Агар сиз бирор гал денгизда бўлиб, тўлқинқайтаргич ғовлар, юмалоқ катта тошлар, ҳимоя деворлари ёнидан юрган бўлсангиз, чиғаноқ-ёпишқоқларни кўрган бўлсангиз керак. Тўлқинқайтаргич ғовлар ва юмалоқ катта тошларда сиз кўрган ана шу «қатлам» миллионлаб чиғаноқ-ёпишқоқлардан таркиб топган.
Чиғаноқ-ёпишқоқ оддий кичкина моллюскадир. Улар пайдо бўлганида эркин сузиб юрадилар. Вояга етганларида улар кўчиб юрмасдан исталган муносиб қатламга ёпишиб қолади ва кўчиб юриш қобилиятини буткул йўқотади.
Улар ёпирилган ҳолда бирикиш хусусиятига эга, бу инсон учун ташвишланарлидир. Масалан, мазкур чиғаноқлар кема корпусида қатлам ҳосил этса, кемалар ўз тезлигини икки марта камайтиради! Катта кемалар ҳали пайдо бўлмаган қадим замонларда уларга чиғаноқлар жиддий хавф соларди, кема бошқарувини қийинлаштирар ҳатто ушлаб қоларди ва бандарга белгиланган вақтда етиб келишини кечиктирарди.
Кариб денгизида сузиб юрган қароқчилар кемаларини соҳилга олиб чиқиб, чиғаноқлардан тозалашга мажбур бўлардилар. Кит овловчилар ўтган замонларда икки йиллик сузишлардан сўнг кемаларига ўрнашиб қолган чиғаноқлар таъсиридан жуда машаққат тортиб қайтишарди. Ҳатто шу кунларда ҳам дунё кемачилиги чиғаноқлар туфайли жуда катта зарар кўрмоқда, улар вақт беҳуда йўқолишига ва двигатель қисмларининг тез эскиришига олиб келмоқда.
Чиғаноқ-ёпишқоқларнинг кўп тури мавжуд, улар орасида ёғоч ва метални эмас, балки қояни афзал билганлари ҳам бор. Юқорида айтганимиздек, улар пайдо бўлган пайти краб ёки омарларга ўхшаб кетади ҳамда ҳаракат қилади. Чиғаноқ қандайдир нарсага илашса борми, у ўша ерда бир умр ўрнашиб қолади!
Ёпишиб қолган чиғаноқнинг чиғаноғи ўсишда давом этиб, танани бутунлай ўраб олади. Бу ҳолда унинг бирдан-бир ҳаракатланадиган аъзоси пайпаслагичлари ва мўйловчалари бўлади. У олти жуфт пайпаслагичлари ёрдамида ҳаракатланиб, қандайдир денгиз кичик организмларини тутиш ва ўзига тортиб олиш имконига эгадир.