Қосимжон Содиқов. Қудратулла Омонов. Илмий-танқидий матн яратиш замон талаби (2010)

Ўзбек матншунослигининг илдизи теран. Туркий тилда матн тузиш анъаналари юзага келибдики, унинг билан изма-из матн билими (матншунослик) ҳам эвига кела бошлаган; матн тузишнинг йўл-йўриқлари, принциплари ва назарий асослари ишлаб чиқилиб, фан сифатида юзага келган эди. Ўзбек матншунослиги ўзининг тарихий тараққиёти давоми…

Ғайбуллоҳ ас-Салом. Бебаҳо нарсанинг баҳоси

* Туғилган кунинг эсдан чиқса чиқсину, бироқ нима учун туғилганинг эсдан чиқмасин. * Сассиқ дарахтга қўниб, чаҳ-чаҳлаб сайраётган булбулни ким кўрибди? * Ҳайвонлар ҳам инсоний муносабатга муҳтож.

Уйқу ва саломатлик

— Инсоният замонавий тамаддуннинг янги-янги босқичларига қадам қўйгани сари тўйиб ухламайдиган кишилар сони ошиб бормоқда. Бунга уйқуни беҳуда вақт ўтказиш, деб ҳисобловчилар кўпайгани ҳам сабаб бўлмоқда, — дейди академик Яков Левин. — Аслида бу нотўғри тушунча. Овқатланиш, муомала, ҳаттоки ичкилик давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Моҳиятга толиб, руҳониятга ошиқ (2010)

Туйғу, фикр-мушоҳада ва тасвир — буларнинг бариси Шарқ адабиётида, аввало, мазмун ва моҳиятга асосланади. Эски адабий матнлар билан танишганда сўзнинг баъзан ўнлаб маъно-мазмуни билан қизиқишга тўғри келади. Агар шундай қилинмаса, айни бир ижодкор улардан қандай мақсадларда фойдалангани ҳам, матндан матнга давоми…

Абдуғафур Расулов. Туғдонавор матн (2010)

Эркин Аъзамнинг “Чироқлар ўчмаган кеча” номли илк тўпламидаги “Сой бўйи, чимзор…” ҳикоясида “илдизлари очилибсойгача тушган бир туп туғдона” тасвирланади. “Гули-гули” қиссасида “гужумзору туғдоназор”га эътибор қаратилади. “Қарздор” киноқиссасида “бир барака топгур экиб кетган ёлғиз туғдона” тилга олинади. Туғдона нима? Қандай ўсимлик? давоми…

Нормурод Норқобилов. Бойчиборнинг изи бор (2010)

Чанқовуз чорлови Тунни гулхан атрофида ўтказдик. Тонг отиб, бутун борлиққа офтоб нурлари ёйила бошлагач, режага кўра, Боботоғдан Кўҳитанг томон йўл тортамиз. Йўл-йўлакай бизга ҳамроҳлик қилган Хуррам бахши қишлоғи томон қайриларканмиз, қизиқ манзаранинг устидан чиқдик. Қишлоқ аёллари кичик бахшини давраларига тортиб, давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Матн ҳақиқати (2010)

Матншунослик, яъни матн ҳақиқатини тиклаш муаммоси ”Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг доимий мавзуларидан. Дарҳақиқат, адабий меросимизни ўрганиш ва муносиб тарзда чоп этиш ҳамма вақт долзарб вазифа саналади. Шу маънода газетада (”ЎзАС”, 2010 йил, 2-июл) эълон қилинган ”Матншунослик давр талаблари даражасидами?” давоми…

Қудратулла Омонов. Ўлмас достоннинг Ҳирот нусхаси (2010)

Улуғ шоир, олим ва файласуф, жамоат арбоби Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”(“Қут бергучи билим” ёки “Саодат китоби”) асари ўрта асрлар туркий ёзма адабиётининг бебаҳо ёдгорлигидир. Бу йил асарнинг яратилганига 940 йил тўлди. Муаллиф уни 1069/1070 йили ёзиб тугаллаган. “Қутадғу билиг”нинг давоми…

Поён Равшанов. Беҳбудийнинг сўнгги манзили

Беҳбудий 1918 йили шўролар томонидан ваҳшийларча бостирилган Туркистон мухториятининг ғоявий асосчиларидан бири бўлиб, мамлакат ичкарисида ҳам, ундан ташқарида ҳам обрў-эътибори ниҳоятда баланд эди. Бухоро ва Хива хонликларини босиб олиш учун зимдан тараддуд кўраётган большевиклар маърифат ва миллий озодлик ғояси билан давоми…