Бегали Қосимовнинг “Танланган асарлар”и чоп этилди

Атоқли адабиётшунос, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, филология фанлари доктори Бегали Қосимовнинг III жилддан иборат “Танланган асарлар”и чоп этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Ўзбек адабиёти тарихи” деб номланган I жилдда ўзбек адабиётининг қадимги давридан XIX аср охирларигача бўлган адабий ҳодисалар, ижодкорлар, уларнинг асарлари ҳақидаги тадқиқотлар жамланган.

II жилд “Миллий уйғониш даври адабиёти” деб номланади ва унда жадидчилик ва жадид адабиёти илмий-назарий асосда таҳлил қилинган.

Адабий-тарихий жараёнга бағишланган III жилдда олимнинг замонавий адабий-тарихий жараён билан боғлиқ мақолалари,  адабий суҳбат ҳамда сафарномалари жамланган.

Забардаст олим Бегали Қосимовнинг (1942-2004) ўттизга яқин китоби ва уч юздан зиёд илмий мақолалари эълон қилган.