Бирор марта осмондан энг ёрқин юлдузни топишга уриниб кўрганмисиз?
Осмондаги юлдузлар кўзингизга сон-саноқсиздай кўринган бўлса ажаб эмас. Лекин телескопсиз 6000 га яқин юлдузни кўриш мумкин, улардан 1500 таси Жанубий ярим шар устида бўлиб, Шимолий ярим шардан кўринмайди.
Бундан 2000 йил олдиноқ юнон мунажжимлари юлдузларни ёрқинлигига қараб катталикка ва синфларга ажратишган. Телескоп пайдо бўлишидан олдин юлдузларнинг олти катталиги ёки синфи мавжуд эди. Биринчи катталикдаги юлдузлар энг ёрқинлари, олтинчи катталикдагилари эса энг хиралари эди. Олтинчи катталикдаги юлдузлардан кичикларини телескопсиз кўриб бўлмайди. Бугунги кунда замонавий телескоплар 21-катталикдаги юлдузни ҳам суратга олиш имконини беради.
Бир катталикдаги юлдузнинг ёрқинлиги ундан олдинги катталикдаги юлдуз ёрқинлигидан 2,5 баробар камдир. Биринчи катталикдаги юлдузлар сони 22 тадир, улардан энг ёрқини Сириус бўлиб, у 1,5 катталикка эга. Ушбу юлдуз оддий кўз билан кўриш мумкин бўлган энг кичик юлдуздан 1000 мартадан ошиқроқ даражада ёрқиндир.
Юлдузларнинг катталиги ёки синфи қанчалик паст бўлгани сари уларнинг миқдори шунчалик кўпдир. Агар биринчи катталикдаги юлдузлар сони, бор-йўғи, 22 та бўлса, 20-катталикдаги юлдузлар сони миллиардга яқин.