Нима учун қаҳванинг таъми ҳар хил?

Қаҳва минг йиллардан бери инсон суйиб истеъмол қиладиган ичимликлар сирасига киради. У илк марта Арабистондан топилган ва машҳур бўлган, аммо Европага XVI асрда кириб келган.

Қаҳванинг Европада пайдо бўлиши тўполонларга сабаб бўлди. Вақти-вақти билан у тақиқланар, баъзан эса дори сифатида ишлатилар эди. Ниҳоят, у оммавий ичимликка айланди.

Бир банка қаҳва сотиб олганингизда унда фақат қаҳва борлигини кўрасиз. Аммо унинг ҳар бир нави ўзига хос таъмга эга. Бунинг сабаби қаҳванинг навлари турличалиги, уни тайёрлаш, қовуриш ва ҳ.к. билан боғлиқ.

Турли мамлакатларда ўсадиган қаҳвалар нафақат ҳар хил нав, балки турларга ҳам мансубдир. Масалан, қаҳва (денгиз сатҳидан) 450 — 1800 метр баландликда етиштирилади. Аммо энг яхши қаҳва 900 — 1800 метр баландликда ўсади.

Қаҳва навлари фақатгина шу билан фарқланмайди. Бирор мамлакатнинг маълум минтақасида, аммо турли қаҳвазорларида ўсадиган қаҳва ҳам бир-биридан фарқ қилади.

Қаҳва саноатида қаҳва иккита асосий гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга Бразилияда ўстириладиган қаҳва киради ва у «Бразилия қаҳваси» деб аталади. Иккинчи гуруҳга эса бошқа мамлакатларда ўстириладиган қаҳвалар киради ва Майлдс деб аталади.

Умуман олганда, Майлдс қаҳваси Бразилия қаҳвасига нисбатан афзалликларга эга. Аммо Бразилия қаҳвасининг кўпгина навлари Майлдс навларидан юқори туради. Ҳар бир нав турли қаҳва навларининг аралашмасидир. Қаҳва таъмини татиб билиш ва аралаштириш учун ҳам маҳорат талаб этилади.

Шунингдек, қаҳвани қовуриш (тобида бўлиши керак) ва туйиш учун ҳам маҳорат керак. Табиат қаҳвани яратади, инсон эса хуштаъм қилади, деган гап бежиз айтилмаган.