Ғаффор Ҳотамов. Улар кўзёшларга ишонмайдилар (1990)

Ёмғир тинмай ёғди кун бўйи, Ёмғирли кун каби эзилди дардим. Яйдоқ кўчаларда жим юрган кўйи Сенинг изларингни ахтардим… Ёмғир ҳеч маҳал бунчалар — на кеча, на кундуз тинмасдан ёғмаган, ҳеч маҳал инсон дарди бунчалар эзилиши мумкин эканлигига шоҳид бўлмаганман. Боғ давоми…

Қўчқор Норқобилов. Нигоҳлардаги алам (1989)

Марҳум қуролдошларимни хотирлаб Ҳарбий хизматдан қайтганимга бир йилдан ошди. Ўша жанглар ҳақидаги хотираларимни қоғозга туширяпман. Аммо, очиғини айтганда, бу иш жуда оғир кечяпти. На кундузи, на кечаси ҳаловатим бор. Мени мудом изтиробли бир савол қаттиқ сиқувга олади. Бу саволдан қалбим давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Наманган сабоқлари (1990)

Наманганда фожиа юз берди. Ширинзабон, хушхулқ, ҳатто тили чиқмаган жужуқчани ҳам сизлаб, ҳурматини жойига қўядиган Наманганда саккиз нафар навқирон йигит ҳалок бўлди. Дарғазаб оломон кўзларида тириклик аломатлари аллақачон сўнган, увадаси чиқиб кетган мурдаларни ҳам аяб ўтирмади. Ўлдирилганларнинг бештаси шаҳар четида давоми…

Саъдулла Сиёев, Мурод Абдуллаев. Буйруқ берган ким? (1990)

(Паркент воқеалари хусусида) «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» рўзномаси таҳририятига! 1990 йил 3 март куни Паркент тумани аҳолиси билан ички қўшин аскарлари ва милиция ходимлари ўртасида қонли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда марказий ва айрим жумҳурият матбуотлари томонидан берилган хабарлар бирёқлама давоми…

Ёқубжон Хўжамбердиев. Жар ёқасидаги оломон (1990)

(Ўш вилоятидаги фожиалар изидан) «АН-2» ҳарбий тайёра мотор кучидан дириллайди. Фарғоналик журналист Абдуназар Ҳудойназаровнинг ҳам тайёрадаги бошқа ҳарбийларнинг ҳам икки кўзи пастда. Тайёра Ўшга яқинлашмоқда эди. Мана, йигирма йилдирки, Ўш вилоятига — ота юртимга гоҳи уловда, гоҳи пиёда қатнайман.. Шунча давоми…

Йўлдош Сулаймон. Бағри қон Фарғона (1989)

Она Фарғонам, онажоним, нега йиғлаяпсан, нега инграяпсан, нега титраяпсан? Мусибат қаердан кела қолди, уни ким олиб келди? Ана шу хунрезликни, биродаркушликни бошлаб берган, тинчингни ўғирлаган, сени қон қақшатган ким ўзи? Меҳр-муҳаббатнинг, қон-қардошликниг юзига оёқ қўйган, ўзига ёзилган дастурхонга оёқ узатган, давоми…

Жамол Камол. Ҳақ гапни қачон айтамиз? (1990)

Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларда бир қадар тинчлик, осойишталик ҳукм сураётгани баъзи бировларга ёқмаяпти шекилли… Марказий матбуот саҳифаларида чўғни ковлашяпти. Бунга янги мисол Темур Пўлатовнинг яқинда «Московские новости» ҳафталигида босилган «Анголани қувиб етамиз ва ўзиб кетамиз» мақоласидир. Эмишки, Ўзбекистонда руслар ва «рус давоми…

Хуршид Даврон. Босқинчи қаҳрамон бўладими? (1990)

«Звезда Востока» ойномасининг бош муҳаррири С. Татурга очиқ хат[1] Тарихий ҳақиқат жоҳилни қанчалик таҳқирласа, тарихий ёлғон ҳам фозилни шунчалик таҳқирлайди. ЎЛЖАС СУЛАЙМОНОВ Ўртоқ муҳаррир! Ойномангизнинг 1990 йил 3-сонида босилмиш Михаил Поповнинг «Оқ пошшо — оқ генерал» мақоласи, рус рассоми В. давоми…

Л.Г.Ким. Уйдирма ва ҳақиқат (1990)

Туркистон тарихига доир манбаларда, аниқроғи, совет даврида яратилган қўлланмаларда инқилобгача Туркистон халқининг атиги 2 фоизи саводхон бўлган, дейилади.. Бу рақам кенг тарқалган, китоблардан китобларга кўчиб келаётир. Афсус билан эътироф этиш жоизки, Ўрта Осиё халқлари тарихини бўяб-бежаб кўрсатишда ўлкамиздан чиққан айрим давоми…

Пирмат Шермуҳамедов. Бўлиниш нимадан бошланган? (1991)

Ҳаёт ғайритабиий ходисаларга бой. В. Вернадский: «Чинакам илмий иш ҳар қалай умумий хулоса эмас, балки тажриба, таҳлил, мезон, янги фактдир», деб таъкидлаган бўлса, сталинча тарихшунослик эса масалани осонликча ҳал қилади. Яъни, фактларни улоқтириб, таҳлилни имкон борича соддалаштиради, аниқроғи, уни атайлаб давоми…