Ҳожи Муин. Марҳум Шокир Мухторий (1922)

Туркистонда тараққий ва тажаддуд йўлида кўп хидмат қилғонлардан бири марҳум Шокир афанди Мухторийдир. Шокир афанди Туркистонда тахминан 15 йил таълим ва тарбия йўлида хидмат қилиб келган маъруф муаллим ва муҳаррирларимиздан эди. Марҳум 1920нчи йил 26нчи де-кабрда Жиззах касалхонасида чихутқа (сил) давоми…

Ҳожи Муин. Васлий (таржимаи ҳол) (1925)

Ислоҳпарвар олим ва шоирларимиздан самарқандлик мулла Сайидаҳмад Васлий 29нчи ўктабрда вафот этди. Васлий XX аср бошларида майдонга отилиб, усули жадид мактабларига ёрдам ва тарафдорлик эта бошлағон ҳаққоний олимларимиздан биридир. Самарқандда 1903нчи йидда очила бошлағон янги мактаблар учун бошлаб китоб ёзиб давоми…

Ҳожи Муин. Қози калони Шал ва унинг болалари (1926)

(Адабий тафтишлар ва таржимаи ҳол) Бир вақт Туркистонда ва балки бутун Ўрта Осиёда маориф ва маданият ўчоғи бўлғон Самарқанднинг, ўн иккинчи асри ҳижрий ўрталарида (60-70 йил) ўзаро урушлар натижасида харобазор ҳолида қолғонлиғи тарихдан маълумдир. Шу хароблиқ чоғларида Самарқанддағи бир неча давоми…

Ҳожи Муин. «Таёқ» (1918)

Кўб вақтдан бери миллатимни тараққий этдируб, бошқа миллатларға ўхшаш осмонға учурмоқ нияти олияси кўнглимда ўрунлашиб, мунинг учун турли йўллар билан тиришиб кўрдим. Лекин бу бахтсизлиғимдан барча тадбир ва ҳамма хидматим фойда этмай, бўшға кетди. Яъни мил-латимни кўкларға учурмоқ нари турсун, давоми…

Ҳожи Муин. Бой бўлмоқ йўллари (1922)

Умрим бўйи бой бўлиш йўлларини излаб тополмай, охир, «тақдиримда бойлиқ ёзилмағон экан» деб юрган эдимки, тўйқусдан ўктабр ўзгариши воқеъ бўлуб, болшевиклар ҳукм сура бошладилар. Кўб вақт ўтмадиким, булар турли газета ва китоблар чиқариб, халқни болшевикликка ташвиқ эта бошладилар. Бошқа ёқдан, давоми…

Ҳожи Муин. «Ришват» хасталиғи (1918)

Асрлардан бери одам болаларини эзиб, қурутиб келган хасталиқ (касаллик)ларнинг энг ёмони ва юқумлиси ришват хасталиғидир. Ришват хасталиғи ҳисобсиз одам болаларини хонавайрон, бачагирён ва дарбадар қилғон. Одам жинсининг ҳар бир синфи орасинда ришват хасталиғи ҳукм суриб келғон. Анинг панжаи истилосиндан подшохдардан давоми…

Ҳожи Муин. Пора ва порахўрлик (1922)

Ўктабр ўзгаришининг беш йиллик байрами муносабати билан биз «Таёқ»имизнинг ушбу фавқулодда сонини порахўрлиқ қаҳрамонлариға бағишламоқ билан баробар бу сонда ёлғуз «пора»нинг луғавий ва изоҳли маъноларидан ҳам порахўрликнинг бурунғи ва ҳозирги ҳолларидан сувга тегмаган нодир ва муҳим маълумот бериб ўтамиз: «Пора», давоми…

Ҳожи Муин. Охир замон аломатлари (1923)

Эски «Ақоид» китобларимизда ёзилғондурким, замона охир бўлиб, қиёмат яқинлашмоқда. «Яъжуж-маъжуж» деган бир жамоа махлуқ пайдо бўлиб халқнинг тинчлиғини бузиб, дунёни хароб этишга тиришадирлар. Орадан кўп вақт ўтмай, ҳар ерда «баркамол осойиш» бўладир. «Яъжуж-маъжуж» жамоасининг қандай махлуқ эканлиги тўғрисида «уламои ислом» давоми…

Ҳожи Муин. Англашилмаслиқ ёки «Таёқ»нинг таъсири (1923)

Ҳар ерда, айниқса, бизнинг Туркистон халқиға жиддий сўзлардан кўра ҳажвий ва қулгули сўзларнинг кўбрак таъсир этишй кўриниб турадир. Бизнинг халқ ҳар вақт тўғри ва жиддий сўзларга илтифот этмай, балки унинг тескарисича кулгулик, ҳангомалик гапларга аҳамият берадир. Сўнгғи чоқларда газетамизнинг кулгулик давоми…

Ҳожи Муин. Азроилми, солиқчими? (1924)

Замонимиз қизиқ бир замон бўлди! Кунда бир закун, соатда бир хил қонун чиқаётибдур. Магар Николай вақтида биздан бирон ношукрлик ўтган эканким, букун Ҳақ таоло «болшевик» деган бир тоифа махлуқни бошимизга мусаллат қилди… Худоё, тавба қилдим. Яна ўзинг биласан. Мулк ўзингники, давоми…