Аҳмад Югнакий (XII-XIII аср)

Аҳмад Югнакий (12-аср охири, Самарқанд, Югнак қишлоғи — 13-аср 1-ярми, ?) — шоир, мутафаккир. Таржимаи ҳоли ҳақида деярли маълумот йўқ. «Ҳибат ул-ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар туҳфаси») асари бизгача етиб келган. Унинг охирида Адиб Аҳмад исми тилга олинади. Асар нусхаларидан бирига темурий амалдорлардан давоми…

Наим Каримов. Ҳуррият байроғи (2008)

Юртбошимиз ўзбек давлатчилиги тарихида буюк рол ўйнаган Соҳибқирон тўғрисида сўзлаб: “Амир Темур — халқимиз даҳосининг тимсоли, маънавий қудратимиз рамзидир”, деб айтган эди. Ушбу ҳақ сўзлардан келиб чиққан ҳолда айтишимиз мумкинки, Амир Темур узоқ асрлар мобайнида халқимиз жанговар жасорати ва маънавий давоми…

Нусрат Раҳмат. Мен кашф этган Ҳиндистон

“Stop!” команда берди политсиячи жиддий оҳангда.Биз худди ҳарбийлардек, итоаткорлик билан тўхтадик ва мен, беихтиёр ўгирилиб, ортга қарадим. Турли ёшдаги оқ ва қора танли, эркак, аёлларнинг охири кўринмасди.Инглизча, ҳиндча, немисча, туркча каломлар қулоққа чалинарди. Олдинги қатордагилар саросималаниб, фото аппаратлари ва кино давоми…

Валижон Қодиров. “Элининг орасида ҳусни хайли бор…” (2008)

Яқинда бир танишимнинг “Бобурнома”даги баъзи ифода ёки жумлани тушунмасам, асарнинг Салйе томонидан рус тилига ўгирилган нашрига мурожаат қиламан” деганини эшитиб қолдим. Бу менга ғалати туюлди, тўғриси, оғир ботди: ўз тилимизда ёзилган  буюк асарни, гарчи айрим ифода ва жумлаларини бўлса-да, бошқа давоми…

Нодир Рамазонов. “Узумни ёнчғондин сўнгра…” (2008)

Алишер Навоий ғазалиётида мукаммал ишланган мавзулардан бири май мавзусидир. Май Навоий лирикасида ёрга етиштирувчи восита сифатида талқин этилади. “Хазойин ул-маоний”га кирган 2600 ғазалнинг етмишга яқини бошдан охиригача май мавзусидадир. Бундан ташқари, яна 800га яқин ғазалда май мавзуси қаламга олинган. Одатда, давоми…

Наззора Бекова. “Ибодатингга янги ой бўлиб хам…”

Алишер Навоий Ҳаллоқ қудрату салоҳияти, сифату сийратини Қуръони карим оятлари асосида ифодалаган бўлса, олам гўзаллигини Шарқ фалсафасида кенг ўрин тутган тасаввуф ақидалари, ғоялари заминида талқин этади. Шунинг учун ҳамд ғазалларда Оллоҳни васф қилиш билан бир қаторда, унинг яратувчилик хусусияти улуғланади. давоми…

Тўхтасин Ғафурбеков. Илҳом… Шарқдан (ўзбек мавзулари хориж муаллифлари ижодида) (2008)

Бундан неча минг йиллар аввал Ғарб цивилизациясининг қоқ маркази — “мангу шаҳар” Римда “Lux viene dell’ Oriente!” (Нур — Шарқдандир!) деб аталмиш ҳақиқат илк бор янграган. Асрлар ўтиб, бу доно фикр айни Европанинг ўзида бот-бот такрорланиб келмоқда: “Пер Булезнинг “Alea” давоми…

Матназар Абдулҳаким. “Йироқларга етаклади мени бир сурон…” (2008)

Адабиётшунослигимизда, янглишмасам, ижод психологияси алоҳида фан сифатида ажралиб чиқмаган. Бироқ ижод ғалаёнига қаттиқ берилган шоирки бор, бадиий ижод кечинмаларининг шуурий ҳамда ғайришуурий жиҳатларига ўз шеърларида муайян даражада тўхталмай иложи йўқ. Айниқса, ижод жараёнининг бу тафсилотлари улкан тарихий эврилишлар билан бевосита давоми…

Этни тирноқдан ажратиб бўлмайди

Ҳаёт турфа жумбоқларга бой. Одамзоднинг тафаккури юксалиб, маданий савияси ошиб борган сари ихтилофлар, зиддиятлар, тўқнашувлар камайиши керак эди. Аммо парадоксни кўрингки, колониализм юзйиллиги саналган XX асрдан – интеллектуал билимлар юзйиллиги саналган XXI асрга ўнлаб қуролли тўқнашув ва ихтилофлар мерос бўлиб давоми…

Қосимжон Содиқов. Кун буржи собит турур

Машҳур олим Николай Коперникнинг оламнинг айланиши тўғрисидаги қарашлари юзага чиққунга қадар, бутун Ғарб астрономия илми геоцентрик назария таъсирида яшар эди. У “Марказда Ер эмас, қуёш туради. Ер эса унинг теварагида айланади” деганида, бошда афкор омма уни қўллаб-қувватламади. Кейинчалик илмий ҳақиқат давоми…