Вьетнам мақоллари (290 та)

• Дарёни тўхтатиб, қудуқни кўмиб бўлади, лекин халқ оғзини ёпиб бўлмайди. • Чайнамасдан ютма, ўйламасдан гапирма. • Инсон умри бир қаричдан ҳам узун эмас, ким кўп ухласа ярим қаричини йўқотибди. • Буқага гитара чалиб бермайдилар, катта милтиқ билан чумчуқ отмайдилар, давоми…

Бурят мақоллари (164 та)

• Юқорига кетган йўл, пастга ҳам тушади; мусибат ортидан бахт ҳам келади. • Тутилмаган балиқ доим катта бўлади. • “Ширин, ширин” деганинг билан оғзинг ширин бўлиб қолмайди, болангни “ақлли, ақлли” деганинг билан бошига ақл кириб қолмайди. • Яхши отни тоғ давоми…

Гётенинг гўзал ва ҳикматли сатрлари

Аслида Гёте катталарнинг шоири ва унинг номи жаҳоннинг Шекспир, Байрон, Пушкин, Гюго каби классиклари қаторида туради. Ҳатто, уни олмонларнинг Навоийси десак ҳам бўлади. Шоирнинг «Фауст», «Ғарбу Шарқ девони» цингари катта шеърий асарлари, «Ёш Вертернинг изтироблари», «Вилгелм Мейстернинг ўқиш йиллари» номли давоми…

Абдулла Қаҳҳор адабиёт ва ҳаёт ҳақида

Чуқур билим, ҳақиқий талант эгаси ўз кучига, олдинда кетаётганларга етиб олишига, бир сафда кетаётиб, ҳеч қачон орқада қолмаслигига ишонади. Маърифатсиз, талантсиз ёзувчи (ёзувчи эмас) эса, бировга етиб олишга ожизлик қилади-ю, уни чалиб йиқитишга, лоақал бўйнига кир латта илиб таъбини хира давоми…

Ҳаётда идеалсиз яшаб бўладими?

Ҳаётдан ва ўзидан ўзиш учун одам идеал қидиради. Ўзишни истамаган одам ўзига ўзи идеал бўлиб кўринади. *** Кишилар кўпинча идеални ўтмишдан қидирадилар, чунки тирик идеаллар ўзларининг қусурлари ва иллатларини ошкор қилади.

Куба мақоллари (36 та)

• Камбағалнинг қопи тўлмайди. • Тунда шам ёруғида эшакнинг урғочиси ҳам гўзал кўринади. • Вақт аёл кабидир: кўп ваъда бериб, кам бажаради. • Бекор ўтган вақт учун ўликлар ҳам йиғлайди. • Чақимчи учун икки тобут тайёр: бири ўзи учун, иккинчиси давоми…

Адигей халқ мақоллари (157 та)

• Боласиз уйда бахт бўлмайди. • Бой бошпанасиз бўлмайди. • Бошланмаган ишга илон ўтиради. • Ўз уясида сичқон ҳам ботир. • Айиқнинг бошини кўрдингми ― унинг изини қидирма. • Ширин таом одамни қувнатади. • Ҳўкизга семизлик, йигитга қотмалик ярашади. • давоми…

Шумер мақоллари (16 та)

• Эркалатилган ит кучукка айланади. • Қўмондонсиз қўшин ― деҳқонсиз дала. • Душманнинг ерини ҳайдасанг, душман сеникини эгаллайди. • Тўғри қурган уйни маккор бузади. • Вақтинчалик дўстлик ― мангу қулликдир. • Сен ўзингга эҳтиёт бўлсанг, Худо сен билан. • Икки давоми…

Яҳудий мақоллари (71 та)

• Узоқдаги акадан яқиндаги қўшни яхши. • Бўрон кичик оловни ўчиради, лекин каттасини алангалатади. • Калла билан битириш лозим бўлган жойда мушт билан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. • Ҳамма ишнинг боши қийин. • Гуноҳни одам қилади, жазосини хўроз олади. • давоми…