Ҳалима Худойбердиева. «Энг қора иш, энг тоза иш – бизнинг ишимиз» (2011)

Болалик йилларимни эслаганимда олмазор ҳовлимиз айвони олдида узун қилиб тортилган патгиламнинг ўрмаги кўз олдимга келади. Ўрмакнинг кузувини онам боғлар, (одатда кузувни асосан кайвонилар, ишининг устаси бўлган чеварлар боғлайди) биз унинг турини (ўрмак иплари) югурардик.Кейин онам “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” деб от давоми…

Жовли Хушбоқ. Тошкентда оёққа турган адиб

Россиялик адиблар орасида тўртинчи бўлиб халқаро Нобел мукофотини олиш насиб этган ёзувчи Александр Исаевич Солженицин эди. Эллик икки ёшли адибга 1970 йили бу нуфузли мукофотни беришганида унинг исм-шарифи тўғрисида “Россия-Америка фуқароси”, деб ёзилганди. Нобел маърузасида ёзувчи шундай сўзларни айтишдан ҳайиқмади:“Бу давоми…

Иброҳим Ғафуров. Қуръон таржималари: тажрибалар (2009)

Ё Яҳйо, хузил китоба биқувватин…(Ё Яхйо, китобни маҳкам тут…)“Марям”, 12-оят Худо ҳар бир инсонга унинг бўйин томиридан ҳам яқин дейилган. Худди шунингдек, Аллоҳнинг каломи ҳам ҳар бир инсонга шундай яқин. Худонинг ўзи меҳр билан яратган ва тарбиялаган Инсонга етказган Сўзлари давоми…

Озод Шарафиддинов. «Адабиёт яшаса – миллат яшар…»

Ҳар қандай чинакам истеъдод соҳиби каби Абдулҳамид Чўлпон ҳам ижоднинг деярли ҳамма соҳаларида самарали фаолият кўрсатган. У ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург, ҳам таржимон, ҳам публицист бўлиши билан бирга, баркамол мунаққид, моҳир адабиётшунос, ўзига хос тарзда фикрлайдиган санъатшунос ҳам давоми…

“Зиё истаган қалблар” танловига марҳамат!

Бундан роппа-роса 10 йил аввал www.ziyouz.com илк бор интернет оламига кириб келган эди.“Зиё истаган қалблар”нинг 10 йиллиги муносабати билан кичик танлов эълон қиламиз.Танлов www.ziyouz.com га бағишланади. Сиз портал ҳақида мақола, фикр, хотира, шеър, табрик, ролик, расм, коллаж, қўйингки, қўлингиздан нима давоми…

Шодмон Отабек. Солиҳбой фалсафаси ёхуд пул ҳақида куюнчак мулоҳазалар (2009)

Пулни ўйламайдиган, пулга иши тушмаган, пул билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаган одам бўлмайди. Бундоқ қараганда, ҳамма пул учун, пул топиш учун яшаётгандек туюлади. Аслида ундай эмас, албатта. Пулнинг ғалати бир хусусияти бор — у кашф этилганидан буён етишмайди. Агар камбағал давоми…

Иброҳим Ғафуров: “Китобсиз яшаб бўлади, аммо бу яшаш ёввойи яшаш бўлади” (2011)

Ҳар қандай ғоя ўз фидоийлари билан тирикдир. Ана шу фидоийликнинг нечоғлиги ғоя умрини белгилайди. Бу ақида бевосита адабиётга ҳам тегишлидир. Шу маънода ҳеч бир муболағасиз айтиш мумкинки, адабиётшунос, мунаққид ва таржимон Иброҳим Ғафуров адабиётнинг том маънодаги фидоийларидан биридир. У туфайли давоми…

Сайфиддин Рафиддинов. Адабиёт – руҳият мулки (2011)

Болалик – инсон умрининг энг покиза дамлари. Ҳасаду адоватдан йироқ, дунёнинг турфа ўйинларидан ғофил чоғлар… Ким билсин, балки инсон шунинг учун ҳам ёши ўтган сари болалигини соғинар, қўмсаб қолар. Бугун ёшим олтмишни қоралаб борар экан, ўша беғубор онларни эсласам, юрагим давоми…

Пиримқул Қодиров: «Болаликдан бошланган тарбия муҳим…» (2011)

Халқимизнинг севимли ёзувчиси Пиримқул Қодиров­нинг салмоқли романлари, бир-биридан ширали қисса ва ҳикоялари китобхонларнинг севимли асарларига айлангани шубҳасиздир. Айниқса, ёшларга бағишланган “Уч илдиз” асарига устоз Абдулла Қаҳҳор юксак баҳо берган бўлса, русча таржимасини ўқиган буюк қозоқ адиби Мухтор Авезов Москвада бўлиб давоми…

Эркин Аъзам дейдики…

Йўлдаги одамни (ёзувчини) шаклланиб бўлган, яъни манзилига етган дейиш мумкинми, айтинг? Ҳаёт уни йўниб, тоблантириб, чиниқтириб бориши табиий ҳол. Бироқ йўнилавериб, сип-силлиқ бўлиб қолмоқдан сақланиш лозим. Ундай одамнинг қаламидан чиққан нарсалар ҳам ўзига ўхшаб сип-силлиқ бўладики, адабиётга бунинг сира даркори давоми…