Нурбой Жабборов. Кўнгил ганжинасидаги ҳақиқат

Ўзбек миллий уйғониш адабиётини Зокиржон Фурқат ижодий меросидан айри тасаввур этиш маҳол. Зотан, ХIХ аср иккинчи ярмида миллий ўзликни англаш, истибдодга қарши исён, эрк ва озодлик ғоялари дастлаб унинг асарларида бўй кўрсатди. Шоир юртнинг “куффор банди ичра сонсиз тугунда қолган”идан, давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Не қилайин сенинг била, эй тил…

Давлатли она тилимиз “давлат тили” бўлганидан бери, эҳ-ҳе, қанча-қанча қовун пишиғи ўтди. Ўшандан бери бу масалада амалга оширилган ишлар ҳам бир талай. Дарров бўлмаса ҳам, қимирлаган қир ошар деганидек, рўёбга чиқаётган ишлар кўп. Мен ўзимга таниш бир мисолни айтай: ҳозир давоми…

Мубориз Оғахон (1957)

Мубориз Оғахон ўғли Cулаймонли (Mübariz Ağaxan oğlu Süleymanlı) 1957 йил Озарбайжоннинг Ленкоран туманида туғилган. Шоир, журналист, ҳуқуқшунос. Озарбайжон давлат телерадиокомпаниясида муҳаррир бўлиб ишлайди. Шоирнинг 30 га яқин китоблари чоп этилган. Шеърлари турли хориж тилларига таржима қилинган. ЎЗБЕК ДЎСТИМГА ХАТ Сани давоми…

Нодирабегим Иброҳимова. Ёнаётган юрак (ҳикоя)

Оддий ва зерикарли кунларнинг бирида диққинафас офисга Малика кириб келди. Унинг елкаларини ёпиб турган камалакранг ҳарир шарф, қулоғига қистириб олган настарин, лабидан қўнган ним табассум тушкунлик руҳидаги кулранг хонада майин шаббода каби елди. Бу ҳиссиётни кимдир сезди, кимдир пайқамади. Кўксига урилган баҳорий эпкинни давоми…

Назар Эшонқул. Қўл (ҳикоя)

Салом тегирмончи қўлни ҳаммадан олдин пайқади. Агар унинг оиласи жўжабирдай жон, устига устак, оз-моз хасислиги бўлмаганда, ҳар бир тийинни худди жонини олишаётгандай бахиллик билан ишлатмаганда, эҳтимол, қўлни сезмаган ҳам бўларди: лекин унинг оиласи катта бўлиб, тегирмондан тушгани оила боқишга етмагани давоми…

Замира Эгамбердиева (1960-2005)

Замира Эгамбердиева 1960 йили Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани Қорабулоқ қишлоғида туғилган. Андижон давлат университетининг ўзбек тили ва адабиёти факультетида ўқиган. Шоиранинг “Энг чиройли гул”, “Денгизнинг дарди”, “Дил дафтарин варақлаганда”, “Бахтиёр қушлар”, “Қизларимнинг сарпоси”, “Дадамнинг дуоси” сингари шеърий ҳамда публицистик китоблари давоми…

Луқмон Бўрихон. Қорхат (ҳикоя)

Эрталаб учқунлай бошлаган қор пешин пайти гупиллаб, чинакамига ёға кетди. Учиб-ўйноқлаб ерга, дов-дарахтларга қўнаётган паға-паға қор ҳаш-паш дегунча чор-атрофни ҳарир оқликка буркаб ташлади. Идора деразасидан бу ажиб манзарани кузатиб ўтирган Зариф тобора завқ-шавққа чулғаниб борар, қийқирган кўйи ташқарига отилиб чиққиси, давоми…

Наим Каримов. «Ай чарх, эттинг ортуқ жабр бунёд»

ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ҳозирги Ўзбекистонда янги адабиёт майдонга келди. Бу адабиёт жадид адабиёти деб аталди. Тарихий-маданий давр тақозоси билан туғилган жадид адабиёти мумтоз ўзбек адабиётининг энг яхши анъаналарига содиқ қолган ҳолда унинг мазмун ва моҳиятини янгилаб давоми…

Ҳотам Умуров. Истеъдод ва унинг даражалари ҳақида ўйлар

(“Дафтар ҳошиясидаги битиклар” мисолида) Ижодий жараёнда илмий изланишлар олиб борилмаган, ва айни пайтда, қатъий хулосалар қилинмаган мавзулар кўп. Бунинг боиси, ҳар бир шахснинг ўзига хос ва такрорланмас олам эканлиги бўлса, ажаб эмас. Шундай қизиқарли, кўп қиррали, мураккаб муаммолардан бири – давоми…

Акмал Саидов. Улуғ алломалар мероси – мустаҳкам эътиқод асоси

Улуғ аждодимиз Абу Муин Насафий XI асрда яшаган, ислом маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган алломалардан биридир. Ушбу улуғ зот 1027 йили[1] Насаф яқинидаги Ибсан (ҳозирги Қовчин) қишлоғида туғилган ва узоқ муддат Бухоро ҳамда Самарқанд шаҳарларида илму ижод билан шуғулланган, 1114 йили давоми…