ЮНЕСКО юзлаб тилларнинг йўқолиб кетишидан хавотирда

Ҳозирги вақтда дунёдаги етти мингдан ортиқ тилдан уч минги XXI аср охирига келиб йўқ бўлиб кетиши мумкин. Бу ҳақда ЮНЕСКО ҳисоботида сўз боради.

Муайян бир тил хавфсиз ривожланмоқда деб ҳисобланиши учун у тилда барча авлод ҳеч қандай чекловсиз гаплашиши лозим.

Халқаро ташкилот таснифига кўра, бугунги кунда мавжуд тилларнинг 10 фоизи “ўта жиддий даражада йўқолиш хавфи остида”, 9 фоизи “шиддатли равишда йўқолиб кетиш хавфи остида”, 11 фоизи “мутлақо хавф остида” ва 10 фоизи “ҳимоясиз” гуруҳга киритилган.

ЮНЕСКО дунё давлатларини йўқолиш хавфи остидаги тилларни асраб-авайлаш учун маблағ ажратиш ва амалий механизмлар яратишга чақирган.