Такаи Кито (1741-1789)

* * * Қайиқнинг бир четида варақлари Тош билан бостирилган китоб – Баҳор шамоллари эсар… * * * Борарканман булутлар аро, Тўсатдан тоғ сўқмоғи узра Гуллаб турган олчани кўрдим! Хуршид Даврон таржимаси

Жуманиёз Ўтаниёзов

ТУРКИСТОН ТЎЛҒОВИ Қора тоғдан оқ булоқ, Тошни ювиб оққан ер. Ойдин кўллар ярқираб Кўзни тортиб ётган ер. Кўчиб келган халқимга Арвонадай ийган ер. Чикдикми деб ёруғга, Ўз юртиндай суйган ер. «Ёв ёқадан олганда, Ит этакдан олган ер…» Ош оғизга борганда, давоми…

Миннайхон Жуманазарова

СЕНСИЗ Сенсиз бордим талай даврага, Илтифотлар кўрдим басма-бас. Ҳазил-кулгум бари жўрттага, Кўзларимдан сувратинг кетмас. Керак эмас сохта иззатлар, Жоним, фақат сени қўмсайман. Лабда кулгу, қалбда ҳасратлар, Ичдан ёниб-куйиб яшайман. Қўшиқ-созлар чалинар ана, Тингламайман, қизимас қоним. Хўрсинаман фақат жимгина, Чунки йўқсан давоми…

Жаҳон малик хотун (ХIV аср)

Оташнафас шоира Жаҳон Малик Хотун (ХIV аср) Шероз ҳокими Абу Исҳоқ Инжунинг акаси Жалолиддин Масъудшоҳнинг ёлғиз фарзанди эди. Отаси жуда бадавлат бўлиб, бутун бойлигини Озарбайжондан Шерозгача бўлган жойларда мадраса, хонақоҳ, работ ва карвонсаройлар қуришга сарфлаган. У ўлдирилгач, шоиртабиат, илму маърифат давоми…

Алиҳасан Ширвонли

Алиҳасан Содиқ ўғли Ширвонли (Əlihəsən Sadiq oğlu Şirvanlı) — шоир, таржимон. ЎЗБЕК ДЎСТИМГА Гулларга бурканар чўллар ҳар ёни… Мевали боғларинг билмас ниҳоя. Кийинтирмоқ учун бутун дунёни, Сен эккан пахтанинг ўзи кифоя. Саккокий янгратди шеърий санъатни, Қаламидан учди ўтли ғазаллар. Лутфий давоми…

Абу Наср Марзубон

Абу Наср Саҳл ибн Марзубон — Ўрта осиёлик арабнавис шоир. 1 «Абулайно хабарлари»н ёздим илм йўлига, Кўзига нур бўлар, дедим, кимдир олса қўлига. 2 У юклар менга мушкул иш, демам «уҳ», Ўтиб дамлар, танам бўлмоқда мажруҳ. Агар айтсам, туғилгай кўп давоми…

Абу Абдураҳмон Нилий

Абу Абдураҳмон Муҳаммад ибн Абдулазиз Нилий — Ўрта осиёлик арабнавис шоир. 1 Ўқ бўлиб учгач нигоҳи, юз ўгирдим чет томон, Тандаги мажруҳ бу жоним зора қолгай, деб, омон. Ишқ дер: Ундан қутулмоқ мутлақо мушкул эрур, Қайтаролмас ўқни қалқон, бўлса гар давоми…