Қушларнинг қулоғи борми?

Қушлар учувчи жониворлар экан, уларнинг деярли барча аъзолари: ички ва ташқи аъзолари, шунингдек асаб ва сезги системалари мана шу мураккаб фаолият учун хизмат қилади.

Масалан, ўткир нигоҳ учар жониворлар учун ҳаётий муҳимдир. Бу қушларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири. Қушларнинг кўзи бошқа умуртқали ҳайвонларнинг кўзига нисбатан пропорционал жиҳатдан анча каттадир. Айрим қушлар турли тасвирларни ҳар бир кўзи билан кўриши мумкин. Баъзи қушлар эса жуда кичик нарсаларни, зарраларни жуда узоқдан кўра олади.

Қушлар учун яхши эшитиш қобилияти зарур ва улар бунга эгадир. Қушларнинг қулоғи бор. Эшитиш аъзолари, ҳаракат пайти кенгликда йўналишини белгилаш ва мувозанатини сақлаш қобилияти — уларнинг ҳаммаси қулоғи билан узвий боғлиқдир.

Кўп қушларнинг тумшуғи қаттиқ, тошқотган, уларнинг аксарияти таъмни яхши идрок этади. Аммо қушларда ҳид билиш сезгиси мутлақо йўқ.

Парвоз жуда катта куч талаб этади. Шунинг учун ҳам уларда моддалар алмашинуви уларда тез кечади. Қушларнинг ҳарорати жуда юқори: Цельсий бўйича 40 ва 45 градус оралиғида бўлади. Томир уриши ва нафас олиши тез. Мисол учун, чумчуқнинг юраги ҳар дақиқада 500 марта уради.