоқий масалаларни ўртага қўяди.
Мазкур китобга А. Лихановнинг «Алдов», «Қуёш тутилиши» ва «Тошқин» қиссалари киритилди.


Тўлаган Қосимбеков. Синган қилич: Тарихий роман. (Редкол.: Б. Бойқобилов ва [бошқ.]; Турсунбой Адашбоев эркин таржимаси; Тақризчи Зуҳриддин Исомиддинов. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси.)


Мар Бойжиев. Менинг олтин балиқчам: Ҳикоя ва қиссалар / Редкол. Б. Бойқобилов ва бошқ; Русчадан Ҳ. Рўзиматов таржимаси. — Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Истеъдодли қирғиз ёзувчиси Мар Бойжиевнинг қисса ва ҳикояларида ажиб бир сеҳр бор. Бу сеҳр адиб асарларининг ҳаётийлигида, самимийлигида, нозик бир юмор билан суғорилганидадир.
М. Бойжиев ўз қаҳрамонларини ҳаётнинг равон, текис йўлларидан олиб юрмайди, аксинча, уларни мушкул шароитларда, турли хил ситуацияларда тасвирлашни ёқтиради. Натижада ёзувчи асарларининг реалистик руҳи янада кучайиб, ўқувчи қалбида акс садо беради.


Ион Друцэ. Кеч куз: Қиссалар / Редкол.: Б. Бойкобилов ва бошқ.; Русчадан М. Аҳмедов таржимаси — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1980. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси.)

Атоқли молдаван ёзувчиси Ион Друцэнинг ушбу китобига «Кеч куз» ва «Аслига қайтиш» қиссалари киритилди.
«Кеч куз» қиссасида қадрдон ўлка ва шу ўлкада яшовчи кишилар ҳақида, меҳнат хирмонини кўтариш, меҳмондорчилик ва тўйлар мавсуми бўлмиш кеч куз тўғрисида зўр самимият билан ҳикоя қилинади.
«Аслига қайтиш» қиссасида эса Лев Николаевич Толстой умрининг сўнгги кунларида содир бўлган воқеалар ўз бадиий ифодасини топган.


Галина Серебрякова. Прометей: Романтик трилогия / Редкол.: К. Яшин (Редкол. раҳбари ва [бошқ.]; X. Муҳаммадхонов тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

«Прометей» трилогияси атоқли рус адиби Г. Серебрякова ижодининг чўққисидир. Бу йирик эпопеяда илмий коммунизм назариясининг асосчиси, пролетариат доҳийси Карл Маркснинг ҳаёти тасвирланган.
Трилогиянинг биринчи ва иккинчи китоблари «Маркснинг ёшлиги» ва «Буюк оловбардор» романлари илгари нашриётимизда чоп этилган эди.
«Ҳаёт чўққилари» романи ушбу трилогиянинг сўнгги китобидир.


Борис Васильев. Тонглар эди сокин 6у ерда… Повесть. Рўйхатларда йўқ эди номи: Роман. / Ҳ. Иброҳимов, Э. Мусаев тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Таниқли рус ёзувчиси Борис Васильевнинг кўпгина асарларида ёшларнинг Улуғ Ватан уруши йиллари кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилинади.
«Тонглар эди сокин бу ерда…» повестида оддий қизларнинг жасорати тасвирланса, «Рўйхатларда йўқ эди номи» романи Брест қалъаси ҳимоячиларининг мислсиз қаҳрамонликларига бағишланган.


Йиллар ва йўллар: Татар ёзувчиларининг ҳикоялари / Таҳрир ҳайъати К. Яшин (Редколлегия раҳбари); Тўпловчи Л. Ҳамидуллин; Татарчадан X. Эргашев тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981 — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Мазкур китоб қардош татар ёзувчиларининг турли йилларда яратган сара ҳикояларидан таркиб топди. Тўпламга «Йиллар ва йўллар» деб ном берилди.


Ахиёр Ҳакимов. Оқсоқ бўри: Қиссалар / Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ; Русчадан О. Ёқубов ва Т. Малик тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. — (Дўстлик кутубхонаси; СССР халқлари прозаси.)

Таничли бошқирд ёзувчиси Ахиёр Ҳакимовнинг ушбу китобига адибнинг «Пойга», «Оқсоқ бўри» ва «Шуълалар» деган қиссалари киритилган. Ҳар уччала қиссада Совет халқлари фарзандларининг, шу жумладан бошқирд халқи фарзандларининг Улуғ Ватан урушида кўрсатган жонбозликлари, фашист босқинчиларга қарши олиб борган қаҳрамонона кураши акс эттирилган.


