Қозоғистон Ташқи ишлар вазири: Сурия бўйича навбатдаги учрашув Остонада февраль ойи ўртасида ўтказилади

Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича тезкор гуруҳнинг навбатдаги учрашуви Остонада жорий йил февраль ойи ўрталарида бўлиб ўтади. Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов маълум қилган. “Белгиланган тартибга мувофиқ биз кафил давлатлардан керакли ахборотни давоми…

Туркия сайёҳлик бўйича дунёнинг учинчи давлати бўлади…ми?

Туркия жаҳон туризм бозоридаги ўрнини янада мустаҳкамламоқда. Мамлакат Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига қараганда, 2016 йилнинг 11 ойида Туркияга 24 миллиондан ошиқ сайёҳ келган. Демак, бу кўрсаткич 2015 йилдагидан 30,8 фоизга ошган. Жаҳонда эса Туркия сайёҳларни жалб этиш бўйича Франция, давоми…

Элмар Мамедёров: “Ҳақиқатдан йироқ баёнотлар тинчлик музокараларини йўққа чиқаради”

Арманистон ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбарининг дипломатик этикага тўғри келмайдиган баёнотлари Озарбойжон билан тинчлик музокараларига салбий таъсир этади. Бу ҳақда Озарбойжон Ташқи ишлар вазири Элмар Мамедёров Trend агентлигига берган интервьюсида маълум қилган. Э.Мамедёров арманистонлик ҳамкасбининг оммавий ахборот воситалари орқали Озарбойжон билан давоми…

Тошкент инглиз тили мутахассислари анжуманига мезбонлик қилмоқда

Бугун Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида инглиз тили ўқитувчиларига мўлжалланган “Инглиз тили мулоқот учун асосий воситадир” номли халқаро анжуман бошланди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабарига кўра, икки кунлик тадбирда 250 нафар иштирокчи, жумладан, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим давоми…

Элчихона: Туркманистон Президент сайловини ўтказишга тайёр

2017 йил 12 февраль куни Туркманистон ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим воқеа – Президент сайлови бўлиб ўтади. Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар беришича, бу галги сайлов 2007  ва 2012 йилдаги сайловлардан фарқ қилади. Биринчидан, бу галги сайлов янги сиёсий воқелик ва такомиллашган ҳуқуқий давоми…

Президент Шавкат Мирзиёев Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 февраль куни  Америка– Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэммни қабул қилди. Ўзбекистон Миллий ахборт агентлиги хабарига кўра, музокара жараёнида савдо-иқтисодий, инвестицион, технологик, инновацион ва таълимий йўналишлардаги узоқ муддатли ва кенг миқёсли ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида сўз борди. Агросаноат давоми…

АҚШ ва Ўзбекистон ядро контрабандасига қарши биргаликда курашмоқда

АҚШ ва Ўзбекистон вакиллари ядровий қурол ва бошқа радиоактив моддалар савдоси билан шуғулланувчи жиноятчилар таҳдид ва унга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида 1 февраль куни Тошкентда учрашди. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси матбуот хизмати хабар беради. Мазкур учрашув томонлар 2012 давоми…

ЕИ делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс Ўзбекистон билан ҳамкорлик хусусида

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг тўртинчи йирик савдо ҳамкори бўлиб турибди. 2015 йил якунига кўра ўзаро савдо айланмаси 1 миллиард 792 миллион еврони ташкил этди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, элчи Эдуардс Стипрайс 25 январь куни Тошкент ўтган Америка савдо давоми…

Озарбойжонда Чожук Маржонли қишлоғи тикланиши тарихий ҳодиса сифатида баҳоланмоқда

1993 йил Қорабоғ уруши вақти вайрон этилган Озарбойжоннинг Чожук Маржонли (Кичик Маржонли) қишлоғида тураржойлар бунёд этиладиган бўлди. Озарбойжон Президенти Илҳом Алиев жорий йил 24 январь куни Жаброил туманига қарашли ушбу қишлоқни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилган. Мазкур ҳужжатга кўра, дастлаб давоми…

Аҳмет Башар Шен: “Туркия–Ўзбекистон дўстлик алоқаларини янада юксалтиришга бел боғлаганман”

Туркиянинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмет Башар Шен 27 январь куни оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди. Дўстона руҳда ўтган учрашувда туркиялик дипломат қардош Ўзбекистонда элчилик фаолиятини бошлаганидан мамнунлигини билдирди. “Мен Туркия Республикаси дипломати сифатида ота юртимиз саналган давоми…