Зиғирак оғиз нега тукли арини кутади?

Ёз кунлари бутазорда ўтириб, атрофга диққат билан назар ташласангиз кўп ғаройиб воқеалар шоҳиди бўласиз. Ана, йирик пашша визиллай-визиллай бир айланиб, гул томон ошиқди. Уни зиғирак дейиш расм бўлган, асл тўлиқ номи эса зиғирак оғиздир.

Тукли ари зиғирак ёнига учиб келиб, гул гултожини маҳкам тутиб турадиган эгик қуйи «лунжи»га қўнади, «лунж» дарров пастга осилиб тушади, гултожлар ораси ёрилиб, оғиз йўли очилади. Тукли ари бамайлихотир гул ичига сурилиб киради ва тезда, орти билан тисарилганча упага ўхшаш оч-сариқ гулчангга беланиб чиқади. Тукли ари гулдан учиб кетиши билан «лунж» дарров юқориси билан туташади.

Бу манзара телефон-автоматдаги жараённи эсга туширади: жетон ёки тангани ташлашингиз ҳамоно телефон ишлаб кетади. Шуниси борки, жетон ҳам маълум шаклга эга бўлиши лозим; бошқа нарса ташласангиз, гаплаша олмайсиз. Зиғирак оғизда ҳам ана шундай ҳол рўй беради. У фақат тукли арининг оғирлиги билан очилади. Бошқа ҳеч қандай ҳайвон зиғирак оғиз ичига киролмайди. Алқисса, зиғирак оғиз ўз гулчангини фақат тукли арига ишонади.