Шодмон Отабек. Умр ўткинчи, хотира боқий (2009)

Машҳур кишилар, буюк сиймолар шахсиятига қизиқиш барча замонларда кучли бўлган. «Машҳур кишилар ҳаёти» туркумидаги китоблар, хотиралар тўпламлари ана шу маънавий эҳтиёж маҳсули. Буюк бобокалонларимизнинг бу борадаги фаолияти ҳам ибратлидир. Ҳазрат Алишер Навоийнинг «Насойимул муҳаббат», Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» каби шоҳ давоми…

Маҳмуд Тоир. Сўздаги сийрат — сўздаги қудрат (2009)

Яхши сўзга, тиниқ туйғуга, илму ҳикматга рўбарў келган иймонли одам ўз қалбини тафаккур тиғида ўзи тилиб юборади. Алалхусус, гулнинг кўплиги кўзга зиён қилмагани каби, дардга малҳам сўзнинг кўнгил учун ортиқчалиги йўқ. Аксинча, бундай сўзлар кўнгил кўзини очади. Инсон эса қалб давоми…

Юсуф Турсунов. “Истамак”ми ёки “эснамак”? (2009)

“ЎзАС”нинг 2008 йил 5 декабр сонидаги “Яхшилик била чиқса”ми ёки “қолса”ми?” сарлавҳали мақола кўнглимиздаги баъзи мулоҳазаларни газетхонлар билан ўртоқлашишга туртки берди. Мақола муаллифи Ёқубжон Хўжамбердиевнинг эътирозлари ўринли. У назарда тутган номақбул ҳолатлар адабиётимиз, хусусан, ҳазрат Алишер Навоий маънавий мероси ихлосмандларининг давоми…

Наим Каримов. Бобокалон шоирлар (2009)

Тошкент — Марказий Осиёнинг узоқ тарихга эга бўлган йирик адабий-маданий ўчоқларидан бири. Бу қутлуғ заминда кўплаб илм-фан, адабиёт ва санъат намояндалари яшаб ўтганлар. Афсуски, биз тарихий манбаларни яхши ўрганмаганлигимиз боис, улар ҳақида етарли тасаввурга эга эмасмиз. Ҳолбуки, араб, форс, хитой давоми…

Анбара Отамуродова, Олланазар Абдураҳимов. «Айшу ишрат эрмастур бу олам…» (2009)

Бугунги кунда Хива Огаҳий орзу қилгандек обод, гўзал масканга айланди. Истиқлол йилларида шаҳардаги мадраса ва миноралар янгидан сайқал топиб, улуғ боболаримиз руҳи покларини феруза гумбазлар узра кўкларга кўтариб, ардоқлаб турибди. Хиванинг Дешон қалъаси дарвозасидан чиқиб, эски Қўшкўприк йўлига қараб 7-8 давоми…

Наим Каримов. Серқирра ижодкор (2009)

Сирожиддин Сидқий Хандайлиқий ХХ аср бошларида яшаган бошқа қаламкаш биродарларидан нафақат турли касб-ҳунарларни мукаммал эгаллагани, балки ўз ижодида суронли давр манзараларини ёрқин ва ҳаққоний акс эттирган шоир бўлганлиги билан ҳам фарқ қилади. 1884 йили Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Хандақлиқ қишлоғида давоми…

Нўъмон Раҳимжонов. Умумбашарий қадрият (2009)

Муҳтарам Юртбошимизнинг: “Ёзувчиларимиз ўтиш даврининг қийинчиликларига қарамасдан, ўз ижодига, қалб амри билан танлаган касбига содиқ қолиб, миллий ўзлигимизни англаш, халқимиз онгу тафаккурини ўзгартириш, маънавий қадриятларимизни тиклаш ва юксалтириш йўлида хизмат қилиб келаётганини таъкидлаш ҳар томонлама тўғри бўлади”, деган сўзлари бадиий давоми…

Аҳмад Аъзам. Ака (2009)

Маҳмуд ака билан, аниқ эсимда йўқ, ишқилиб, етмишинчи йилларнинг бошида Фанлар академиясининг аспирантлар ётоқхонасида танишганман. Тошкентга янги келганман, Самарқанддан ўзига укасидек яқин олиб, доим қўллаб юрадиган устозим Ҳотам ака Умуров дўсти Мурод ака Иброҳимовга учрашимни тайинлаб юборган, у киши қаёққа давоми…

Аҳмад Отабой. Сокин дарё мавжлари (2009)

Қадим-қадим замонлардан бери поэзияда ҳеч нарса ўзгармагандек — бу азим дарё ўз ўзанларида минг йиллар бурун қандай оққан бўлса, бугун ҳам шу зайл азалий йўлидан сокин, равон ва минг бир жилва билан кетиб бораётгандек. Ҳар қайси замон кишилари кўзига у давоми…

Сирожиддин Аҳмад. Фитрат ва Муродий (2009)

Дўстим Абдуваҳоб Муродий!Сиздан икки, уч мактуб олдим. Жавобларини ҳам ёзиб тураман. Бо хатим оласизми, йўқми? Сизнинг томонингиз учун ондорғи ҳайъатга қатъий амрлар юборилғондур.Менга юборатурғон китобларингиз ҳали ҳануз келмади. Лекин мен “Оврупо ҳаёти” деган дўктўр Густав Лубаннинг асарини топиб мутолаа этдим. давоми…