Ёсико Сибаки. Ван Гогнинг қабри (ҳикоя)

Масако ҳаётида илк бор самолётдан чет эл аэродромига келиб тушиши эди. У ўзининг ёшгина ҳамроҳи билан божхонадан бир амаллаб қутулди-да, автобусга етиб олди. Ҳамроҳининг ёши йигирма саккизда, ўғли Набуодан сал каттароқ бўлиб, аллақандай савдо уйининг ходими эди. Автобус шиддат билан давоми…

Василий Ян. Осиёнинг мовий сарҳадлари

СУВОРИЙ ЁН ДАФТАРИДАН Василий Ян (Янчевецкий) сизга «Чингизхон», «Боту», «Сўнгги денгизгача» тарихий романлари билан таниш. Унинг асарлари дунёнинг кўпгина тилларига таржима килинган. Шарқшунос зобит ХХ аср бошларида Россия империясининг Асхобод (ҳозирги Ашгабат) истеҳкомига хизматга юборилган. Осиё бўйлаб бир неча экспедицияларда давоми…

Фаридун Амузода Халилий. Гувоҳномасизлар (ҳикоя)

Тўғрисини айтадиган бўлсам, шу кунгача шахсий гувоҳнома ҳам керакли нарса эканлигини билмаган эканман. Яъни, бундан бир-икки кун олдин акам Хайруллоҳ билан мактабга отимни ёздириш учун боргунимизга қадар шахсий гувоҳнома ҳам сув, нон ва кийим каби одамнинг ҳаёти учун зарурлигини билмас давоми…

Фаридун Амузода Халилий. Икки дона пишмаган хурмо (ҳикоя)

– Нима қилай қўлимдан бошқа нарса келмаса?! – дерди отам. – Ҳали бу нарсаларни тушунишга ёшлик қиласан. Аммо каттароқ бўлганингда албатта буни тушуниб етасан. Ўшанда менга бундай қарамайсан ва ҳозиргидай мени саволларга кўмиб ташламайсан.Лекин мен эндигина ўн уч ёшга кирсам-да, давоми…

Буркхард Шпиннен. Кўнгилдаги аёл (ҳикоя)

Хастенрат мўлжалдаги аёлни учратаман дея ўйланиб юра-юра уни май ойида топди. Мана, ҳозир улар бирин-кетин навбатда, озиқ-овқат дўкони кассаси ёнида турибдилар. Ҳали эрта бўлишига қарамасдан, аёл худди шошаётгандек харид қилган нарсалари турган аравача дастасини тинимсиз чертарди.Хастенратнинг кўзлари унда. Ёши мабодо давоми…

Моника Марон. Йўлдаги қизил чироқ (ҳикоя)

Агар Берлин шаҳрининг фуқаролари ажнабийлар бўлганида Пассаудан Фленсбурггача, бутун Германияда тарқалган юримсик гапларнинг бир оғиз сўзини айтишга ҳеч ким журъат эта олмасди. Аммо улар ҳақиқатан ҳам ажнабий эмас, балки пойтахт фуқаролари каби ўзлариники, маҳаллий, қўйинг-чи, киндик қонлари шу ерга тўкилган, давоми…

Дорис Дёрри. Мавсум охири (ҳикоя)

Зеппнинг айтишича, водийда бинафшалар очилганмиш. Зепп – кўтаргичларга хизмат қилувчи бўлиб, бу ерга барвақт етиб келиб радиони ёқар, гондолаларни ёқиб, осиб чиқарди. Кейинги уч ой ичида Лили водийга бор-йўғи тўрт мартагина туша олди. Ҳар бир тушиши ўн икки марканинг бошини давоми…

Эмина Ўздамар. Ули нима деб йиғлайди (бадиа)

1977 йилда мен иккала Берлинда ҳам яшардим. Шарқий Берлиндаги “Фольксбюкс” театрида Беко Бессон ва Маттиюс Лангхофф деган режиссёрлар билан ҳамкор эдим, уйим ҳам шу ерда эди. Вақти-вақти билан эса Ғарбий Берлиндаги дўстларимдан хабар олардим. “Фридрихштрассе” да поездга ўтириб, “Веддинг-Гезундбруннен”гача борардим. давоми…

Михаэл Крюгер. Олти фарзандим менинг (ҳикоя)

Болаларим улғаяркан, бу кимга тортди экан, қанақа бўларкин деб уларга синчиклаб тикилган пайтларимиз кўп бўлган. Шунда уларнинг яқин сифатларини тез топган, шунингдек, мана бу феъли қай бирига уланаркин деб узоқ ўйлаганмиз. Болаларимиз ана шунақа кузатувлар остида ўсган. Ҳаётимиз ҳам ўтаверган. давоми…

Томас Манн. Тазарру (ҳикоя)

Гапнинг рости, манови жанобнинг ғалати гапларидан бутунлай довдираб қолгандим, ҳозир ҳам уларни худди ўшандай тарзда такрорлаб беролмасам керак, деб қўрқаман. Негаки ўша оқшом бошқалар ҳам ундан худди менга ўхшаб ғоят мутаассир бўлган эдилар. Бунга балки мутлақо нотаниш одамнинг ғаройиб, ҳайрон давоми…