Аслиддин Мустафоев. Ёнғоқ излаб (ҳикоя)

Кузда меҳнат таътилига чиқаман. Бизда ўн беш иш куни бу. Лекин ўзимнинг ҳисобимдан қўштириб, бир ой қилиб оламан. Бекоргамас. Қишлоғимга бораман-да, акамга ёрдам бераман. Нима кўп, Форишда қишлоқ кўп. Ҳар қир ошганингда бир қишлоқ. Уларни оралаб ёнғоқ йиғамиз. Ростини айтсам, давоми…

Муҳаммад Юсуф замондошлари хотирасида

Муҳаммад Юсуф замондошлари хотирасида / Муҳаррир У. Қўчқоров. – Тошкент, «Адиб» нашриёти, 2014. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ўзининг кисқа, аммо мазмундор умри ва ижодий фаолияти давомида бой адабий мерос қолдирди. Ватан озодлиги, халқ бахти, юртнинг нурафшон келажагини ёниб куйлаган давоми…

Шерзод Комил Халил. Наъматак (ҳикоя)

Кўкни қоплаган булут Ҳисор этакларига тақалиб қолди-ю, шатир-шутир ёмғир ёға бошлади. Мен машинада дорихонага шифобахш гиёҳларни топшириш учун кириб кетган Толиб овчини кутиб ўтирардим. Аслида Мироқи шаҳарчасида у билан тасодифан кўришиб қолгандим. Толиб овчи ёши қирқларни қоралаган, дароздан келган киши. давоми…

Носир Муҳаммад. Навоий ва шатранж

Алишер Навоий серқирра истеъдод соҳиби сифатида шатранж(шахмат)ни ҳам маҳорат билан ўйнаган, бу қадимий ўйиннинг назарий жиҳатларидан яхши хабардор бўлган. Замондошларининг хотиралари, шоирнинг турли мавзудаги асарларида келтирилган шатранжга оид мисоллар, шатранж муҳралари билан боғлиқ тимсоллар ана шундан далолат беради. Шуни таъкидлаш давоми…

Узоқ Жўрақулов. Михаил Бахтин кашфиётлари

Ўтган аср бошларида шаклланиб, бугунга қадар жаҳон илмий-адабий тафаккури, хусусан, назарий адабиётшунослигида авангард бўлиб келаётган Михаил Бахтин (1895–1975) феноменини тасодиф деб бўлмайди. Жаҳон илмий-адабий тафаккурининг узвий бир қисми бўлган бу ҳодиса моҳиятини бир ёки бир нечта омил билан тушунтириш ҳам давоми…

Мусо Тожибоев. Бадиий асарнинг сўзсиз таржимаси

Бадиий асарни англаб етиш, тушуниш, ўрганиш, таҳлил ва таржима қилишда инсон ўз тафаккури савиясига мувофиқ турли усул, услуб ва методларга таянади. Таржиманинг тўлақонли чиқиши асарнинг барча қирраларини шакллантириш орқали амалга ошишини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Мен бу ўринда бадиий асарни давоми…

Хожа Муҳаммад Порсо (1348-1420)

Тасаввуф илмининг Нақшбандия мактаби ислом оламига мутасаввуф шайхлар билан бир қаторда етук олимларни ҳам етиштириб берган эди. Ана шундай зотлардан бири Хожа Муҳаммад Порсо ал-Бухорийдир. Унинг исми-шарифидаги “ал-Бухорий” қўшимчасига асосланиб айтиш мумкинки, Порсо Бухорода туғилган. У мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, давоми…

Матёқуб Қўшжонов. Дийдор

Матёқуб Қўшжонов. Дийдор: Улуғлар билан ўтган онларим… — Тошкент, «Шарқ», 2004 Китоб муаллифи — атоқли танқидчи ва адабиётшунос олим кейинги йилларда эсдалик жанрида ёзилган асарлари билан хам китобхонлар орасида кенг танилиб қолди. Зеро, унинг турли воқеаларга бой мазмунли ҳаёт йўли давоми…

Азиз Несин. Хуштак афандим (ҳикоя)

Роса ҳолдан тойганман. Толеим пастга ўхшайди, қаерга иш сўраб бормайин, йўқ, деган жавобни оламан. Аҳволинг ночор бўлганидан кейин мияга ҳар хил бўлар-бўлмас фикрлар келавераркан. Ўзим Мачкадан Дўлмабоғча томонга қараб кетяпману, етти ухлаб тушга кирмайдиган хаёллар оғушидаман. Бир пайт қарасам, стадионнинг давоми…