Радионинг ҳақиқий асосчиси ким?

XIX аср охири инсоният тарихида алоқа воситаларининг тараққиётида сезиларли силжишлар бўлгани билан шарафланади. Анъанавий почта алоқалари темирйўл ва автомобил транспортининг татбиқ этилиши билан анча жадаллашди. XIX аср биринчи чораги ютуғи бўлган электромагнит телеграф электр алоқаси тарихида муҳим кашфиёт бўлди.

Ўрта асрлар робот устаси – Абул-Из ал-Жазарий

Маълумки, атропоморф, яъни одамларникига ўхшаш ҳаракатларни, ёки бирор тирик организмнинг баъзи функцияларини қисман ёки тўлиқ бажара оладиган машиналарни – роботлар деб атаймиз. Робот атамаси илк бор 1920 йилда чех ёзувчиси К.Чапекнинг «Р.В.Р.» пьесасида механик одамларга нисбатан ишлатилган.

Энг катта денгиз ботиқлиги қаерда?

Қуруқлик сингари денгиз туби ҳам ўнқир-чўнқирлардан иборат. Сув остида ҳам ҳақиқий тоғлар, водийлар ва ботиқликлар бор. Баъзида уларнинг сув юзасидан чуқурлиги 10 минг метргача етади. Сув ости рельефи қуруқлик рельефи сингари турли-тумандир. Энг чуқур денгиз ботиқлиги Мариан ороллари яқинидадир. Унинг давоми…

Ўлик денгизда ҳаёт борми?

Ўлик денгиз дунёдаги энг ғалати сув ҳавзаларидан биридир. Бундан миллион йиллар муқаддам ундаги сув сатҳи ҳозиргисидан 420 метр баланд бўлган. Бу Ўрта Ер денгизининг сув сатҳидан ҳам юқори кўрсаткичдир. Ўша вақтлар унда ҳаёт бўлган. Аммо буюк қурғоқчилик даврида у ниҳоятда давоми…

Ўлик денгиз нима?

Ўлик денгиз Ер юзидаги ўзига хос сув ҳавзасига инсон берган ғалати номлардан биридир. Бу денгизни илк марта юнонлар «ўлик», Қадимги Иудея аҳолиси эса «шўр» деб атаган. Араб муаллифлари уни «бадбўй денгиз» деб тилга олишган. Бу денгизнинг ўзига хос жиҳати нима? давоми…

Нега Катта Шўркўлнинг суви шўр?

Океан суви шўр эканини ҳамма яхши билади. Аммо нега материк ичкарисидаги кўллардаги, масалан, Катта Шўркўл суви таркибида туз бор? Бу саволга жавоб бериш учун, аввало, кўллар қандай вужудга келганини ва кейинчалик нима бўлганини билиб олиш керак бўлади. Кўл паст ерларда давоми…

Байкал кўли нимаси билан машҳур?

Байкал деярли Осиёнинг марказида, Москва ва Воронеж, Лондон ва Эдинбург кенгликлари ўрталиғида жойлашган. Агар Ер юзида илк яратилган куйи сақланиб қолган жойлар бўлса, бу, аввало, Байкал кўлидир. Байкал Ер шаридаги кўллар ичида марварид донасидай ажралиб туради. У геологик жиҳатдан кўҳналиги, давоми…

Буюк кўллар қандай пайдо бўлган?

Бешта Буюк кўл биргаликда дунёдаги энг катта чучук сув омборини ташкил қилади. Улардан бири дунёдаги энг катта чучук сувли кўлдир. Ундан фақат шўр сувли Каспий денгизи катта. Буюк кўллар бассейни муз даврида музликлардан ҳосил бўлган. Музликлар шимолдан бостириб келган, уларнинг давоми…

Эстуарий дельтадан нимаси билан фарқ қилади?

Дарёнинг кўл ёки денгизга қуйилиш жойи этак деб аталади. Кенг бир шохобчали этак эса эстуарий деб аталади. Этак турли қум ва лойқа чўкиндилари билан тўсилиб қолади ва дарё оқимини турли шохобчаларга бўлиб ташлайди. Бундай этак дельта деб аталади. Агар дарё давоми…

Ниагара шаршараси қандай пайдо бўлган?

Ниагара шаршараси Нью-Йорк штатидаги Буффало шаҳридан 25 км узоқликда оқиб ўтадиган Ниагара дарёсида жойлашган. Ниагара дарёси Эри кўлига қуйилади ва тўртта Буюк Кўлни Онтарио кўли билан боғлайди. Дарё йўлининг 58-километри ўрталарида тез оқим бирдан узилади ва баланд қоядан шаршара бўлиб давоми…