Ғамгин — Мулло Муҳаммадшариф (XIX-XX аср)

* * * Бу кеча ғамга ботиб, куйдим интизорликдан, Бераҳм гулузор-ла  рўй берган жудоликдан. Аввалига дилдорим мени мафтун  айлади, Оқибатда сел  бўлди ашким шашқаторликдан. Умидсизлик домида эс-ҳушимни йўқотдим, Бошдан то оёқ куйдим ишқида адоликдан. Ўшал маҳвашни ўйлаб, мудом юрарман ғамгин, давоми…

Шариф Ҳисорий (XIX аср)

* * * Эй  дил, ишқда куймасанг, куйлашингдан не фойда? Ўзингни аҳли дард деб ўйлашингдан не фойда? Дилинг ичра худодан қўрқувдан ҳам асар  йўқ, Тун-кун намоз ўқи деб сўйлашингдан не фойда? Экинга нима наф бор, бевақт ёққан ёмғирдан, Ўлим келган давоми…

Парий — Мулло Ражаб (1804-1854)

* * * Нечун гулга дил берай, гуландомим бўлмаса, Мастликдан ханда қилай, маю жомим бўлмаса? Не учун бошим урай кимса очмас эшикка, Остонадан кирмасман дилоромим бўлмаса. Соқиси йўқ кўзага не учун майл қўйгум, Майхонани нетарман, гар жононим бўлмаса? Бошимга тупроқ давоми…

Ҳалим Сайёҳ

ТЎРТЛИКЛАР Ёшлик ўтиб борар бирма-бир, кам-кам, Мени чулғаб борар ҳасрат ҳамда ғам. Кўнгил дардидану дунё ғамидан Икки кўзим эрур доимо пурнам. *** Мен мансаб ортидан юрмадим ҳаргиз, Мансабпарастларга лоқайдман ҳамон. Совуқ, қаттиқ ҳамда баланд бўлса ҳам Тарма ҳам қуртлашдан топмагай давоми…

Фархунда

ЭЙ ТУРНАЛАР Эй турналар, ёрим томон сафар қилинг Борган чоғда ёр ҳолига назар қилинг. Неча баҳор ўтди ёрни кўрганим йўқ Аҳволимдан сизлар унга хабар қилинг. Тилагим шу ёрим доим омон бўлсин Гулдек яшнаб очилсину шодон бўлсин. Бу умидли  дунё ичра давоми…

Муродали Собир

ТАМАЪ Тамаъ деганлари шамшердир кескир Пора-пора қилар одамни бутун. Хушбахт бўлай десанг агарда дўстим, Тамаъдан ҳазар қил, бўл ундан устун. МОҲИ ТОБОН Малак, юзинг эрур моҳи тобоним Мудом йўлингдадир чашмим равоним. Минглаб гул навига димоғим тутиб Сенинг атринг излаб ўтар давоми…

Саидмурод Расулий

ВАТАН ТАРОНАСИ Умиду ифтихоримиз Шукуҳу эътиборимиз. Қуввату иқтидоримиз Ватан ўзинг, ватан ўзинг! Ўхшаши йўқ ажиб диёр, Жондан азиз дилхуш, дилдор. Шодлигим боиси такрор Ватан ўзинг, ватан ўзинг! Тинчлик диёри – ҳур макон, Дардимизга ўзинг дармон. Қалбимдасан ҳар лаҳза, он Ватан давоми…

Муҳаммадали Ажамий

ҚАЙТИШ Келаяпман Асотирлар жангалидан Яшил ва баҳайбат бир дарахт мисол. Япроқларим ғариб қушлар қўшиғин  куйлар. Ҳақ зикрини илдизларимла Сингдираман тупроқ бағрига. Илтимос, болталарни улоқтирингда- Ишқ дарсига марҳамат қилинг! АЁЛ Сурат… Аёл қиёфасида Ҳусннинг ниҳояси йўқ… Магар, унинг қўллари… То меҳрибон давоми…

Ҳидоятуллоҳ Раҳмоний

КЕЛ ЭЙ ЖОНИМ Кел эй, жону дил, бўлгин жононим, Кел эй, бўйи гул, бўлгин пинҳоним. Келиб илҳом бергин ўзинг дилимга Келиб бўлгин байти шаккарафшоним. Олмосининг олмалари мисоли Келиб яшнат менинг боғу бўстоним. Барча таъна қилар беқарорсан деб, Келиб бўлгин ўзинг давоми…

Султонмурод Одина (1950)

Султонмурод Одина 1950 йилнинг 3 ноябр куни Ҳисор туманида туғилган. Тожикистон давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини ўқитувчиликдан бошлаган. Узоқ йиллар мактаб директори, маориф бўлими мудири,  Ҳисор тумани ҳукумати раиси аппаратининг раҳбари вазифаларида ишлаб келган. Элликдан ортиқ насрий, тарихий давоми…