Текислик нима?

Текислик дарахтлари бўлмаган ва ўт-ўланлар билан қопланган катта ҳудуддир.

У Ер юзасининг кўп тарқалган рельеф кўринишларидан биридир. Текислик, одатда, иқлими жуда иссиқ ёки ёғингарчилик миқдори йилбўйи 400 мм (2 дюйм) дан ошмайдиган жойларда учрайди.

Катта текисликлар, асосан, Шарқий Европа, Марказий Осиё, Жанубий Африка, шунингдек, Америкада мавжуд.

Текислик Осиёда чўл, Шимолий Америкада прерия, Жанубий Америкада пампас, Африкада саванна деб аталади.

Табиат ўт-ўланларга бой текисликларни туёқли ҳайвонларга мўлжаллаб яратган. Инсон улардан чорвани боқиш учун фойдаланади.

Қадим замонлардан бери текисликларда қора ва ушоқ моллар ўтлаб юради. Ҳеч ким уларни боқмайди. Улар емишни ўзлари ахтариб топади. Инсон уларни йиртқичлардан қўриса, суғориб турса бўлгани.

Чорва молларидан сут ва гўшт билан бир қаторда тери ва жун ҳам олинади. Теридан ҳар хил чарм буюмлар, оёқ кийимлари тайёрланади.

Бугунги ерни қайта ишлаш технологиси текисликлардан турли мақсадларда фойдаланиш имконини беради.

Инсон ирригация (қазилган каналлар ва ётқизилган қувурлар) ёрдамида дон экинлари, аввало, ғалла етиштириш учун текисликларда далалар тузай бошлади.

Бундай технологиядан, асосан, Россия, Қозогистон ва АҚШнинг жануби-ғарбида фойдаланилади.