Турсунмурод Эрматов. Машриққа юзланган суворий (ҳикоя)

Ўша кун борлиқ қоравут тусга беланганди. Ҳавони рутубат қоплаган, ёғий лашкаридек бостириб келаётган қуюқ қора булут оғир ва эзгин руҳиятни етакларди. Мен ишлаётган шифохона уйимдан анча узоқ бўлиб, йўли ўнқир-чўнқир, қияликлардан иборат. Айниқса, ёғингарчилик пайтлари бу янада кўпроқ сезилар, хавф-хатарсиз, давоми…

Санобар Тўлаганова. Ҳаёт фалсафасининг ўзига хос талқини

Ижод инсоннинг тириклик мазмун-моҳиятини анг­лаш йўлидаги уринишлари ҳосиласидир. Инсоннинг ҳаётдаги ўрни, мақоми, мақсади, муносабати каби масалалар қадимдан дунё зиёлиларини қизиқтириб келган. Ижод инсоннинг ўз «мен»ини ифода қилиш йўлида олиб борган ақлий фаолият туридир. Ижод нафс билан боғлиқ фалсафий-эстетик категория саналиб, давоми…

Миллий мадҳиялар қандай пайдо бўлган?

Миллий мадҳия — бу ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ бўлиб, у ёки бу расмий маросимларда, мазкур халқ ва давлатга ҳурмат рамзи сифатида ижро этилади. Миллий мадҳиялар ва ватанпарварлик қўшиқлари кишиларни умумий орзулари ва мақсадлари, шунингдек, идеаллари асосида бирлашишларига хизмат қилади. Аксарият миллий давоми…

Собир Ўнар: “Маҳорат асосий мeзон бўлиши кeрак” (2019)

Таниқли ёзувчи Собир Ўнар билан мунаққид Жовли Хушбоқ суҳбати Жовли Хушбоқ: – Бугунги ижодий жараён ху­сусида сўз кетганда, насрда талай муаммолар тўпланиб қолганлигидан сўзлайдилар. Энг муҳими, маҳорат, истеъдод ва истеъдодсизлик ҳақидаги баҳслар ҳамон кун тартибидан тушган эмас. Шу жиҳатдан олганда давоми…

Жаббор Эшонқул. Талқон табиб (ҳикоя)

Ҳамхонамнинг тили билан айтганда, ўнлаб илмий даргоҳлару минглаб илми толиблар енг шимариб турган шаҳардан мендек бир кичик илмий ходимнинг довруғи достон бўлган бу қишлоққа бориб таж­риба ўтказиши бошимга «бахт қуши қўнганидан нишона» эди. Унинг менга шунчалик ҳаваси келгандики, аввалига мен давоми…

Мурод Хидир (1939-2023)

Мурод Хидир 1939 йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Олақўйлиқ қишлоғида туғилган. У 1962 йилда Самарқанд давлат университетининг филология факультетини тамомлаган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Ижодкор “Қашқадарё ҳақиқати” ва “Келажак тонги” газеталаридаги публицистик мақолалари билан элга танилган. давоми…

Натаниэл Ҳоторн. Соябон остида (ҳикоя)

Қишнинг ёмғирли кунида иссиқ уйда ўтириш қанчалар роҳат! Бундай фараҳбахш кунда энг яхши эрмак – ё китоб ўқиш – айтайлик, у турли саргузаштлар тўғрисидаги бирон-бир қизиқ асар бўла қолсин; ёки шундоққина деразанг ёнига чордона қурганча ташқарини томоша қилиб ўтириш. Мен давоми…

Тўлқин Эшбек. Тилимиз жонкуяри

Адабиёт ихлосмандлари Пиримқул Қодировни асосан атоқли адиб сифатида биладилар. Ваҳоланки, ул улуғ истеъдод соҳиби филология фанлари номзоди, таъбир жоиз бўлса, тилшунос олим эдилар. Буни адибнинг «таржимайи ҳоли»дан ҳам билса бўлади. Яъни, 1951 йилда Тошкент давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги давоми…

Товус нега патларини ёяди?

Товус патларини ёйганда қушлар ичида энг кўркамига айланади. Бу манзарадан одамлар қанчалар завқ тўйиб келаётганини тасаввур эта оласизми? Қадим замонларда юнонлар ва римликлар товусни муқаддас деб билишган. Аммо бу римликларнинг товус гўштини истеъмол қилишига халақит бермаган! Товуснинг ватани Ҳиндистон ва давоми…

Нормурод Норқобилов. Сўнгги сурат (ҳикоя)

– Жонсиз… умуман олганда, чизганларингни бари жонсиз… Бу дамда жануб томонида мактабнинг оқиш биноси қад ростлаган катта қишлоқ аллақачон паст-баланд дўнгликлар ортида қолиб, қиз ва йигитча майсалари барвақтроқ сарғайган Кўклиқир бетидан ўрин олган ўн чоғли хонадондан иборат ушоққина овул сари давоми…