Ғуломхон Ғафурий. Бозор — адолат тарозиси (1991)

Кўҳна Шарқ тарихи — бу нафақат жангу жадал ёхуд бир-бирига қилич қайраган сулолалар ёдномаси, балки юксак деққончилик ва ҳунармандчилик, тижорат маданияти тарихи эканлиги ҳақида муаррихлар, алломалар, сайёҳлар ажойиб иншолар ёзиб қолдирмишлар. Афсуски, ҳануз Шарқнинг, хусусан, Туркистоннинг ўтмишдаги савдо алоқаларига оид давоми…

Наим Каримов. Икки дарға (1990)

Отажон Ҳошим ва Ойбек таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан Ўзбек маданиятининг 20-йилларда жўш ура бошлаган икки булоғи Отажон Ҳошим ва Ойбекдир. Уларни ўзаро боғловчи ҳаёт ва ижод ришталари оз эмас. Иккиси ҳам Тошкентда — бир адабий муҳитда туғилган, ўзбек ва давоми…

Манзура Абдуллаева. Бешик (ҳикоя)

– Исматвой, ҳо-й-й Исматвой! Субҳи азон кўча томондан келган чақириқ бешиксоз устага одатдагидек ёқимли эшитилмади. Шошиб овоз бериш ўрнига уй ичидаги диванда биқиниб ётганича бошидан чойшабни сидириб, кўзларини аранг-аранг очди. Чуқур “уф”лади. Юраги сиқилди. Яна юзларини ёпиб, ёнбошига ағдарилди. Аксига давоми…

Мирзаали Муҳаммаджонов. Ҳар томчиси азиз, тутиё (1989)

Маълумки, Улуғ Ватан урушига қадар ва ундан кейинги йилларда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг, шахсан Усмон Юсуповнинг ташаббуси билан жумҳуриятимизда ирригация иншоотлари қурилиши кенг миқёс ва кўлам касб этди. Натижада далаларимизнинг сув билан таъминланиши кескин даражада яхшиланди. Бунда ирригаторларимиз ва мелиораторларимизнинг давоми…

Туробжон Мақсудов. Дунё кимники (ҳикоя)

Бу воқеа рус императори мустамлака ерларини кенгайтириб бориб Марказий Осиёга яғмо қилишга тайёрланаётган бир пайтда рўй берган эди… Икки навкар қўриқлаб бораётган карета рўпарадан келаётган шовқин-суронли лўлилар тўдаси ёнида тўхтади, йўловчилар чакана одамлар эмаслигини пайқаган лўлилар атрофни ўраб олдилар; улар давоми…

Ҳамид Ҳабибуллаев. Йилномалар тарихидан (1989)

«Ҳурматли редакция. Мен йил ҳисоби хусусида, фасллар ҳақида, «чилла» тўғрисида кўпгина манбаларни эшитганман. Лекин, бу календарь — йилнома, саналар ҳисоби мени таажжубга соладики, унинг тартиби турлича. Гоҳ милод, гоҳ ҳижрий, гоҳ Қуёш, гоҳ Ой, гоҳ Қамарий, гоҳ Шамсий йилномалари бор. давоми…

Суннатулла Анорбоев. Сталинчи бобо (ҳикоя)

— … Қўйинг-эй, интизом бўш. Ҳамма оғзиминан юрадиган бўп қолди!.. — Тангриқул ака чимирилиб, қирқ-эллик йил бурунги гапга тушиб кетди. — Сталинди давридачи, мен сизга айтсам… Маъракага келганлар тарқаб, меҳмонхонада уй эгаси, мен, Тангриқул ака учовимиз қолганимизда у киши чойнакни давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Ўзимизнинг Айтматов

Дунёга таниқли ёзувчи Чингиз Айтматов ҳақида ўйлар эканман, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида ишлаб юрган пайтларим хотирамда жонланди. Қандай ажойиб дамлар эди. Айниқса, Асқад Мухтор, Одил Ёқубов, Иброҳим Ғафуровдек устозлар, Аҳмаджон Мелибоевдек туғма муҳаррир билан бир сафда туриб ишлаш мен давоми…

Абдулла Улуғов. Жафокаш кўнгил исёни (1990)

Пулдан қалқон, мансабдан кўрғон ясаб олган кимсалар азал-азалдан меҳнаткаш оммани азоблаб келган. Тарихдаги барча инқилоблару қўзғолонлар асли шу тоифанинг нопок хатти-ҳаракатларига нисбатан норозилик туфайли содир бўлган. Бу исёнли кураш, тўқнашувларда сон-саноқсиз меҳнаткаш омманинг қони дарё-дарё бўлиб оққан. Аммо қон дарё-дарё давоми…

Аҳмад Алиев. Мустамлакачиликка ўт очган асар (1989)

«Ҳинд ихтилолчилари» асари Фитратнинг ижодий фаолияти айни вояга етган даврда ёзилган бўлиб, Германия пойтахти Берлинда 1923 йили ўзбек тилида босилиб чиқди. Асар тили ширали, воқеалар қизиқарли баён этилган, унда даврнинг муҳим муаммоларидан бири қаламга олинган. Фитрат 1919 йилдан то 1935 давоми…