Фаррух Жабборов. Ўзбекнинг жаҳонгашта эртаклари
Биринчи туртки. Қачонлардир хориж фильмини кўргандим – адашмасам, немисларники – воқеалари “Ур тўқмоқ”нинг айни ўзгинаси. Фақат очил дастурхон ўрнига “тўкин стол”, буям ўринли, ўзларидан келиб чиқишган-да. Ўхшаш адабий ҳодисалар фольклоршуносликни доим қизиқтириб келган, уларни изоҳлашига қараб бир неча илмий мактаблар давоми…