Баргак нима?

Ним яшил тусдаги ўрмон ёнғоғи баргагини ҳамма кўрган бўлса керак. Аммо баҳор кунларида қарағай, терак ва тол каби дарахтларда ҳам баргаклар осилиб қолади.

Одатда, гулнинг купайишга хизмат қиладиган оталик ва оналик каби органлари бўлади. Баргакда эса бутунлай бошқа манзарани кўрамиз. Бир гулда оталик, бошқа гулда эса оналик бўлади. Иккаласи битта гулда бўлиши мумкин эмас. Шамол ёки ҳашаротлар гулчангни гулдан гулга ташийди. Гулчанг тўкилиб бўлгач, баргак сўлиб қолади ва ерга тушади. Баргаклар пояда бир тўп гул кўринишида бўлади.