Бинали Йилдирим: Туркия – АҚШ ёки Франция каби хавфсиз мамлакат

Туризм дунё иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бирига айланди. Бу ҳақда Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим 16 февраль куни Истанбулда иш бошлаган III Жаҳон туризм форуми (World Tourism Forum Global Meeting) очилишидаги нутқида сўзлаган. Бош вазирга кўра, Туркия ҳукумати туризмни шунчаки иқтисодий давоми…

АҚШ элчиси Памела Спратлен қишлоқ хўжалигига оид анжуманда қатнашди

16 февраль куни  Тошкентда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) “Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш” (AVC) лойиҳаси доирасида “Мева ва сабзавотчиликда совитгич омборхоналари: бугунги ҳолат ва Ўзбекистонда ривожланиш истиқболлари” мавзусида амалий семинар ўтказди. Бу  ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабар беради. давоми…

АҚШ Оролбўйи мутахассисларини ўқитишга кўмак беради

Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Марказий Осиё минтақавий экологик маркази ўртасида “Сув, таълим ва ҳамкорлик” номли 5 йиллик лойиҳани имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар беради. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) мазкур давоми…

Озарбойжон IV Ислом бирдамлиги ўйинларига ҳозирлик кўрмоқда

Озарбойжон пойтахти Бокуда жорий йил 12-22 май кунлари ўтадиган IV Ислом бирдамлиги ўйинларига чипталар 19 мартда чиқарилади. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, нуфузли мусобақа учун 500 мингдан зиёд чипта сотилиши режалаштирилган. Озарбойжон Президенти Илҳом Алиевнинг 2015 йил 18 сентябрдаги фармонига давоми…

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилади. Давлат раҳбари ўз мактубида “яқинда бўлиб ўтган сайлов натижалари Туркманистоннинг фаровонлиги, жадал ривожланиши ва гуллаб-яшнаши учун Сизнинг узоқни давоми…

Франк-Вальтер Штайнмайер – Германиянинг 12-президенти

Таниқли олмон давлат арбоби Франк-Вальтер Штайнмайер 12 февраль куни Германия Президенти этиб сайланди. Давлат раҳбарини сайлаш ваколатига эга махсус идора – Федерал мажлиснинг 931 аъзоси Штайнмайер номзодини ёқлаб овоз берди. Номзод биринчи турдаёқ ғалаба қозониши учун 631 овоз кифоя эди. давоми…

Эрон элчиси: “Муштарак маънавий мерос ҳамкорлигимизни янада кенгайтиришга хизмат қилади”

Тошкентда Эрон Ислом Республикаси миллий байрами – Ислом инқилоби ғалабасининг 38 йиллиги муносабати билан қабул маросими бўлиб ўтди. Тадбирда хорижий давлатларнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, дипломатлар ҳамда Ўзбекистон илм-фан намояндалари жам бўлди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан Ташқи ишлари вазири давоми…

Туркманистонда Президент сайлови якунланди

12 февраль куни Туркманистонда ўтган Президент сайловида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 3 140 865 нафари – 97,27 фоизи қатнашди. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар беради. Туркманистон Марказий сайлов комиссияси мамлакат ичида 2586 та сайлов участкаси ташкил этган. давоми…

Туркия элчиси Аҳмет Башар Шен улуғ мутафаккир Алишер Навоийга эҳтиромини билдирди

Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен улуғ мутафаккир Алишер Навоийнинг турк тамаддунида тутган ўрни улкан эканини таъкидлади. 9 февраль куни Тошкент давлат шарқшунослик институти туркология кафедраси, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети турк тили бўлими ҳамда Тошкентдаги турк давоми…

Владимир Тюрденев: “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлиги кўп йиллик ҳурмат ва дўстлик асосига қурилган”

Ўзбекистон ва Россия муносабатлари биргаликда кечган бой тарих ва халқларни боғлаб турган мустаҳкам ришталарга таянади. Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев 10 февраль – Дипломатик ходимлар куни муносабати билан ёзган мақолада айни шу жиҳатлар хусусида сўз боради. Элчига давоми…