Денгиз ҳайвонларидан қайсиларининг қони кўк?

Устрицаларга амакивачча бўлган саккизоёқларнинг. Уларнинг қони ғайриоддий — кўк! Кислородга тўйинган пайти тим кўк, венасида эса оқ. Бу ҳайвонлар қонининг ранги таркибидаги металларга боғлиқ.

Умуртқалиларнинг ҳаммаси, шунингдек, ёмғир чувалчанги, зулук ва уй пашшаларининг қони қизилдир. Кўпгина денгиз чувалчангларининг қонида темирнинг чала оксиди бор, шу боис уларнинг қони яшил. Саккизоёқлар, ўргимчаклар, дарё қисқичбақаси ва чаёнларнинг қони кўкдир. Таркибида гемоглобин эмас, металл сифатида мис булган гемоцианин моддаси мавжуд. Мис эса қонга кўкиш тус беради.

Саккизоёқлар яна иккита тонг қолдирарли хусусиятга эга. Биринчиси, уларнинг юраги битта эмас, учта! Бири танани қон билан таъминласа, қолган иккитаси уни ойқулоқлари орқали суради. Иккинчиси, табиат уларга краб ва балиқлардан пюре тайёрлаши учун тишсимон аъзолар берган. Саккизоёқларнинг иштаҳаси карнай бўлгани билан қизилўнгачи кичкина, улар ўрмон чумолисидан каттароқ келадиган ўлжасини ютолмайди. Мана шу ўринда уларга «тишсимон аъзолари» ёрдам беради. Саккизоёқларнинг этли тили майда тиш билан қопланган. Тишлар овқатни қиравериб, каша қилиб ташлайди. Овқат оғзида сўлаги билан намланади ва ошқозонига тушади.