Холиёр Сафаров. Абдулла Қодирий тахаллуслари

“Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси”да келтирилишича, арабча “қутилиш, халос бўлиш” деган маънони билдирган тахаллуслар, одатда, ижодкорлар томонидан ўз ижодини таъкидлаб кўрсатиш, исм-фамилиясидан қониқмаслик ёки бирор хавф-хатардан, таҳликадан қочиш мақсадида қўлланади. Тахаллусни муаллифнинг ўзи танлайди. Абдулла Қодирий ҳам элликдан ортиқ тахаллусда ижод қилган. давоми…

Наим Каримов. Абдулла Қодирий ва Мақсуд Шайхзода

Мақсуд Шайхзоданинг адабий меросида ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти масалалари ва намояндаларига бағишланган мақолалар қанчалик кўп бўлмасин, уларда Абдулла Қодирий ижодига бағишланган бирорта мақолани ёки “Ўтган кунлар” романи ва унинг муаллифи тўғрисида айтилган икки оғиз сўзни топа олмайсиз. Ҳатто Абдулла давоми…

Шеркон Қодирий. «Обид Кетмон»га қайтиб…

Адабиёт тарихидан маълумки, Абдулла Қодирий “Меҳробдан чаён”ни тамомлагач, “Амир Умархоннинг канизи” номли тарихий роман ёзмоқчи бўлган. Аммо 1932 йили 23 апрелда ВКП (б) Марказий Қўмитаси “Адабий-бадиий ташкилотларни қайта тузиш ҳақида” қарор қабул қилади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Халқ Комиссарлари Совети давоми…

Дилмурод Қуронов. «Ўтган кунлар»да хон ва хонлик ҳақида

Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар»ида қаламга олинган даврни «тарихимизнинг энг қора, кирлик кунлари» дея таърифлагани маълуму машҳур. Ҳукмга шошган одам романда тасвирланган «кейинги хон замонлари»нинг бундай таърифланишида адибнинг «замонасозлик» қилгани ёхуд «шўро мафкураси таъси­рини» кўрса, эҳтимол. Ҳолбуки, бунда на замонасозлик, на шўро мафкураси таъсири давоми…

Санобар Тўлаганова. Ҳаёт фалсафасининг ўзига хос талқини

Ижод инсоннинг тириклик мазмун-моҳиятини анг­лаш йўлидаги уринишлари ҳосиласидир. Инсоннинг ҳаётдаги ўрни, мақоми, мақсади, муносабати каби масалалар қадимдан дунё зиёлиларини қизиқтириб келган. Ижод инсоннинг ўз «мен»ини ифода қилиш йўлида олиб борган ақлий фаолият туридир. Ижод нафс билан боғлиқ фалсафий-эстетик категория саналиб, давоми…

Умарали Норматов. «Ўткан кунлар» сабоқлари

романнинг ижодий тарихи, ижтимоий пафосига оид мулоҳазалар Жаҳон адабиётидаги шоҳ асарларнинг дунёга келиш тарихи шундан далолат берадики, уларнинг ҳар бири, аввало, давр, ижтимоий вазият тақозоси, қолаверса, муаллифлар таржимаи ҳоли, оилавий ва ижодий муҳити, ҳаётий тажрибалари, билим даражаси, тафаккур тарзи, миқёси, маънавий давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. “Ўткан кунлар”нинг ўтмаган тили

Ўқувчилик йилларимиз қишлоқ оқсоқоли Абдуллажон бува маҳалла ёшларига Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романидан парчалар ўқиб берарди. Бунинг эвазига биз у кишининг экин-тикинларига қарашиб турардик.  Ўшанда бизни икки кундош ўртасидаги жанжал эмас, Ҳомид бошлиқ жиноятчиларнинг қилмиши, Отабекнинг бир ўзи уч кишини давоми…

Мафтуна Муҳаммадаминова. Абдулла Қодирий ва театр санъати

Улуғ адиб Абдулла Қодирий миллатнинг зиёлиси ўлароқ, ўз даврида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳалари ривожида фаол иштирок этгани маълум. Ёзувчи ижодий меросининг бир қисмини ижтимоий-сиёсий, маданий жабҳаларга муносабати акс этган публицистик асарлари ташкил этади. Қодирийнинг кичик асарлари орасида санойи нафиса, хусусан, давоми…

Масъуд Абдуллаев. Отамнинг қабри қаерда? (1991)

1937 йилнинг 31 декабри хонадонимизда бир умрлик ўчмас армон қолдирди. У кун дадамиз билан видолашув куни бўлади деб сира ўйламаган эдим. Дадамнинг биз билан хайрлашаётиб: «Менда ҳеч бир айб йўқ. Худо хоҳласа, тез кунда дийдор кўришамиз», деганлари ҳали-ҳануз қулоғим тагидан давоми…

Баҳодир Каримов. “Бобурнома”дан “Ўткан кунлар”га

Абдулла Қодирий романларининг бетакрор жозибаси, тилидаги гў­заллик, образлилик, аниқлик, тасвирийлик каби фазилатлар ҳозиргача ҳаммани ҳайратга солиб келади. Адибнинг бадиий маҳоратини, асарлари умрбоқийлигини барча бирдек эътироф этади. Зеро, бундай эпик кўламнинг юзага келиш омиллари, бетакрор поэтиканинг туб илдизи ҳамда таъсирланиш асосларини давоми…