Ўзбекистон халқ шоири Шукруллога “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси” мукофоти берилди

Турк дунёсининг 2017 йилдаги маданий пойтахти Туркистон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Турк дунёси адабий нашрлари муҳаррирларининг 7-конгресси”да Евросиё Ёзувчилар уюшмасининг “Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси 2016” мукофоти буюк ўзбек шоири ва ёзувчиси Шукруллога тақдим этилди. 96 ёшли Шукрулло домла конгрессга кела давоми…

Ҳаким Термизийнинг «Сарахс аҳли сўраган масалалар» ва «Касбнинг баёни» номли китоблари чоп этилди

«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаа мажмуасида Абу Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳаким Термизийнинг «Сарахс аҳли сўраган масалалар. Касбнинг баёни»  номли китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу икки рисола Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ таржимасида чоп этилди. Тақдимот маросимида нашриёт раҳбари Исмоил Муҳаммад Содиқ ва Тошкент давоми…

Туркия Ғалабанинг 95 йиллигини байрам қилмоқда

Туркия Республикаси мамлакат ҳаётидаги муҳим сана, 30 август – Ғалаба кунини кенг тантана қилмоқда. Шу муносабат билан Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам қабул маросими уюштирди. Дипломатлар, халқаро ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги тадбирда Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси давоми…

Ziyouz портали Истанбулда «Турк дунёси ёш ёзувчилари учрашуви»да иштирок этди

14-18 август кунлари Истанбул шаҳрида Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Евроосиё Ёзувчилар уюшмаси ташкил этган «Турк дунёси ёш ёзувчилари учрашуви»да Ziyouz маърифий портали ҳам иштирок этди. Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон Қозоғистон, Қирғизистон, Кипр, Косова, Македония, Ироқ, Эрон каби давлатлар давоми…

Нуреттин Жаникли: “Етти ёшдан етмиш ёшгача турк халқи Ўзбекистонни чинакам дўст ўлка деб билади”

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари Туркия Республикаси ҳарбий ўқув юртлари ва марказларининг тайёрлов курсларида ўқитилади. Туркия миллий мудофаа вазири Нуреттин Жаникли ҳамда Ўзбекистон мудофаа вазири Қобул Бердиев ўртасида жорий йил 26 июль куни Тошкентда бўлиб учрашув якунида давоми…

Туркманистон Осиё ўйинларини Олимпиада даражасида ўтказмоқчи

25 июль куни Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасида Ашхобод шаҳрида жорий йил 17-27 сентябрь кунлари ўтадиган V Осиё ўйинларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Элчихона атташеси Хантурди  Тўраев халқаро мусобақага жиддий тайёргарлик кўрилгани ва Туркманистон спортчи ва меҳмонларни қабул қилишга шай эканини маълум қилди. давоми…

15 июль – Туркия қайта туғилган кун

Туркияда 2016 йил 15 июль тунида юз берган давлат тўнтаришига уринишнинг бир йиллиги бутун мамлакат миқёсида  биродарлик ва бирдамлик куни сифатида кенг нишонланмоқда. Истанбулда йиғилган кўп минг сонли халқ олдида чиқиш қилган Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат бирлиги ва келажагини давоми…

Туркия элчихонасида 2016 йил 15 июль воқеалари эсланди

Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонасида элчи Аҳмет Башар Шен журналистлар билан учрашиб, бундан бир йил аввал Анқара ва Истанбул шаҳарларида бўлиб ўтган қонли фожеалар – давлат тўнтаришига уриниш воқеаларини хотирлади. 2016 йил 15 июль куни Туркия тарихида қонли фожеа сифатида ёдга давоми…

Саломатлик ҳафталиги: ҳар дарднинг давоси бор

Жорий йил 3-7 июль кунлари Тошкент «Ўзбекистон – Туркия: Саломатлик ҳафталиги»га мезбонлик қилди. Мазкур тадбир Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА) кўмагида икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ташкил этилди. Туркиядан келган 19 нафар юқори малакали шифокор анестезиология ва реаниматология, давоми…

Тарих сабоқлари: Тоғли Қорабоғ можароси қандай бошланган эди?

1988 йилнинг ноябрида Арманистондан озарбойжон миллатига мансуб аҳолини ҳайдаб чиқариш якунланди. Шу вақтдан бошлаб Арманистонда озарбойжон миллатига мансуб аҳоли қолмади. “Арманистон арманлар учун” шиори шу тариқа рўёбга чиқарилди. Бу ҳақда Озарбойжон Фанлар академияси Тарих институти етакчи илмий ходими, тарих фанлари давоми…