Нега муз қувурларни ёриб юборади?

Кўпгина студентлар: «Нега энди физика ва табиий фанлар билан бошимни қотиришим керак, ахир, мен улардан ҳеч қачон фойдаланмайман-ку?» деб шикоят қилишади. Бундай кишиларнинг физика ва табиий фанларнинг «бефойдалиги» тўғрисидаги гапларига ишониш қийин. Биз, ўзимиз билиб-билмай, кундалик ҳаётимизда физика қонунларидан фойдаланамиз. давоми…

Нега муз эрийди?

Атроф-муҳитнинг температураси пасайиб, сув музлаши натижасида муз ҳосил бўлади. Музлаган сувнинг ҳажми анча кенгаяди. Ўн литр сувдан, тахминан, ўн бир литр муз ҳосил бўлади. Ҳар бир жисмнинг сувда сузиши ва чўкиши милоддан аввалги III асрда яшаб ўтган қадимги юнон олими давоми…

Сумалаклар қандай ҳосил бўлади?

Уйларнинг томидан осилиб турган сумалаклар қандай ҳосил бўлишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Улар қачон ҳосил бўлади: эрувгарчилик пайтими ёки совуқ пайтми? Агар эрувгарчилик пайтида бўлса, нега сув нолдан юқори даражада музлаб қолади? Агар совуқ пайт бўлса, томда сув қаердан пайдо бўлади? давоми…

Сув қачон музга айланади?

Агар музлаётган ҳовуз, кўл ёки дарёга эътибор берган бўлсангиз, дастлаб сувнинг юзаси музлай бошлаганини кўргансиз, албатта. Агар ҳовузлар, кўллар, денгизлар тубидан музлай бошласа, ҳаётимизда кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Унда Ердаги иқлим ўзгарибгина қолмасдан, сувда яшайдиган айрим давоми…

Қор нима?

Қор музлаган сувдан бошқа нарса эмас. Унда нега у музга ўхшамайди? Ҳамма гап шундаки, қор доналари музнинг кичик кристаллчаларидан таркиб топган ва ёруғлик унинг беҳисоб қирраларидан қайтгани учун ҳам қор доналари шаффоф эмас, оқ бўлиб кўринади. Қор атмосферадаги сув буғларининг давоми…