Фаррух Жабборов. Қаватма-қават (ҳикоя)

Кўпқаватли уйнинг пойида турибман. Тепага қарайман: бала-а-анд, осмонга тираб қўйилган устундай, боши булутларга тегай дейди; ўзиям ғалати қурилган, неча қаватлигини билиб бўлмайди. Қачонлардир пуштига бўялгани сезилади; қовурғасимон бўртиқ балконлар тўқроқ рангда, кўзга янада бўртиб кўринади. Бинонинг кунботар тарафидаги ойналарда шом давоми…

Фаррух Жабборов. Гадойтопмас Fashion Shou (ҳажвия)

Бизнинг қишлоқ ҳам чакана ци-ви-ли-за-ция-лашмаган. Ҳозир мен (ҳа, каллам қурсин, “ман” десам бўлар экан, кейинги гал инобатга оламиз) сизга бир-икки воқеани айтиб берсам, ўзингиз ҳам беш кетворасиз, ока (ана энди жойига тушди)! Тан берганингиз майлига-я, қишлоғинг ци-ви-ли-за-циянинг нақ киндигида экан-у, давоми…

Фаррух Жабборов. Олам бус-бутун… (ҳикоя)

Осмоннинг таги тешилди: ёмғир ёғди, шовва ёғ­ди. Челаклаб қуйди, деганлари ҳам бунча бўлмас-ов. Жузумкўз момо айвонга чиқиб, устунга суянганча кунботарга кўз тикди. Оқ рўмоли сирғалиб бошидан тушди, кўк рўмолининг четидан оппоқ сочлари кўриниб қолди. Кўзлари мўлт-мўлт этди, икки томчи ёш давоми…

Фаррух Жабборов. Ой нурида мутолаа (бадиа)

Оппоқ тўшларини осмонга бериб ётган тоғлар этагига қўй-қўзилар ёйилиб кетган. Қуёшнинг илк заррин нурлари қорли чўққиларга тушиб, тоғ бошини яшнатиб юборади, азим арчаларнинг учларини ёритади. Сўнг дам ўтмай, нур Қашқабулоқнинг жилғаларида жилваланади, тонг саҳардан муздек сувни сипқораётган болакайнинг кўзларида акс давоми…

Фаррух Жабборов. Ўнг томонда туринг… (ҳажвия)

— Ҳей, чойни қайтарманг! Энди, ошна, нима десангиз денг, шу чой қайтариш эскиликдан қолган-да. Ўзим гувоҳ, чой қайтараман деб қўлини куйдириб олганлар қанча, — деб Низом чойнакни Эргашнинг қўлидан олди. — Мана, мисол учун, кечагида янгангизнинг қўли куйиб қолди.Янги қурилган, давоми…

Фаррух Жабборов. Қайтиш (ҳикоя)

Қишлоқнинг чанг кўчаси бўйлаб кетиб бормоқда, бир маҳзун, бир ғамгин, бир башанг йигит. Ўша сен бўласан, ўша — МЕН! Қишлоғингни соғиниб кетасан… Автобус сени тупроқ йўллар бошига ташлаб ўтади. Ҳозир бутун қишлоқ қаршингга чиқадигандек. Шаҳарда ўқишингни кўрсатиб қўймоқчисан, шимингнинг балоғини давоми…

Фаррух Жабборов. Туя думига илинган мактаб (ҳажвия)

Танишув Жўғрофия дафтарингизга ёзиб қўйингким, мухбиримиз Абу Колумб ибн Берунийнинг хабар беришича, Аломат қишлоғида ҳам “супермактаб” топилибди. Унинг координаталари ҳақида аниқ маълумот йўқ, лекин Тошкентдан узоқлиги аниқ. Мазкур мактабнинг физика, кимё, жўғрофия, математика…  фанлари ўқитувчиси (ўқитувчилари деб ёзмоқчи эдик, ҳаммаси давоми…

Фаррух Жабборов. Трамвайда юриш машаққатлари (ҳажвия)

“Ёзувчи нафақага чиқмайди”. Тоғай Мурод айтган. “Ёзувчи дам олаётганда ҳам ишлайди”. Абдулла Қаҳҳор айтган. Масалан, бировнинг оёғини трамвай босиб кетса, ёзувчи вазиятни, одамларнинг ўзини тутишини тасвирлаб қоғозга тушириб қўйиши керак. Мабодо қачонлардир асар ёзишда шу эпизодга зарурият туғилса, ҳеч ким давоми…

Фаррух Жабборов. Шаҳарнинг пашшалари (ҳажвия)

Чўлда пашша бўлгич эди, пахтазор далада пашша бўлгич эди. Тошконингда ҳам пашша кўп экан. Мен қишлоқнинг боласи бўлсам, кенг дала-яйловда елиб югуриб юрган бўлсам, шаҳарингнинг бетонига қандай сиғай, деразаларни ёппасига очиб қўяман-да. Китобларда ўқиганим бор, “Очиқ жамият” деб. Пашшалар ҳам давоми…