Ҳожи Муин. Азроилми, солиқчими? (1924)

Замонимиз қизиқ бир замон бўлди! Кунда бир закун, соатда бир хил қонун чиқаётибдур. Магар Николай вақтида биздан бирон ношукрлик ўтган эканким, букун Ҳақ таоло «болшевик» деган бир тоифа махлуқни бошимизга мусаллат қилди… Худоё, тавба қилдим. Яна ўзинг биласан. Мулк ўзингники, давоми…

Ҳожи Муин. Табиий ишлар (1924)

Бизнинг юртимиз, элимиз ва ҳатто расмий идораларимизда ғайри табиий қилиқлар, ишлар қанча кўб бўлса, табиий ишлар ҳам ўшанча кўбдир. Булардан ғайритабиийларини ёзмай ўтсақ, албатта, «Машраб» қўрқди, ёки мудоҳана йўлини тутди деб ҳаққимизда «ҳусни зан» қилғувчилар чиқиб қолиши табиий бўлғонидек, ёзғонимиз давоми…

Ҳожи Муин. Маориф ойи (1924)

Биринчи августдан эътиборан вилоятимизда «маориф ойи» бошланди. Демак, бу ой масориф ойи эмас, маориф ойидир. Сўз-қарор ойи эмас, ишлаш ва тиришиш ойидир. Бўлуб ўтган маориф ойларида ишдан қўра сўзга, югуришдан қўра-ухлашға ва мадохилдан кўра – масорифга кўбрак аҳамият берилганлиги учун давоми…

Ҳожи Муин. Икки кўруниш (1924)

«Машраб»нинг бу сонидағи икки кўруниш, бизнинг назари диққатимизни ўзига худди қаҳрабодек тортиб қўйди. Унинг бири – танқид оламида янги «усул», иккинчиси -Зарафшон дарёсининт бу кунги ажойиб ва ғаройиб ҳоли. Шунинг учун бу тўғрида бир-икки оғиз чақ-чақ қилмасдан ўта олмадик. Бировнинг давоми…

Ҳожи Муин. Юқма касал (1924)

Мусулмонлар орасида минг уч юз йилдан бери ота-боболаридан мерос қолиб келган жуда қўрқунчлик юқма касал ҳукм суриб келаётибдирким, ул ҳам хотунжаллоблиқдир. Бу касал, қулғуна ва қайсари нохунадан ҳам ёмонроқ бўлиб, саноқсиз хотун-қизларимизни бахти қаро қилди. Ҳадсиз сингил-опаларимизни тириклай қора тупроққа давоми…

Ҳожи Муин. Кўрмайлик – куймайлик (1924)

Бизнинг ота-боболаримиз авлиё эканми ёки ўз замонларида уларға ҳазрати Хизр назар қилғон эканмиким, уларнинг даврларидағи хайру баракот, омонлиқ, арзончилиқ бизнинг замонимизда йўқ. Ёки уларнинг қилиб кетган ишларини ва солғон иморатларини букун биз қила олмаймиз. Ҳатто улардан нусха-нишона қолғон катта биноларни давоми…

Ҳожи Муин. Оташаравамиз (1924)

Шукр, Туркистонимизда эски ҳукуматдан сабил қолғон шалоқ оташаравамиз бор. Биз бу оташаравамизнинг Қўқон араваларидек лиқинг-лиқинг юрушиға ҳам қанча шодланамиз, шукр қиламиз. Лекин унинг ичидаги ғайри табиий «интизом ва тартиб»ларни кўришга энди тоқатимиз қолмағон. Оренбурғдан нариги оташараваларға қарасоқ, Худонинг марҳамати билан давоми…

Ҳожи Муин. Каттақўрғон хотиралари (1925)

Каттақўрғоннинг оти зоҳирда кўзга қанча катта қўрунса ҳам, лекин ўзи катакга ўхшаш кичкина шаҳарча бўлуб, «оти улуғ, еуфраси қуруғ» деган мақол фақат шу жойнинг шаънига мос келади. Шунинг билан баробар, дўстимиз «Девона» ўртоқнинг айтганича, бу шаҳарни «асрори махфий» конларидан бири давоми…

Ҳожи Муин. Энг қулай иш (1925)

Дунёда энг қулай ва осон иш нима, деб сўрағон кишига «тиётручилик» деб жавоб берсак, алҳақ ўроқдек тўғри жавоб берган бўламиз. Воқеан, агар тиётручилик бир қулт сув ичишдек осон бўлмасайди, бу кунларда шаҳримизнинг ҳар бир гадой топмас кўчасида ҳафтада уч қатла давоми…

Ҳожи Муин. Букун бой, эртаси гадой (1925)

Бу сарлавҳамиз зоҳирда жуда таажжублик кўрунса ҳам, лекин ҳақиқати ҳолни билиб олғондан кейин қизиқишға унча ўрун қолмайдур. Агар сиз бир кунлик, бир соатлик бойбаччаларни кўрмакчи бўлсангиз, у ёққа-бу ёққа қарамай тўп-тўғри Тупроққўрғонға чиқингиз. Бунда суннати Худони томоша қиларсиз. Тупроққўрғон чорбоғида давоми…