Куба мақоллари (36 та)

• Камбағалнинг қопи тўлмайди.
• Тунда шам ёруғида эшакнинг урғочиси ҳам гўзал кўринади.
• Вақт аёл кабидир: кўп ваъда бериб, кам бажаради.
• Бекор ўтган вақт учун ўликлар ҳам йиғлайди.
• Чақимчи учун икки тобут тайёр: бири ўзи учун, иккинчиси тили учун.
• Агар осмонда яшамасанг, нонингни ўзинг топ.
• Ўлим келмасидан аввал ўлма.
• Ҳамма нарса эгилади, лекин ҳақиқат синмайди.
• Очлик — эшикдан, севги — ойнадан.
• Очнинг тушига нон киради.
• Яхши маслаҳатнинг баҳоси йўқ.
• Хайрли амал мақтовсиз ҳам гўзал.
• Яхши дўстлар узоқдан кўришадилар.
• Ваъдадан ҳеч ким қашшоқлашмаган.
• Илм катта жой эгалламайди.
• Энг яхши вино ҳам маст қилади.
• Оппоқ матода ҳам доғ бўлади.
• Қуёшнинг ҳам доғи бор.
• Ким ўлимдан қўрқса, уни асал ҳам ўлдиради.
• Тез ваъда берган узоқ бажаради.
• Севмаган тез унутади.
• Яхши бошланган иш яхши тугатилади.
• Қуёш кирмаган уйга кейин табиб киради.
• Тикансиз атиргул бўлмайди.
• Енгилтак аёлдан оғирроқ дард йўқ.
• Кечаси болалар урушса, кундузи дув-дув гап.
• Бировлар ҳақида нима дейишаётганини эшит, сен ҳақингда ҳам шундай дейишади.
• Нутқ яшаш учун эмас, яшай олиш учун зарур.
• Пул ва хотин билан ҳазил қилма.
• Севгисиз қалб — гулсиз боғ.
• Хато қилдингми, уни тўғрилашни ҳам бил.
• Бахт югуради, тоғ учади.
• Яхши иш ўзи гапиради.
• Яхши бошланиш — ярим иш.
• Яхши мақол ўнта китобга тенг.
• Инсон нимадан қўрқса, ўшандан ўлади.

Давронбек Тожиалиев таржима қилди.

Кубаликлар (ўзларини кубанос деб аташади) — Кубанинг асосий аҳолиси (10,6 млн. кишидан ортиқ). Тахм. аҳолисининг ярми мулатлар, қолганлари оқ танли ва негрлар. Умумий сони 11,4 млн. киши. Испан тилининг куба лаҳжасида сўзлашади. Диндорлари — католиклар.