Тошкентда француз тили ўқитувчилари учун семинар ташкил этилди

Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси жорий йил 27-31 март кунлари Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари билан ҳамкорликда DELF (француз тилидан билим даражасини тасдиқловчи диплом) ва DALF (номзоднинг француз тилидан чуқур билимга эга эканини тасдиқловчи диплом) имтиҳонларини текшириш давоми…

Ўзбекистон – Озарбойжон: маданий ҳамкорлик истиқболлари

Боку шаҳрида – Озарбойжон Президенти кутубхонасида “Озарбойжон адабиёти ўзбек тилида” номли лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчиси, элчихона кенгаши аъзолари, Озарбойжон Миллий Мажлиси депутатлари, Миллий Мажлиснинг икки мамлакат ўртасидаги дўстлик гуруҳи аъзолари, жамоат арбоблари, шоир-адиблар ва ОАВ вакиллари давоми…

Сулаймон Кизилтопрак: “2017 йилда ҳам йирик лойиҳаларни амалга оширишни ният қилганмиз”

Туркия Бош вазири девони ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) Ўзбекистонда 2017 йилда ҳам бир қатор йирик лойиҳаларни амалга оширади. Бу ҳақда TİKAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари, профессор Сулаймон Кизилтопрак маълум қилади. Туркия агентлиги, хусусан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия давоми…

Туркия: Чаноққалъа қаҳрамонлари ҳамон тирик

Туркия тарихидаги шонли муҳорабалардан бири – Чаноққалъа жангида қозонилган ғалабанинг 102 йиллиги муносабат билан мамлакат бўйлаб байрам тадбирлари ўтказилмоқда. 18 март – Чаноққалъа шаҳидларини ёд этиш куни муносабати уюштирилган тадбирда Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон қатнашган ва нутқ сўзлаган. Туркия етакчисига давоми…

Франциялик мутахассислар ҳудудий бошқарув борасида тажрибаси билан ўртоқлашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида 9-14 март кунлари “Давлат, ҳуқуқ, ҳудудлар” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Франциядан келган малакали ҳуқуқшунослар – Лион ҳудудий бошқарув институти директори Пьер Анри Врей, Валь-де-Марн ҳокимияти ижтимоий интеграция бошқармаси директори Бернар Заҳра, давоми…

Колумбия Сенати Хожали қирғини бўйича резолюция қабул қилди

Колумбия Сенати Хожали қирғинининг 25 йиллиги муносабати билан резолюция қабул қилди. Trend агентлиги хабарига кўра, Колумбия қонун чиқарувчи идораси ҳужжатида геноцид қурбонлари хотирасига эҳтиром ва Озарбойжон халқига бирдамлик изҳор этилган. Резолюцияда юзлаб тинч аҳоли ҳаётига зомин бўлган бу каби жиноятларга давоми…

Ўзбек ёзувчисининг Аҳмад Яссавий ҳақидаги китоби Туркияда чоп этилди

Ёзувчи Саъдулла Сиёевнинг “Аҳмад Яссавий” номли романи Туркиядаги Cümle Yayınları нашриёти томонидан турк тилида нашр этилди. Роман таржимаси истанбуллик профессор, доктор Шуайб Қорақошга (Prof. Dr. Şuayip Karakaş) оиддир. 480 саҳифалик ушбу китоб буюк мутасаввуф Аҳмад Яссавий ҳаёти ва ижоди асосида давоми…

Тошкентда Ўзбекистон–АҚШ дипломатик муносабатларининг 25 йиллигига байроқ кўтарилди

16 март куни Тошкентда АҚШ элчихонаси очилган кунни хотирлаш ҳамда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан байроқ кўтариш маросими ўтказилди. Тадбир айнан 25 йил аввал биринчи АҚШ элчихонаси очилган маскан – Чилонзор туманида жойлашган эски давоми…

Тошкентда олмон тили бўйича энг яхши ёш нотиқлар аниқланди

13 март куни Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида Ўзбекистон бўйича чет тили сифатида олмон тилини ўрганаётган талабалар орасида ўнинчи маротаба нотиқлик танлови ўтказилди. Элчихона матбуот хизмати хабарига кўра, танлов ғолиблиги Урганч давлат университети талабаси Ирода Исмоилова, иккинчи ўрин Андижон давлат давоми…

Шанхайда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Хитойнинг Шанхай университетида буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди, деб хабар қилади Shanghai Daily нашри. Мазкур ёдгорлик Ўзбекистон ва Хитой ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан очилган.  Бронза ҳайкалининг баландлиги 3,6 метр, ҳайкал тагкурсиси баландлиги эса 1,8 давоми…