Георгий Марков. Сибирь: Роман. 2 китобдан иборат. (Редкол.: С. О. Азимов ва [бошқ.]; Сўзбоши С. Азимов; Ҳ. Тўрабеков тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси.)

«Сибирь» романидаги воқеалар гоҳ Сибирда, гоҳ Петроградда, гоҳ Стокгольмда содир бўлади. Ўткир сюжетли бу асарнинг қаҳрамонлари большевиклар, Сибирь бойликларини кашф этган олимлар, оддий ишчи ва деҳқонлардир. Асарда суронли давр яқинлашиб келаётгани яққол сезилиб туради.
Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Георгий Мокеевич Марков «Сибирь» романи учун 1976 йили Ленин мукофоти билан тақдирланган.


Анатолий Иванов. Соялар чошгоҳда йўқолади: Роман / [Редкол.: С. О. Азимов ва [бошқ.]; X. Аҳророва тарж.]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. — (Дўстлик кутубхонаси, СССР халқлари прозаси).

Кўпчилик манфаати деб жонидан жудо бўлиб, кўзлари пичоқ билан ўйилган Марья ҳам, шахсий хусумат туфайли Захар Большаковни бахтидан айирган Фрол Курганов ҳам, Совет тузумини жинидан баттар ёмон кўрган Устин Морозовнинг ўз ўғлини ўлдириш даражасига етиб бориши ҳам ҳаётнинг ишончли лавҳаларидир. Асар қаҳрамонлари ўзларининг мақсад ва интилишларига кўра икки асосий гуруҳга ажраладилар ва ўзаро курашадилар. Қаҳрамонлар хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин, асарда ўз ўрнига эга. Ёзувчи Анатолий Ивановнинг «Соялар чошгоҳда йўқолади» асарида ана шундай одамлар тўғрисида ҳикоя қилинади.


Иван Стаднюк. Уруш: Роман / [Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ.]; Э. Носиров тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Иван Стаднюкнинг ушбу «Уруш» романида Иккинчи жаҳон урушининг биринчи кунлари, мамлакат ғарбий чегараларидаги фожиа, совет жангчиларининг қаҳрамонлиги ва Олий Бош қўмондонлик қароргоҳидаги вазият ҳақида ҳикоя қилинади.


Қурбондурди Қурбонсоҳатов. Тўйли Мерган: Роман (Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ.) Русчадан Ҳ. Мансурова тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Туркман ёзувчиси Қурбондурди Қурбонсоҳатовнинг «Тўйли Мерган» романида ҳозирги кун туркман қишлоғи тўғрисида, пахтакорларнинг фидокорона меҳнати ҳақида ҳикоя қилинади.
70-йилларда қишлоқда катта ўзгаришлар содир бўлди. Энди эскича услуб билан ишлаб бўлмасди. Шу асосда ёзувчи илғор ва қолоқ, ҳалол ва нопок одамлар орасидаги тўқнашувларни зўр маҳорат билан тасвирлаб бера олган.


Владимир Санги. Кевонглар уйланиши: Роман / Редкол.: С. О. Азимов ва [бошқ.]; С. Мусаев, Э. Азимов тарж. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Таниқли нивх ёзувчиси Владимир Сангининг ушбу романида революциядан олдинги Узоқ Шимолда яшаган элатларнинг фожиавий ҳаёти, капиталистик муносабатлар таъсирида кўплаб уруғ, қабилалар йўқ бўлиб кетиши ҳақида ҳикоя қилинади.


Владимир Тендряков. Мушкул вазифа: Повесть / Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ.; Ш. Усмонхўжаев тарж. — 2-чи нашри. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1982. (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси)

Талантли совет адиби Владимир Тендряковнинг мазкур асари замондошларимиз, уларнинг меҳнати, ҳаёт сўқмоқлари, қийинчиликларни босиб ўтишлари ҳақида ҳикоя қилади. Муаллиф воқеа давомида асар қаҳрамонларининг ички дунёсини, характерини зўр маҳорат билан очиб беради.
Асар қаҳрамони Саша Комелов катта турмуш синовларига дуч келади ва коммунист Игнат Гмизин ёрдамида ҳаётнинг моҳиятини англаб олади…


Фазу Алиева. Тақдир. Булоқбоши: Повестлар / [Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ; Русчадан Ж. Умарова ва Ш. Юсупова тарж.]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Машҳур авар адибаси Фазу Алиеванинг ушбу повестларида оддий аёлнинг тақдири, унинг муҳаббати, оила ва жамиятдаги ўрни тўғрисида ҳикоя қилинади. Бу асарларда адиба ўз қаҳрамонларига нисбатан улкан муҳаббат, қадрдон ўлка, унинг одамларини тасвирлашда чуқур самимият намойиш эта билган.


