Абу Исо Муҳаммад ат-Термизий (824-892)

Ўрта асрларда яшаган кўпгина олимлар илм-фаннинг турли соҳаларига оид дунёвий фанлар билан бирга диний илмлар ривожига ҳам катта эътибор берганлар. Зотан диний илмлар жамият тараққиётида, инсонларнинг камол топиши ва уларнинг дунёқарашининг шаклланишида алоҳида роль ўйнаган. Жаҳоншумул аҳамиятга эга асарлар яратган давоми…

Қаффол аш-Шоший (904-976)

Тошкент — ўрта аср араб манбаларида эса Шош — тарих жараёнида кўплаб шоир ва адиблар, алломалар, риёзат ва табобат аҳилларини етиштирган. Ана шундай алломалардан бири Қаффол аш-Шошийдир. Қаффол аш-Шошийнинг тўла исми Абу Бакр ибн Али Исмоил Қаффол аш-Шоший бўлиб, араб давоми…

Ҳабибулла Зайниддин. Ибн Баттута

Атлантика океани қирғоқларига ястанган, шимоли ғарб бурчагидан Африка қитъасига, бандаргоҳнинг ўнг томонидан Гибралтар бўғозига туташган, қадимда финикия ва карфагенлик жамоалар истиқомат этган Марокашга қарашли Танжир шаҳарлик тақводор Абдуллоҳ ал-Лаваттий хонадонида 1304 йил ўнинчи июлида ўғил дунёга келди. Гўдак таваллуд топган давоми…

Юсуф Хос Ҳожиб (1020-1070)

Юсуф Баласоғуний Еттисув ўлкасидаги Кузўрда (Баласоғун) шаҳрида дунёга келади. Бу даврда Еттисув ва Шарқий Туркистон ўлкалари туркий қарлуқ қабиласидан чиққан Қорахонийлар сулоласи қўл остида эди. Бу сулола VI—IX асрларда ҳукм сурган Буюк Турк хоқонлигининг давомчилари бўлиб, IX аср ўрталаридан давлатни давоми…

Бурҳонуддин ал-Марғиноний (1123-1197)

Буюк фақиҳ Али ибн Абу Бакр ибн Абд ул-Жалил ал-Фарғоний ар-Риштоний ал-Марғиноний 1123 йил 23 сентябрда туғилган. У Қуръони, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ— ислом хуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлганлиги ва бу соҳада беқиёс дурдоналар яратганлиги туфайли Бурҳон давоми…

Ғиёсуддин ал-Коший (1380-1429)

Жамшид ибн Масъуд ибн Маҳмуд Ғиёсуддин ал-Коший (кўпроқ Ғиёсуддин ал-Коший исми билан машҳур) — XIV-XV асрда ўз фанининг билимдонлари — риёзиётчилар, табиблар ва ҳунармандлари билан шуҳрат қозонган Кошонда туғилган. Унинг бобоси Маҳмуд ибн Яҳъё ибн ал-Ҳасан ал-Коший ҳам ўқимишли бўлиб, давоми…

Хожа Муҳаммад Порсо (1348-1420)

Тасаввуф илмининг Нақшбандия мактаби ислом оламига мутасаввуф шайхлар билан бир қаторда етук олимларни ҳам етиштириб берган эди. Ана шундай зотлардан бири Хожа Муҳаммад Порсо ал-Бухорийдир. Унинг исми-шарифидаги “ал-Бухорий” қўшимчасига асосланиб айтиш мумкинки, Порсо Бухорода туғилган. У мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, давоми…

Маҳкамой Турсунова. Қадим мадрасаларда таълим тизими

Шарқ мутафаккирлари ёш авлодни диний ва дунёвий илмлардан хабардор этиш, унинг ақлу зеҳнини оширишда тинимсиз изланганлар ва самарали таълим-тарбия усулини жорий қилганлар. Улар яратган бебаҳо асарлар инсониятни олам ва одам, борлиқ тушунчаси, ҳаётнинг мазмун-моҳияти, фалсафаси, тасаввуфий дунё сирларидан бохабар этиб, давоми…

Шамсуддинхон Бобохонов. Сўнмас зиё

Шамсуддинхон Бобохонов. Сўнмас зиё. Шайх Зиёвуддинхон ҳазратларининг ҳаёт ва фаолиятлари / Сўзбоши: А. Баҳромов; Масъул муҳаррир: А. Мансур. — Т.: «Маънавият», 1998. Дунёда шундай инсонлар бўладики, уларнинг қалбини ҳамиша иймон ёғдуси ёритиб, иродаларини эътиқод бардам қилиб туради. Ана шундай кишилар давоми…

2018 йилда Ziyouz порталида энг кўп ўқилган китоблар, ҳикоялар, шеърлар, муаллифлар

Google Analytics маълумотларига кўра, 2018 йилда Ziyouz порталига ташрифлар сони 5 552 961 тани (www.ziyouz.com — 4 707 615; www.ziyouz.uz — 845 346) ташкил этди (кунига ўртача 15313 киши). Ташриф буюрганларнинг 68 фоизи Ўзбекистондан. Россия (11%), Қозоғистон (5%), Тожикистон (3%), давоми…