Францияда қадимдан бинафша гули қироллар ҳокимиятининг рамзи бўлиб келган. Уч баргли бинафша VI асрда франклар давлатининг биринчи қироллик сулоласи — Меровинглар сулоласи муҳрида акс этган. Бу бизгача етиб келган маълумотнинг энг қадимгиси.
Қирол Анри I скипетри (қирол салтанатининг ҳассаси)га ҳам уч баргли бинафша зарб қилинган. Бу 1301 йил эди. Худди шундай тасвир Авлиё Людовик скипетрида ҳам бор эди. Аммо нима учун айнан бинафшалар акс эттирилган? Бу рамз қаердан пайдо бўлган? Ҳайҳот, тахмин қилишдан ўзга иложимиз йўқ. Эҳтимол, бу Шарқ таъсиридан пайдо бўлгандир?
Крит оролида топилган фреска (деворга солинган расм)ларда ҳам подшоҳлар уч баргли бинафша билан тасвир этилган. Бу фрескаларнинг ёшига уч минг йил тўлган. Балки булар Нептуннинг маълум услубга солинган уч айрили ҳассасидир? Ёки гулсафсар гулими? Ё бўлмаса, найза учими? Саволлар ададсиз, афсуски аниқ жавоб йўқ!