Валентин Овечкин. Серташвиш баҳор: Очерклар / [Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ.; М. Норматов тарж.] — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Мартинов, Борзов, Мариа Сергеевна, Долгушин, Медведев ва бошқалар феъл-атворлари, мақсадлари жиҳатидан турли-туман образлардир. Уларнинг ўэаро баҳслари, зиддиятлари, истак-орзулари, интилишлари В. Овечкиннинг «Серташвнш баҳор» очерклари тўпламида ўз ифодасини топган.


Владимир Канивец. Ульяновлар: Тарихий роман / [Редкол.: С. О. Азимов ва бошқ.]; Русчадан Озод Шарафиддинов таржимаси]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

В. Канивец — Владимир Ильич Ленин ва Александр Ильич Ульянов ҳақида ёзилган бир қатор асарларнинг муаллифидир.
Ёзувчи Ульяновлар оиласи ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу романида ўтган асрнинг 70 — 80-йиллар революцион ҳаракати тарихида Александр Ульяновнинг дунёга келишидан тортиб то фожиавий ҳалок бўлгунига қадар босиб ўтган ҳаёт йўлнни баён қилган.
Муаллиф ушбу асари учун Т. Г. Шевченко номидаги Украина ССР Давлат мукофотига сазовор бўлган.


Валентин Распутин. Омон бўлсанг, унутма; Сўнгги муҳлат: Повестлар (Редкол.: С. Азимов ва бошқ.: С. Раҳим тарж.). — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси.)

Валентин Распутин ҳозирги замон рус прозасининг пешқадам вакилларидан биридир. Адибнинг барча асарлари кенг китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинди.
«Омон бўлсанг, унутма» повестида В. Распутин оддий қишлоқ аёлининг аблаҳ эри туфайли қандай фожиага учрашини тасвирласа, «Сўнгги муҳлат» повестида у инсоний бурч, оқибат ва садоқат тўғрисида фикр юритади.


Валентин Катаев. Давр олға бос! Роман-хроника / Ҳ. Жалолов тарж.; Редкол.: С. Азимов ва бошқ.]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1984.

Валентин Катаевнинг «Давр, олға-бос!» асари рус классикасининг ажойиб дурдоналаридан биридир. Дастлабки беш йилликлар ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу роман-хроникада адиб Магнитка қурувчиларининг беназир фидойиликларини тасвирлаш орқали ватанпарварлик, интернационализм, она-Ватанга садоқат ғояларини моҳирона тараннум этган.


Зиё Самадий. Йиллар сири: Роман / Редкол. У. Умарбеков ва бошқ.; Уйғурчадан А. Ваҳобов, М. Аъзамова таржимаси. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1986.

Уйғур адиби Зиё Самадийнинг икки китобдан иборат ушбу «Йиллар сири» романи Шинжон халқининг ҳаётига бағишланган бўлиб, асарда 1931—1934 йиллардаги миллий озодлик ҳаракати тасвирланган. Муаллиф қаламга олинган мураккаб давр зиддиятлари — Хўжаниёз бошчилигидаги Қумул деҳқонларининг гоминдончиларга қарши олиб борган қаҳрамонона курашларини бадиий акс эттиришга интилади.


Чабуа Амирэжиби. Дата Туташхиа: роман. (Редкол.: Ў. Умарбеков ва [бошқ.]; русчадан Э. Усмонов таржимаси; — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1988. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси.)


Юлиан Семёнов. ТАСС маълум қиладики… Повесть. / Русчадан Музаффар тарж. / [Редкол.: У. Умарбеков ва бошқ.]. — Тошкент, Адабиёт ва санъат нашриёти, 1989. — (Дўстлик кутубхонаси. СССР халқлари прозаси).

Юлиан Семёновнинг номи китобхонларга «Альтернатива» туркумига кирувчи «Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси», «Пролетар диктатураси учун брилиантлар», «Баҳорги муз устида», «Яшашинг шарт», «Юзма-юз» каби қатор сиёсий роман ва қиссалари орқали яхши таниш.
… Совет хавфсизлик органига чет элда хор-зор, дарбадар юрган рус муҳожиридан мактуб келади. Унда Москвадаги махфий институтлардан бирида иш кўраётган Марказий Разведка Бошқармасининғ агенти маълум қилинган эди. Совет контрразведкачиларининг олиб борган машаққатли изланишлари натижасида агент фош этилади. Африка давлатларидан бирининг дахлсизлигига қаратилган тажовуз барбод бўлади. «ТАСС маълум қиладики…» асарида ана шулар ҳақида қизиқарли ҳикоя қилинади.