Барот Бойқобилов (1937-2006)

Барот Бойқобилов 1937 йил 14 мартда Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги Кенагас қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1997). СамДУнинг филология факультетини тамомлаган (1962). «Самарқанд сатрлари» (1962), «Висол» (1965), «Сени излайман» (1968), «Самарқанд ушшоғи» (1969), «Афросиёб» (1970), «Сонетлар» (1982), «Ким сокин яшайди давоми…

Чўлпон Эргаш (1937-2010)

Чўлпон Эргаш 1937 йил ёзида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида туғилган. Тошкент санъат институтининг актёрлик факультетини тамомлаган (1960— 65). Биринчи шеърий тўплами — «Тонг юлдузи» (1970). «Бизнинг уйимиз» (1972), «Умид чироғи» (1979), «Баҳор орзулари» (1980), «Тонг отар садолари» (1982), «Сеҳрли қўнғироқ» (1984), давоми…

Гулчеҳра Жўраева (1937)

Гулчехра Жўраева 1937 йил 1 февралда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1992). ТошДУнинг журналистика бўлимини тамомлаган (1954—59). Ижоди 50-йиллардан бошланган. Дастлабки шеърий китоби — «Бахтим борки…» (1961). «Гул шайдоси» (1969), «Боғимда баҳор» (1968), «Ҳаяжон» (1971), давоми…

Миразиз Аъзам (1936)

Миразиз Аъзам 1936 йил 29 мартда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. ТошДУни тамомлаган (1958). «Севаман» (1977), «Туйғулар» (1980), «Сабот» (1983), «Ҳақиқатнинг кўзлари» (1988), «Сайланма» (2007) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Болалар учун ҳам бир қанча асарлар ёзган («Ақлли болалар», 1969; «Сенга давоми…

Маъруф Жалил (1936-2004)

Маъруф Жалил 1936 йил 10 октябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманидаги Пайшанба шаҳарчасида туғилган. ТошДУнинг филология факультетини тугатган (1966). «Мен сизни севардим», «Раҳмат, одамлар» (1970), «Сени ўйлаб» (1973), «Нотаниш йўллар» (1976), «Қўшиқ иштиёқи» (1979), «Мен сув ичган дарёлар» (1981), «Паризодим» (1984), давоми…

Эркин Воҳидов (1936-2016)

Эркин Воҳидов 1936 йил 28 декабрда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1987), Ўзбекистон Қаҳрамони (1999). ТошДУнинг филология факультетини тамомлаган (1960). Илк шеърий тўплами — «Тонг нафаси» (1961). «Қўшиқларим сизга» (1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), давоми…

Эркин Самандар (1935-2024)

Эркин Самандар 1935 йили Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги Навхос қишлоғида туғилган. Хоразм Давлат педагогика олий билимгоҳини тугатган. Хоразм вилоятининг ноҳия рўзномаларида, «Хоразм ҳақиқати» рўзномасида, «Ёшлик» ҳамда Ўзбекистон радиотелевидениеси адабий-драматик кўрсатувлари бўлим бошлиғи, Республика Вазирлар маҳкамаси раисннинг ўринбосари лавозимларида фаолият юритди. давоми…

Йўлдош Сулаймон (1935-2004)

Йўлдош Сулаймон 1935 йили Қўқон яқинидаги Ойдинбулоқ қишлоғида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, ўқитувчилик ва мураббийлик қилди. 1960 йили Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона давлат педагогика институтини битиргач, ўрта мактабларда ўқитувчи, Фарғона вилоят газетасида адабий ходим ва бўлим мудири бўлиб ишлади. Кўп давоми…

Охунжон Ҳаким (1935)

Охунжон Ҳаким 1935 йил 20 февралда Фарғона вилоятининг Лоғон қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2006). Фарғона давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган (1956). «Достонлар» (1970), «Кўлларим кўксимда» (1976), «Тафаккур боқий» (1982), «Ватан қасидаси» (1984), «Ўшал кун келур» давоми…

Тўра Сулаймон (1934-2005)

Тўра Сулаймон 1934 йил 15 февралда Бахмал туманида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1999). ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини тугатган (1964). Ижоди 50-йилларда бошланган. Илк шеърлар тўплами — «Истар кўнгил» (1962). «Мен қайга борар бўлсам» (1965), «Жаҳонгашта» (1970), «Ҳамқишлоқларим», «Интизор» (1973), «Сирдарё давоми…