Журналистлар ўлими ҳамон жумбоқлигича қолмоқда

Жаҳон газеталари ассоциацияси ўтган 2006 йилни журналистлар учун оғир ва хавфли бўлди, деб баҳолади. Чунки 2004 йил ҳисобига кўра 72 журналист ҳалок бўлган бўлса, 2006 йил ноябрь ойигача бўлган вақт давомида 88 журналистнинг ўлими кузатилган. Оммавий ахборот воситалари вакиллари турли давоми…

Фаластин: Икки ўт орасида

Икки сиёсий етакчи Макка шаҳрида сулҳга келишганидан кейин мухториятда миллий бирлик ҳукумати ташкил этилиши овозаси тарқалди. Коалицион ҳукумат таркибига ХАМАС, ФАТҲ ҳаракати вакиллари, шунингдек, сиёсий гуруҳларга мансуб бўлмаган «партиясиз» арбобларнинг кириши мўлжалланган. Миллий бирлик ҳукуматига айни пайтда муваққат тартибда истеъфога давоми…

Польша: манфаатлар тўқнашаётган мамлакат

АҚШ томонидан Полша ва Чехия давлатлари ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими қурилиши тўғрисида хабарлар тарқалган илк пайтларданоқ ушбу ташаббус қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Россия ушбу ҳаракат ортида минтақа хавфсизлиги учун катта бир хатарни кўрди. Расмий Вашингтон эса бу бор-йўғи ракета давоми…

Европадаги махфий қўпорувчи гуруҳлар кимга, нима учун керак бўлди?

Швейтсариялик таниқли профессор Даниел Гансер «НАТОнинг махфий қўшинлари: Ғарбий Европада терроризм» (НАТЎс сеcрет Армиес: Террорисм ин Wэстерн Эуропе) деб номланган китобини нашрдан чиқарди. Тарихчи олимнинг тадқиқотларига кўра, ўтган 50 йил вақт давомида АҚШ махсус хизматлар воситасида Ғарбий Европа давлатларида бир давоми…

Давлат деб тан олинмаган… давлатлар

ёки геосиёсий манфаатлар йўлида курашаётган Россия ҳамда икки томонлама стандартлардан воз кечолмаётган Ғарб рақобати хусусида Халқаро сиёсатда қизиқ бир ҳолат мавжуд: маълум ҳудудларга эгалик учун ўзаро курашаётган мамлакатлар талашилаётган жой арзимас бўлсада, катта йўқотиш ва харажатлар эвазига рақибга ён бермаслик давоми…

Руҳоний либосидаги… жосус

Руҳоний либосидаги… жосус — Варшава диний етакчиси Станислав Велгус истеъфога чиқарилди Варшава шаҳри католик черкови митрополити Станислав Велгус билан боғлиқ можаро жаҳон матбуоти диққат марказидаги воқеалардан бири бўлди. Сабаби, бу биргина Полша мамлакатига эмас, балки бутун дунёдаги католик черкови обрўсига давоми…

Михаил Саакашвили: Америка сувини ичган грузин

Грузиянинг замонавий тарихида Михаил Саакашвили номи алоҳида саҳифада қайд этилиши шубҳасиз. Бунинг боиси, бутун собиқ Иттифоқ мамлакатларига ёйилган инқилоб тўлқинини бошлаб берган сиёсатчи мўъжазгина Грузин давлатини дунёга машҳур қилиб юборди. «Грузия давлатига янгиланиш ва ислоҳотлар керак» шиори билан майдонга чиққан давоми…

Ҳарбий зобитликдан бош вазирликка

Исроил бош вазири Эхуд Олмерт 2006 йилда кўплаб шов-шувли ҳодисалар марказида бўлди. Исроил ҳукумати бошлиғи буйруғи билан жорий йилнинг 12 июлида Ливанга қарши катта ҳарбий амалиёт бошланди. Табиийки, урушга ижозат берган арбоб сифатида у кескин танқидларга дучор бўлди. Орадан кўп давоми…

Аум Синрикё: Маънавий террор даҳшати

Кўр-кўрона эътиқод йўлида бир гуруҳ олимлар ўзларини қурбон қилишга ҳам тайёр эдилар. Яхшиямки, уларнинг мақсади амалга ошмади. Аммо энг хавфли томони шундаки, эътиборсизлик ва лоқайдлик оқибатида бундай фожиа такрорланиши мумкин. Ибтидо 1984 йилда Секо Асахара исмли шахснинг кичкинагина хонадонида бир давоми…

Жаҳон газеталари: ким кўп ўқийди?

Ўтган беш йил давомида янги номдаги номустақил кундалик газеталар дунё бўйича 8,1 фоизга, мустақил кундалик газеталар эса 8,9 фоизга ўсди. Агар фоизларни рақамлар билан ифодаласак, номустақил кундалик газеталар ўсиши 7700 тани, мустақил кундалик нашр­лар эса 7862 тани ташкил қилади. Янги давоми…