Николай Гумилёв. Осмондан тушмаган муҳаббат (новелла)

Анна Андреевна Горенко (Ахматова) га бағишланади Дилхун изтироб туйғулари Данте Алигьери юрагидаги нозик илҳом париси Беатриче – машҳур Фолько Портинарининг қизига бўлган муҳаббатини Флоренцияга ўзгача сийратда кўрсатди. Бу ишқнинг қувонч ва қайғулари олис совуқ самовий кенгликларда эмас, балки шу ерда давоми…

Николай Гумилёв. Саройнинг сўнгги шоири (новелла)

Бу қирол аждодлари каби ўта дангаса, ишёқмас ва беғам эди. У саройда бўладиган тантаналар боисгина мадҳиялар ёзиб берадиган кекса шоирни нафақага чиқаролмас, унга етарлича нафақа тайинлаб, хайр-хушлашишга журъати етмасди. Шоирнинг ўзи эса кетишни сираям истамасди. Қирол оиласида кимдир туғилса ёки давоми…

Николай Гумилёв. Страдивариус скрипкаси (новелла)

Мэтр Паоло Белличини скрипка учун соло ёзди. Куйлаётиб, лаблари титраб кетди, оёқлари асабий ҳолда тактга уринар, узун-узун, оппоқ ва нозик қўлларининг шўхлиги тутгандай, бепарволик билан камончани қайирмоқчи бўларди. Мэтрнинг минглаб ўқувчилари унинг худди мана шу – оппоқ ҳинд илонларига ўхшаш давоми…

Марина Цветаева. Болаларга мактуб

Азиз болалар!Мен барчангизни бирдек яхши кўраман, барчангиз азизсиз менга. Сизлар ҳам билар каби катта-кичик одамларсиз. Ҳар бир авлод, ҳар бир насл ўзига хос. Менинг сизларга айтадиган гапларим кўп.Ҳеч вақт сувни бекордан бекорга исроф қилмангиз. Худди шу дамларда саҳроларда кимдир сувсизликдан давоми…

Марина Цветаева. Пастернакка мактублар

Пастернак!Сиз менинг биринчи шоиримсиз. Тирик шоирим. Сизнинг эртанги кунингизга ўзимникига ишонгандай ишонаман. Беқиёссиз, шоирим.Пастернак мен ҳаётимда кўп шоирларни кўрдим:: каттасини ҳам, кичигини ҳам. Улар шеър ёзувчилар эди, ҳатто ажойиб қилиб ёзиб қўйишарди.Вассалом. Уларнинг биронтасининг манглайида шоирлик қисматини кўрмадим. Бу қисмат, давоми…

Марина Цветаева. Қайлиқ (очерк)

У на меники, на Асяники бўла олди, чунки ҳеч биримизнинг кўнглимизга ўтирмади. Биздан катта опамиз аллақачон уйли-жойли. Боши очиқ бўлганда ҳам, унгаям ёқишга мутлақо ишонмайман. Қайлиқ ёш, келишган бўлмаса-да, истарали. (одобли, ахлоқли, беғараз, санаса анча фазилатлари бор-а! Аммо биз билан давоми…

Марина Цветаева. Менинг Пушкиним (бадиа)

Қизил хона. Жозибали китоб жавони. Инглиз ёзувчиси Шарлотта Бронтенинг «Жейн Эйр» романи. Жавон мени ўзига доим тортиб туради. Унга қараб юрмоққа чоғлансам, девордаги «Дуэл» деб номланган суврат ҳамиша мени тўхтатиб қолади. У жавондан кучли.…Қор. У қанчалик оппоқ бўлмасин дарахтларнинг куйиб, давоми…

Василий Шукшин. Танқидчилар (ҳикоя)

1-таржима Бобо етмиш уч ёшда, Петка эса ўн учга кирганди. Бобо шарттаки ва асабий эди, қулоғи оғирлигидан азоб чекарди. Петка ёшига қараганда мустақил, новча, уятчан ва ўжар эди. Улар дўстлашиб қолгандилар Улар бу дунёда ҳаммадан кўра кинони яхши кўришарди. Бобонинг давоми…

Василий Шукшин. Ойдиндаги суҳбатлар (ҳикоя)

Маря Селезнева болалар боғчасида ишларди, лекин ундан аллақандай бир хас-талик тарқатувчи таёқчалар топишди-да, ўзингизга бошқа иш топинг, қайта ихтисос-лашинг, дейишди – Қаердан иш топаман? – аччиғланди Марья. – Пенсияга бор-йўғи бир ярим йил қолган бўлса. «Бошқа иш топ», дейиш осон давоми…

Владимир Даль. Чипта кавушли тулки (эртак)

Қиш тунларининг бирида йўл бўйлаб кетаётган тулкининг қорни оч эди. Булутлар осмонда осилиб турар, далага қор учқунлари сочилиб – сочилиб тушар, қор майдалаб ёғарди.«Ҳечқурса, бир тишлам егулик бўлсайди», — дебди тулки. У йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди; йўлда давоми…