Сафар Кокилов. Ношукур банда (ҳажвия)

(бир кимсанинг номаи ҳоли) У туғилди-ю, йиғлаб юборди.­ Қанақа дунёга келиб қолдим-а? ­ деб ҳайрон бўлиб, қотиб-қотиб йиғларди. Ўраб-чирмашди. Онаси кўкрак тутди. Бахтига қарши онасининг кўкрак учи ясси экан, эма олмади.­ Шу ҳам кўкрак бўлди-ю, эммайман, ­ вағиллади яна. Дўкондан давоми…

Сафар Кокилов. Қабулхонада (ҳажвия)

Эшигига «ҳакимлар хонаси» деб ёзилган хонада навбатчи дўхтур креслога ястаниб олганича берилиб телевизордан футбол ўйинини томоша қиляпти. Асабийлашиб тез-тез сигарет чекаверганидан хона ичи тутунга тўла. Ўйин авжида. Дўхтур ҳар замон «ҳа бўл, чоп, теп» деб қийқириб қўяди. Хонага кириб келган давоми…

Сафар Кокилов. Реклама (ҳажвия)

Қишлоққа кетаётган тиқилинч автобуснинг охирги ўриндиғида тиззасига ичи тўла халтасини қўйиб олган, одмироқ кийинган соқол мўйлови ўсган ва бошида яғири чиққан дўппили ўрта ёшлардаги бир одам ҳаммани оғзига қаратиб гурунг бериб кетяпди:-… Суғур деган ҳайвонни биласиз-а? Ҳа, балли. Мана энди давоми…

Сафар Кокилов. Йўқ, мен раҳбар бўмайман… (ҳажвия)

Ишхонамиз бошлиғи тўсатдан ишдан олинди. Энди эса ишхона ходимлари олдида катта бир муаммо кўндаланг бўлиб турибди. У ҳам бўлса ишхонани қайта оёққа турғизадиган яхши бир раҳбар сайлаб олишимиз керак. Муаммо шундаки, бу раҳбарни биз ўзимизнинг орамиздан танлаб, сайлаб олишимиз керакмиш. давоми…

Сафар Кокилов. Табиий ҳол (ҳажвия)

Култепа деган шаҳарчадан кечаси соат учларда тўрттагина вагонни судраб жўнайдиган шаҳарлараро поездда аллақачон одам кўп. Ҳамма ҳам кечаси салқинда юришни, ҳали бозорлару идоралар очилмасдан вилоят марказига етиб келиб, юмушларини битириб эртароқ қайтишни хоҳлайди. Чунки бу ерда туш пайтидан сўнг сояда давоми…

Сафар Кокилов. Артист (ҳажвия)

– Ҳе-е, ошна, ишимнинг нимасини сўрайсан. Чатоқ, чатоқ. Йигирма йиллик ҳаётим остин-устун бўлиб кетди-ку. Мен ўзи ҳеч омади чопмаган одам эканман-да…– Ҳа, намунча, ҳасратингдан чанг чиқмаса?!– Иш жойимда тинчлик йўқ, ошна, тинчлик. Мана бир ой бўлаётибдики худди қил кўприк устида давоми…

Сафар Кокилов. Японча ташхис (ҳажвия)

Ўзининг мақтанишича имтиҳонларни “пул билан тўғирлаб”, бир амаллаб ўқишни битириб келган Танаев бизга яқинда болалар шифокори бўлиб ишга келди. Бугун биринчи бор ҳамшираси билан чақириқ бўйича бемор болани кўриш учун уйига боришди. Кечадан бери безовталаниб турган уч ойлик чақалоқни қўрқа-писа давоми…

Сафар Кокилов. Текширувчилар келармиш (ҳажвия)

Ҳурматли ўртоқлар! Хў-ўшш… Бугун навбатдан ташқари чақирилган йиғилишимиздан мақсад – эртага текширувчилар келармиш… Þқоридан… Ишимизни миридан сиригача текширар экан. Ўзингиз биласиз, ўртоқлар, ҳозир замон чатоқ. Сал хато қилдингми, тамом… Қулоғингни ушлаб кетишинг ҳеч гапмас. Аяб ўтириш йўқ. Ҳа, ҳа. Аяшмайди… давоми…

Сафар Кокилов. Йўқолган кўричак (ҳажвия)

Эрталаб. Врачлар хонаси. Катта ойна қаршисида ўз аксига қараб патила сочини тараётган, кўзлари киртайган, соқоли ўсган юзлари сўлғин, бурни сўррайган, қотма жарроҳ Қорабоев навбатчиликни топширяпти. Аллақачон оқ халати ва қалпоғини кийиб, диванда оёқларини чалиштириб, бир қўлини диван орқасига ошириб, ястаниб давоми…

Сафар Кокилов. Така бўлсин сут берсин (ҳажвия)

Эрталаб. Хўжалик бекаси дамлаб келган аччиқ кўк чойдан хўриллатиб ичиб ўтирган пакана гирдигум тез ёрдам бўлим бошлиғи “беш минутлик” йиғилишга тўпланган ходимларга бир-бир назар ташларкан, юзига жиддий тус бериб, овозини йўғонлатиб деди:– Аҳолидан шикоят тушаяпти. Бир марталик шприц ва ишлатилган давоми…